Ҳофиз Таниш ал-Бухорий. Абдулланома («Шарафномайи шоҳий»). Биринчи китоб

Ҳофиз Таниш ал-Бухорий. Абдулланома («Шарафномайи шоҳий»). Биринчи китоб; Форс тилидан С.Мирзаев тарж.; Сўз боши ва изоҳлар муаллифи: Б. Аҳмедов. — Тошкент, «Шарқ», 1999

Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиё тарихшунослигининг мўътабар манбаларидан бири, йирик муаррих ва нозиктаъб шоир Ҳофиз Таниш ал-Бухорий қаламига мансуб «Абдулланома» («Шарафномайи шоҳий») асари асримиз 50-йилларида марҳум шарқшунос таржимон Содиқ Мирзаев ва шарқшуносларнинг залворли меҳнати эвазига халққа таништира бошланган эди. Афсуски, Туркистон тарихининг Шайбонийлар ҳукмронлигида кечган XVI асрини деярли тўлиқ қамраган тароватли асар нашри ниҳоясига етмай қолганди. Ўзбекистон олимлари ва ноширлари ҳамкорликда ишлаб ушбу тарихий асарни шартли равишда икки жилдда, тўрт қисмда Сиз азиз китобхонларга тақдим этишга жазм қилдилар. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланади. «Абдулланома»нинг мазкур икки жилдлик нашри Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти иштирокида Халқаро Амир Темур хайрия жамғармасида ҳамкорликда қайта нашрга тайёрланди.