Тур Хейердал. «Кон-Тики» да сафар

Тур Хейердал. «Кон-Тики» да сафар. Русчадан X. Аҳророва таржимаси. — Тошкент, «Ёш гвардия», 1978.

Қўлингиздаги «Кон — Тики»да сафар китоби дунёдаги кўп халқлар тилига таржима қилинган.
Асарда норвегиялик этнограф олим Тур Хейердалнинг беш саёҳатчи ҳамроҳи билан бирга оддий пальма ёғочидан ясалган (сол) қайиқда (1947 йил) Тинч океанига чиқиб, Перу оролидан Полинезия оролларигача сузиб боргани ҳақида ҳикоя қилинган.
Бу оммабоп илмий-саргузашт китоб саҳифаларида очиқ денгизда бўлган турли воқеалар, саёҳатчилар бошидан кечирган қийинчиликлар ҳикоя қилинади ҳамда ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси тўғрисида маълумотлар берилади.