Розия Тужжор. Хайрли тун (ҳикоя)

– Совқотяпман!Аёл шундай деди-да, пиёладан юқорига ўрлаётган буғни томоша қилди. Пиёла чиннидан бўлиб, кичкина ва ингичка бир ёриқ қизил гулнинг шохларидан ўтиб кетар, пиёланинг ярим ой шаклидаги оғзига етмасдан чап томонга хиёл бурилганча бош эгиб тўхтарди.– Совқотяпман!Яна бир марта айтди. давоми…

Розия Тужжор.Парвоз (ҳикоя)

Кунботар токларнинг елкасига қўнган. Ковушларимни ечиб, оёқларимни муздек сувга топширдим. Кунботар ёйдек елкамда иккита қанот ўстириб чиқарган бўлиб, бир соатлардан кейин оҳиста буғланганича ложувард сувда йўқ бўлиб кетса керак.Дарахтлар ортига яширинган дарахтлар тепасидан қишлоқни кўрса бўладиган бир оралиқ топдим. Сув давоми…

Михаил Зошченко. Оврўпалик (ҳажвия)

Идора хизматчиси Серёжа Колпаков бир неча кун ақлдан озгандай бўлиб юрди. У шаҳар телефон станциясига икка маротаба бориб, у ерда телефон аппаратининг нархи ва уни ўрнатиш шартлари ҳақида вазминлик билан, эринмай суриштирди. Бу жуда арзон ва ҳамёнбоп эди. Серёжа Колпаков давоми…

Михаил Зошченко. Ёмон одат (ҳажвия)

Феврал ойида мазам қочиб қолса бўладими, биродарлар. Шаҳар касалхонасига ётдим. Шундай қилиб, шаҳар касалхонасида ётибман, денг, даволаняпман ва дилим ором олмоқда. Атрофда осудалик ва сукунат. Ҳаммаёқ саранжом-саришта, ҳатто ётишга ҳам ийманасан. Туфламоқчи бўлсанг – ана туфдон. Ўтиргинг келяптими – мана давоми…

Михаил Зошченко. Ирим-сирим (ҳажвия)

Ҳар хил ирим-сиримларга сира ишонмайман. Бекорчи гаплар. Масалан, дейлик, кўча бўйлаб руҳоний кетиб боряпти. Ҳа, кетаётган бўлса яхши. Уни ўз ҳолига қўйинг. Балки у халқ судига кетаётгандир ёки терговчи чақиргандир уни. Мен қаёқдан билай? Шундан ҳам қандайдир хулосалар чиқариш керак давоми…

Михаил Зошченко. Унутилган шиор (ҳажвия)

(Таҳририятга хат) Ҳурматли ўртоқ муҳаррирлар ва муҳтарам ҳарф терувчилар! Аёлларлар учун махсус сон нашр этаётганингиздан газета орқали хабар топиб, менинг камтарона овозимни ҳам қўшиб қўйишингизни сўрайман.Бир оз сурилинг, муҳтарам ёзувчилар! Менга ҳам кичкинагина жой ажратинг-у, аёллар масаласи ва тенг ҳуқуқлилик давоми…

Михаил Зошченко. Хўжалик ҳисоби (ҳажвия)

Байрамга ҳисобчи Горюшкин уйида зиёфат уюштирди. Таклиф этилганлар кўп эмасди. Мезбон қандайдир кўтаринки кайфиятда йўлакда меҳмонларга пешвоз чиқар ва пўстинларини ечишга ёрдамлашаркан, таклиф этилганларни ичкарига бошларди. – Бу киши, – дерди у, меҳмонни рафиқасига таништираркан, – менинг энг яқин дўстим давоми…

Михаил Зошченко. Баённома (ҳажвия)

Навбатчи милиционер перони сиёҳдонга ботирди-да, деди:– Жим-м, ўртоқлар… бир бошидан гапиринг… ким кимни туртди?– Уни манави туртди, – деди бир кампир, одамлар оралаб стол ёнига келаркан. – Уни ўша туртди… Ҳу-у, шайтони лаъин, – деди.Хола кўрсатган қоп орқалаган киши индамай давоми…

Михаил Зошченко. Номаълум дўст (ҳажвия)

Пётр Петрович исмли киши рафиқаси Катерина Васильевна билан Малая Охта шаҳрида истиқомат қиларди. Турмуши яхши, бадавлат яшарди. Хўжалик, гардероб, сандиқлар мол-мулк билан лиқ тўла… Унинг иккита самовари бўларди. Дазмолларнинг эса сон-саноғи йўқ – нақ ўн бешта эди ўзиям. Бироқ шунчалик давоми…

Михаил Зошченко. Ҳажвчи (ҳажвия)

Яқинда менга телефондан қўнғироқ қилишди. Кимдир мулойим, юмшоқ овозда сўради:– Ўртоқ Зошченкомисиз?– Ҳа.– Гап шундаки, биз кучайтиргич устида тажриба ўтказяпмиз. Бирорта ҳикоянгиздан уч-тўрт сатр ўқиб беришингизни ўтиниб сўраймиз.Кечиктириб бўлмайдиган муҳим юмушим бор эди. Уни тўхтатишни ҳечам хоҳламасдим. Лекин мен кўнгилчан давоми…