Вадим Муратханов. Уйга қайтиш (ҳикоя)

– Агар сен бошдан оёқ таътилингни ўша шумшук уруғларингга бағишлашни ният қилган бўлсанг, нима ҳам дердим… – дея елкасини қисди Валентина. Темур хотинининг бу гапини эшитиб, бирдан кайфияти бузилди. У ичида Питер сафарига қарши далиллар ҳозирлаб ўтирган эди, лекин айни давоми…

Ли Лан. Эртаклар олами (ҳикоя)

Қадим замонларда… У пайтларда бувим ёшгина, ўн беш яшар келин бўлиб, биринчи марта қадрдон гўшасини ташлаб, эри билан мамлакатнинг шарқий ҳудудига жўнаб кетган эди. Бувам ҳам навқирон йигитча эди ўшанда, унинг ёш ва гўзал хотини-ю бўксасига осиб олган энли ханжаридан давоми…

Чан Тхюи Май. Қақнус ривояти (ҳикоя)

– Салом, профессор… Сиз… Сизни куттириб қўймадимми? Нинь чўчиб бошини кўтарди. Мутолаа қилмасдан олдин у эшикни ланг очиб қўйганди. Иш столидан зина кафтдек кўзга ташланар, демак, битта-яримта келса, у дарҳол сезган бўларди. Бу қиз қандай қилиб билдирмасдан кириб келдийкан?! Қиз давоми…

Нгуен Тхи Нгок Ту. Шолизорлар оралаб (ҳикоя)

Йил охирида тоғ этагида жойлашган Х. шаҳарчасига боришимга тўғри келди. Бунгача катта шаҳарда кўп вақтимни бекорчи ишларга совурдим, холос. Табиат қўйнида ором олиш қизиқарли туюлди менга. Бундан кайфиятим кўтарилди. Қулай жойлашиб олиш илинжида вокзалга барвақт бордим. Аммо одамлар юк халтасини давоми…

Уильям Фолкнер. Каркассон (ҳикоя)

Мен оқ саман от устидаман, унинг кўзлари худди яшиннинг зангори чақинлари каби, ёллари эса – худди ўрлаган аланга тилларидай, у тепалик узра юксакка сакраб, тасирлаб чопади ва уфқлар оша сарбаланд кўклар сари кўтарилади. Унинг суяк лоши жимгина ётади. Балки у давоми…

Абдуғаффор Абдужабборов. Сўнгги қор (қисса)

Баҳор ҳали ўзининг қизғин палласига тўлиқ кириб улгурмаган чоғда чанг нималигини билмас яшил япроқча тўйиб-тўйиб нафас оларди. Шамол дарахт шохларини у ён-бу ёнга тебратган маҳалларда яшил япроқча дир-дир титрар эди. Қуёшнинг жазирама иссиғи гирибонидан тутганда яшил япроқча охиригача чидам билан давоми…

Бернард Шоу. Қалблар парчаланадиган хонадон (пьеса)

ҚАЛБЛАР ПАРЧАЛАНАДИГАН ХОНАДОН Инглиз мавзусида русча услубда битилган уч пардали хаёлий (фантастик) пьеса Қатнашувчилар: КАПИТАН ШОТОВЕР ЭЛЛИ ДЭН МИССИС ХЭШЕБАЙ, ГЕСИОНА – Шотовернинг катта қизи ЛЕДИ ЭТТЕРУОРД – Шотовернинг кичик қизи МАДЗИНИ ДЭН – Элли Дэннинг отаси ГЕКТОР ХЭШЕБАЙ – давоми…

Грант Матевосян. Бегона (қисса)

Синфимизда Мадат, Самад ҳамда Амирхонлар бўла туриб Артаваздни Турк ёки Бегона деб атардик. У пайтларда бунинг сабабини билмасдим. Энди биламан. Бечора акалари ёшига тўлмай кетма-кет нобуд бўлишгани учун, кампирлар унинг онасига, кейинги болангга туркчами, курдчами, хуллас, шунга ўхшаш бошқ миллатга давоми…

Габриэль Гарсиа Маркес. Бизнинг шаҳарда ўғри йўқ (ҳикоя)

Дамасо уйига қайтганида хўрозлар энди қичқира бошлаган, бўйида етти ойлик гумонаси бўлган хотини Ана уни тўшакда кийимларини ҳам ечмасдан кутиб ўтирар эди. Чироқ хира тортиб қолган. Дамасо англадики, хотини уни туни билан кутган, кўзлари тўрт бўлиб, зор-интизор кутган, ҳатто эшикдан давоми…

Антон Чехов. Шум бола (ҳикоя)

Иван Иванович Лапкин деган хушбичим йигит билан Анна Семёновна Замблицкая деган танқайган бурунли ёшгина қиз баланд тепаликдан дарё бўйига тушиб, скамейкага ўтирдилар. Скамейка худди сув бўйига, қалин толзорликка қўйилган. Ниҳоятда шинам бир жой! Шу ерга келиб ўтирдингизми, бўлди, ҳамманинг кўзидан давоми…