Иван Бунин. Ёшлик ва кексалик (ҳикоя)

Ажойиб ёз кунлари, осуда Қора денгиз.Кема одамлар ва юклар билан лиқ — ҳатто кеманинг қуйруғида ҳам лаш-лушлар қалашиб ётибди.Кема дунё кезган -Қрим, Кавказ, Анатолия соҳиллари, Константинополь…Қуёш чарақлаб турибди, осмон мусаффо, денгиз нафармон, бош-кети кўринмас портда одамлар қатор тизилган, капитан ёрдамчиларининг давоми…

Сомерсет Моэм. Малла (ҳикоя)

Кема капитани қўлини шимининг чўнтагига тиқди ва семизлигию шалварининг чўнтаги олд томондалиги сабабли бир амаллаб кумуш соатини чиқарди. У аввал соатга, кейин ботаётган қуёшга қаради. Штур- валдаги канак унга кўз қирини ташлади, лекин ҳеч нима демади. Капитан ўзлари яқинлашиб бораётган давоми…

Вольфганг Борхерт. Ошхона соати (ҳикоя)

Одамлар унинг ўзларига томон яқинлашиб келаётганини пайқашди, чунки унда диққатни тортадиган нимадир бор эди. Унинг юзи қаримсиқ кўринса-да, бироқ юришидан унга йигирма ёш берса бўларди. Қаримсиқ юзли кимса одамлар ёнига, скамейкага ўтирди. Кейин уларга қўлидаги нарсани кўрсатди.– Бу бизнинг ошхона давоми…

Альбер Камю. Дўзахдаги Прометей (эссе)

Бугунги кун одами учун Прометей ким? Ҳеч шубҳасиз, айтиш мумкин, худоларга қарши чиққан бу исёнчи — бугунги кун одамининг тимсоли, минг йиллар муқаддам Скифия саҳроларида бошланган бу исён, эндиликда бутун тарих кўрмаган-билмаган ларзакор ўзгаришлар билан якунланмоқда. Аммо вақт бизга эслатмоқдаки, давоми…

Албер Камю. Бодом гули (эссе)

Биласизми, мени ҳаммасидан кўра нима кўпроқ ҳайратга солади! — деди Наполеон Фонтанга*, — Зўравонлик куч-қудратининг яратувчиликка қодир эмаслиги. Дунёда фақат икки ҳоким бор — қилич ва ақл-идрок; охир-оқибатда ҳар доим ақл-идрок қилич устидан ғалаба қозонади.»Кўряпсизки, жаҳонгирлар ҳам гоҳида маъюсланиб, руҳан давоми…

Хорхе Луис Борхес. Ўз лабиринтида ҳалок бўлган Ибн Ҳоқон ал-Бухорий

…Улар ин қураётган ўргимчак кабидирлар.Қуръон XXIX, 40 – Мана шу ерда менинг аждодларим яшаб ўтганлар, -деди Данревен ва булутлар қўйнидаги юлдузларни ҳам забтига олган ишора билан кимсасиз текисликни, денгиз ва сувоқлари кўчган улуғвор иморатни қўрғонлаб чиқди.Дўсти Анвин, мундштукни қўлида ўйнаганча, давоми…

Хорхе Луис Борхес. Хароба доиралари (ҳикоя)

Мабодо у сизни тушларида кўрмай қўйсачи«Кўзгу орти мамлакатида», VI Беюлдуз тунда у қандай қирғоққа яқинлашганини, ўша муқаддас гўшанинг ботқоғига ботиб сузган бамбук қайиқни ҳеч ким билмади, ҳеч ким кўрмади. Бироқ, уч кун ўтгач, бу тунд кимса Жанубдан келгани ва унинг давоми…

Хорхе Луис Борхес. Ўлим ва Буссол (ҳикоя)

Лённротнинг ақл ва заковатини такомиллаштирган беҳисоб жумбоқлар орасида “Трист-ле-Руа” чорбоғида хотима топган бир хил тусдаги, ғайриоддий қонли воқеалар ҳали бўлган эмас эди. Эрик Лённрот сўнгги жиноятнинг олдини ола билмагани рост, аммо у шундай воқеа содир бўлишини олдиндан кўра билганлигига шубҳа давоми…

Хорхе Луис Борхес. Мурдалар машварати (ҳикоя)

Бу одам 1877 йил қиш тонгларидан бирида Жанубий Англиядан ташриф буюрди. Қизил юзли, бақувват гавдаси келишган бу одамни кўплар чиндан ҳам Жон Булнинг ватандоши деб ўйлади. Унинг бошини баланд тоқли шляпа безаган, эгнига эса ғалати ёпинчиқ ташланган эди. Уни бир давоми…

Хорхе Луис Борхес. Шафқатсиз халоскор Лазарус Морел (ҳикоя)

ОЛИС САБАБ Антил оролларидаги олтин конлари дўзахида машаққатли меҳнатдан силласи қуриётган ҳиндуларга 1515 йили авлиё Бартоломе де Лас Касаснинг раҳми келди ва у Антил оролларидаги олтин конлари дўзахида машаққатли меҳнатдан занжиларнинг силласи қуриши учун қирол Карл V га занжиларни олиб давоми…