Сомерсет Моэм. Мэйбл хоним (ҳикоя)

Шарқ мамлакатлари бўйлаб қилган саёҳатларим асносида бир гал Бирмада ҳам бўлгандим. Ўшанда мен Мандалай томонга сузиб кетаётган улкан кемага чиқиб, кема кечқурун қайсидир бир мўъжазгина қишлоқ яқинида тунни ўтказиш учун лангар ташлаганида, беихтиёр, ана шу қишлоқчада бирор фурсат қолишни истаб давоми…

Кейт Шопен. Ҳикматли бир қиш куни (ҳикоя)

Поезд роппа-роса бир ярим соатга кечикди. Менга ҳамроҳ бўлиб келган икки-уч нафар йўловчи эрталабки соат олтида бундай изғирин, ачитқи ҳавода келгандан кўра, яна бир оз аввалги жойимизда қолсак дуруст бўлармиди, дея бир-бирларига норози тўнғиллашганларича поезддан туша бошладилар. Бироқ қаршимизда Эмил давоми…

Камил Зиганшин. Бароқ (ҳикоя)

Эллик еттига кирса-да, ҳамон тетик, бардам Фёдор Дементьевич, қишлоқдошлари тили билан айтганда, Лапа, куёвининг янгигина уйидан чиқаверишда, усти ёпиқ зинапоянинг кенг, текис рандаланган тахталарига бақувват оёқларини тираганча деразаларнинг чиройли ўйма часпакларини нечанчи мартадир томоша қиларди. Эшик очилди, отасига жуда ўхшаб давоми…

Ўктой Оқбол. Ёшлик қайтиб келмайди (ҳикоя)

У: “Жуда ҳам ўзгариб кетибсан”, демоқчи бўлди-ю, лекин “Ҳеч ҳам ўзгармабсан”, деб юборганини ўзи ҳам сезмай қолди. Улар бир-бирларини кўпдан буён танир эдилар. Гўё улар ҳозир биринчи маротаба учрашиб қолгандай эдилар. Бу эркак ёшлигида қаршисидаги ана шу шаҳло кўзларга, майин давоми…

Азиз Несин. Кемани забт этган шиллиққуртлар (ҳикоя)

— Sos, sos! Нуқта, чизиқча, чизиқча, чизиқча, нуқта, нуқта, нуқта, чизиқча. Sos! Тат, таа… тат, тат, таа… тат… Sos! Чизиқча, чизиқча, нуқта, чизиқча, нуқта. Sos! Хабар Унқопани юк ташиш кемасидан келарди. Энг яқин соҳилдаги хабарчи Унқопани кемасига жавобан морзе ёзувида: давоми…

Виктория Токарева. Бўлмаган нарса ҳақида ҳикоя

Ниҳоят, шундай кун келдики, отаси болакай Димани етаклаб ҳайвонот боғига олиб борди ва унга йўлбарсни кўрсатди. Йўлбарснинг кўзлари яшил ва қорачиғи бўйламасига жойлашган, қора терили тумшуғи атрофида қора ранг ҳалқа, бошининг икки ёнбошидаги диккайиб турган қулоқлари тенг ёнли учбурчакка ўхшарди. давоми…

Лион Измайлов. Ўйиндан ўт чиқди (ҳажвия)

Бу аҳмоқона ҳазилларнинг менга нима кераги бор? Бу юмор менга нимага керак? Ким мендан ҳазиллашишни сўраяпти, бошимга ғалва орттиришни ким илтимос қиляпти? Шереметьево аэропортида ким менинг тилимни қичитди, деб сўраш керак. Божхона олдида хотинимга дедим: “Қулоқ сол, гранаталар жомадонимга сиғмаяпти, давоми…

О’Генри. Телемак – оғайни (ҳикоя)

Ов сафаридан қайтгач, Нью-Мексикодаги кичик Лос-Пинос шаҳарчасида жануб йўналишидаги поездни кутардим. Поезд бир соатга кеч қолди. Мен мажлислар залининг пешайвонида ўтириб, меҳмонхона хўжайини Телемак Ҳикс билан ҳаётнинг мазмун-моҳияти ҳақида суҳбатлаша бошладим. Шахсиятга боғлиқ саволлар ҳам эътибордан четда қолмади. Ундан бир давоми…

Тош Мияшев. Биринчи муҳаббат (ҳикоя)

I Троллейбус гувиллаганича мен учун қадрдон бекатга етиб келиб, оҳиста тўхтайди. Йўлакдаги одамлар оқимига қўшилиб, шошилганча юриб кетаман. Нақ қаршимда, баландда осмон бағрига санчилган игна сингари телеминора юксалиб туради. Унинг олдидаги икки қаватли бинога бирпасда етиб бораман. Сўнг сухандонлар хонасига давоми…

Бертольт Брехт. Сичуандан чиққан меҳрибон (пьеса-парабола)

ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР: ВАН – мешкоб УЧ ФАРИШТА ШОЙ ДА (ШЕН ДЕ) ЯН СУН – ишсиз учувчи ЯН ХОНИМ – унинг онаси БЕВА ШИН САККИЗ КИШИДАН ИБОРАТ ОИЛА ДУРАДГОР ЛИН ТО УЙ ЭГАСИ МИ ДЗЮ ХОНИМ ПОЛИЦИЯЧИ ГИЛАМФУРУШ УНИНГ ХОТИНИ ҚАРИ давоми…