Саида Зуннунова. Олов (қиссалар, драмалар)

Саида Зуннунова. Танланган асарлар. Уч томлик. 3-том: Олов: Қиссалар, драмалар /Сўнг сўз: И. Ғафуров.) Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978.

Талантли шоирамиз ва адибамиз — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Саида Зуннунованинг ушбу китоби унинг насрда ёзилган йирик асарларини ўз ичига олган. «Янги директор», «Оч юзингни», «Олов», «Одамлар орасида» шулар жумласидандир. Шунингдек, китобга адибанинг замонамиз кишилари тўғрисида ёзилган «Она» ва «Кўзлар» номли драматик асарлари ҳам киритилди.