Василий Шукшин. Яшагинг келади (ҳикоя)

Қирдай яланглик. Ялангликда эса ёғоч уйча. Уйча ҳам эмас, ўн уч-ўн тўрт қатор ёғочни арчиб қурилган, омборга ўхшаган бир деразали, даҳлизи йўқ, томи ҳам йўқ бир кулбача. Тайгада кимлардир ўтган замонларда қурган бўлишса керак. Уч-тўртта болтакаш уста баҳорда ҳаво ноқулай давоми…

Эсонғали Равшанов. Ўшанда кўклам эди (қисса)

Толстой нима деганди: “Бир неча юз минг одам кичик ерга жамланиб, ўзлари тиқилиб яшаётган заминнинг абжағини чиқаришга қанчалик уринишмасин, гиёҳ унмасин деб ерга қанча тош ётқизишмасин, ниш уриб кўкара бошлаганларини қириб-қиртишлашмасин, тошкўмир, ермой бурқситиб, дарахтларни, жамики жонзотларни ғорат қилишмасин, баҳор давоми…

Хорхе Луис Борхес. Медальон (ҳикоя)

Мен ўтинчиман. Исмимни айтганим билан, барибир, ҳеч ким танимайди. Мен дунёга келган ва шу ерда оламдан ўтадиган кулбам ўрмон чеккасида жойлашган. Айтишларича, ўрмоннинг бир томони бутун қуруқликни қоплаб, меникига ўхшаш ёғоч уйлар сузиб юрадиган денгизга бориб тақалар экан. Ўрмоннинг нариги давоми…

Василий Шукшин. Бўрилар (ҳикоя)

Якшанба куни эрта тонгда Иван Дегятеровникига қайнотаси, ҳали унча қари бўлмаган, айёру хушмуомала Наум Кречетов келди. Иван қайнотасини ёқтирмас, Наум ҳам қизига ачинганидан Иванга чидарди. – Ухлаяпсанми? – тез гапирди Наум. – Эҳҳе-е!.. Бунақада бутун бир подшоликни ухлаб ўтказиб юбориш давоми…

Рамиз Равшан. Ҳамма ўғил ўстирганди… (ҳикоя)

Етим Қули гоҳ у эшикка, гоҳ бу эшикка бош уриб етимчилик ташвишлари ичра томлардан йиқилиб, дарёларда бўғилиб, дунёнинг барча азобу уқубатини тортиб улғайган бир одам эди. Бироқ томлардан йиқилганида бирор жойи синмаганди, дарёларга чўкиб ўлмаганди, уни фақат ўша исмсиз ташвишлар давоми…

Марина Цветаева. Бальмонт ҳақида сўз (эссе)

Шоирлик чексизликдир, у ҳақда сўзлаш қийин. Шоирлик қаердан бошланади? Қаерда тугайди? Ҳамма нарсани ўз қарашларим асосида чегаралайман, аммо улар ичида чўнтагида бир мири йўқ ғирт шоир – Бальмонт ҳақида бир нарса дея олмайман. Кулманг, жаноблар. Мен на Есенин, на Мандельштам, давоми…

Элис Манро. Ижара ижодхона (ҳикоя)

Бир куни оқшом кўйлакка дазмол босаётган чоғим ҳаётимга ўзгариш киритган муҳим воқеа содир бўлди. Тўғри, дабдуруст­дан хаёлимга келиб қолган фикр оддий эди, аммо жуда бошқача, кишини ўзига тортарди. Эрим меҳмонхонада телевизор томоша қилиб ўтирарди. Мен унинг олдига бордим ва хаёлимга давоми…

Гёте. Шеърият ва ҳақиқат

Биринчи қисм ҲАЁТИМ ҲАҚИДА Der nicht Geschundene wird nicht erzogen[1] Cўзбоши Мазкур асарга сўзбоши сифатида қуйида бир дўстимизнинг мактубини келтириб ўтмоқчиман, очиғини айтганда, бундай қийин ишга қўл уришимга айнан шу хат туртки бўлган, десам янглишмайман. “Азиз дўстим, биз Сизнинг жами давоми…

Жек Лондон. Meн англаган ҳаёт

Мен оддийгина ишчи оиласида туғилганман. Жуда ёш кезларимданоқ ўз хаёлот оламимда кучли хоҳиш-истаклар, шу мавжуд ҳаётга бўлган беадад завқу шавқ ҳамда қўл етмас орзулар осмонини кашф қилдим, ҳа, бу ёрқин ниятларим менинг бола бошим учун нечоғлик маҳол бўлишига ҳам рози давоми…

Эрнест Хемингуэй. Енгилмас (ҳикоя)

Мануэль Гарсиа зиналар оша Мигель Ретананинг хонасига чиқди. Жомадонини полга қўйиб, эшикни тақиллатди. Садо бўлмади. Лекин Мануэль йўлакда турганча сезди: хонада кимдир бор. Буни эшик ортида туриб фаҳмлади. – Ретана, – деди у вужуди қулоққа айланиб. Жимжит. “У ҳарҳолда шу давоми…