Ҳакимхон. Хотиралар (cаёҳатлар ва саргузаштлар)

Ҳакимхон. Хотиралар. (Саёҳатлар ва саргузаштлар). Нашрга тайёрловчилар: Ҳолид Расул ва Маҳбуба Қодирова. Масъул муҳаррир. Содир Эркинов. — Тошкент, «Фан», 1966.

XIX асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этган Ҳакимхон Маъсумхон ўғли ўз замонининг истеъдодли тарихчи олими, адиби бўлиб, унинг «Мунтахабут таворих» асари Ўзбекистон тарихининг XIX аср бошларидан то Россияга қўшилгунча бўлган даврини ёритиб беради.
«Мунтахабут таворих»дан олиниб, китобхонга тақдим этилаётган бу асарда олимнинг Россияга, Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларига сафари, унинг саргузаштлири, шунингдек, Ўрта Осиё билан Россия ўртасидаги муносабатларга доир қизиқарли маълумотлар келтирилади. Китоб тарихчилар, адабиётчилар ҳамда саргузаштлар билан қизиқувчи ўқувчилар оммасига мўлжалланган.