Георгий Марков. Сибирь (роман)

Георгий Марков. Сибирь: Роман. 2 китобдан иборат. (Редкол.: С. О. Азимов ва [бошқ.]; Сўзбоши С. Азимов; Ҳ. Тўрабеков тарж. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси.)

«Сибирь» романидаги воқеалар гоҳ Сибирда, гоҳ Петроградда, гоҳ Стокгольмда содир бўлади. Ўткир сюжетли бу асарнинг қаҳрамонлари большевиклар, Сибирь бойликларини кашф этган олимлар, оддий ишчи ва деҳқонлардир. Асарда суронли давр яқинлашиб келаётгани яққол сезилиб туради.
Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Георгий Мокеевич Марков «Сибирь» романи учун 1976 йили Ленин мукофоти билан тақдирланган.