Юрий Казаков. Оқ қоғоз билан юзма-юз (ҳикоя)

Чин маънодаги карвонсаройга айланиб қолган, денгизчи ва сайёҳлар билан тўлиб-тошган кўҳна, деворлари яғир меҳмонхонанинг эски қанотидаги хонада ўтирардим. Бўлмада турли халта-хуржунлар, ашқол-дашқоллар очилиб-сочилиб ётар, тамаки қутилари, устара, қурол-аслаҳа, ўқ-дори ва ҳоказолар ҳар жойда қалашган эди. Бунинг устига, адабиёт ҳақида беҳуда давоми…

Кришан Чандар. Аёл қалби (ҳикоя)

Судҳа чиройли ҳам эмасди, хунук ҳам. Рисоладаги қизлардайин бир қиз эди. Юзи буғдойранг, оёқ-қўлларининг териси тип-тиниқ, феъли бироз каж бўлгани билан жуда меҳнаткаш: иш деганни тиндиради. Овқатни-ку асал қилиб юборади, кашта-рўмол тикишга суяги йўқ, саводхонликда ҳам ҳеч кимдан қолишмайди. Аммо давоми…

Фозил Искандар. Юрак (ҳикоя)

“Амра” ресторанининг устки қаватида ҳозирги пайтда нафақат қаҳва ичиб, шароб сипқориб, газак қилинади, айни чоғда, роса шахмат ўйналади. Нона Гаприндашвили, унинг ортидан эргашган бир қатор гуржи шахматчи аёлларининг ажойиб ғалабалари Гуржистон ва Абхазиядаги эркакларда бу қадимий ўйинга қизиқишни кучайтириб юборди.Ҳарқалай, давоми…

Марио Бенедетти. Яшил пиёла (ҳикоя)

Қаҳва пиёлалари олти дона эди – иккитаси қизил, иккитаси қора, иккитаси яшил. Бу нафис чинни идишчаларни Марианага дугонаси Энрикета туғилган кунида совға қилган эди. Ўша-ўша бир тусли пиёлани бошқа пиёланинг тақсимчасига қўшиб ишлатиш мумкинми, йўқлиги ҳақида баҳс-мунозара тўхтамасди. Энрикета қизил давоми…

Юхан Борген. Денгиз бўйидаги уйча (ҳикоя)

Қизғиш уйча худди шу ўлка билан уйғунликда эди.Қоялар орасидаги денгиз, кўкиш тўлқинлар, юқорига караб югураётган сўқмоқ, кемалар тўхташ жойи, пастаккина тошлоқ адирлар уйчани шамоллардан ҳимоя қилаётгандай туюларди. Уй ортидан яшил қияликлар бошланади, мовий қўнғироқ гуллар тунда гулчамбарларини беркитиб қўяди.Тонгда чиқиб давоми…

Юхан Борген. Бахт (ҳикоя)

Лиза ҳафтада бир марта қишлоққа, почта қутисига тушарди. Қишда эски, тўмтоқ, лекин ҳали маҳкам чанғисида елиб келар, Ионнинг кемадай катта, обдон мойланган этикларида озғин, қуруқ оёқлари сузиб юрар, шу важдан газета қоғозларини унга тиқарди. Чанғи таёқчаларига суяниб, сўқмоқ бўйлаб учаркан, давоми…

Кнут Ҳамсун. Ишқ гадолари (ҳикоя)

I Буларнинг барини мен ёздим, юрагимдагиларни қоғозга тўкиб, енгил тортиш учун, шу бугун эрталаб ёздим. Қаҳвахонадаги ишимдан айрилдим, ишим билан бирга ҳаётимнинг қувончли дамлари ҳам бой берилди. Қаҳвахонанинг номи “Максимиллиан” эди.Ҳар оқшом эгнига кулранг кийим кийган ёш, келишган жаноб икки давоми…

Банана Ёсимото. Калтакесак (ҳикоя)

Ушбу ҳикоя давомида мен бу хонимни Калтакесак деб атайман. Бордию, сиз сонининг ич томонига чизилган калтакесак расми туфайли шундай демоқчи деб ўйласангиз, хато қиласиз.Унинг дум-думалоқ қора кўзлари худди калтакесакнинг кўзларига ўхшайди. Қарашлари бирам совуқ-ки… Калтакесак дейсиз. Ўзи ҳам увоққина. Баданининг давоми…

Самад Беҳрангий. Қора балиқча (ҳикоя)

Қишнинг чилла кечаси эди. Денгиз тубида кекса бир балиқ ўн икки минг боласи ва набирасини атрофига тўплаб олиб эртак айтиб бераётган экан: — Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда кичкинабир ирмоқда қора балиқча онаси билан бирга яшар экан. давоми…

Луижи Пиранделло. Икки ўртоқ (ҳикоя)

Тасодиф ва атрофдаги бутун ўлкаларга ёйилган ҳасад, ғаламислик туйғуси сабаб Жильоне ва Буттиче воқеаси юз бердики, улар ўн бир йилдан буён Ла Газенадаги эски хўжаликни ўзаро шерикликда бошқариб келишаётганди. Бегоналарни-ку қўятуринг, ота-бола ёки ака-укаларнинг ҳам ижара ерга устидаги бундай шерикчилиги давоми…