Султон Раев. Тупроқ (ҳикоя)

Онаси билан видолашиш Муродга насиб этмади. Кампир жон таслим қилганида у Швецияда хизмат сафарида эди. Сафар олдидан Ўшга келиб, бемор онаси билан узоқ суҳбатлашиб ўтирди. Ярим йилдан бери кўрпа-тўшак қилиб ётган онанинг аҳволи кундан-кунга оғирлашиб борар, овози деярли чиқмай қолган, давоми…

Анор. Қўл қўлни ювади (ҳикоя)

Қуёш ўзининг иш кунини тугатиб, шаҳар узра ёйилган олтинранг чойшабини йиғиштириб олди. Бошловчи романист, ўртоқ прозаик Лўтти Бозов худди ана шу пайтда телефон трубкасини кўтариб, ҳаваскор ёш танқидчи, ўртоқ олим Қорин Қулиевга қўнғироқ қилди. Ундан-бундан, ўтган-кетгандан гаплашишди. Суҳбат сўнгида ўртоқ давоми…

Ёқуб Умар ўғли. Касалхонада (ҳикоя)

Назокат билан салом бериб, касалхона палатасига кирдик.Уч кишилик палатага шоша-пиша киргандик. Ғилдиракли аравачадаги ўғлим, рафиқам, дўстлигини кўрсатиб, дардимизни енгиллаштирган доктор оғайним ва мен. Ўз дардига ғарқ бўлган кичик бир гуруҳ. Палатада биз билан бўладиган беморлар орасидан ёшроғи – қалин, узун давоми…

Аркадий Аверченко. Робинзонлар (ҳикоя)

Кема денгиз қаърига ғарқ бўлганида шу иккаласигина омон қолишди: биринчиси Павел Наримский – олим, иккинчиси Пров Иванович Акациев – собиқ жосус… Иккаласи ҳам яланғоч ҳолда чўкаётган кемадан денгизга сакрашди ва чаққонлик билан олисдаги орол сари суза бошлашди. Соҳилга биринчи бўлиб давоми…

Кришан Чандар. Қўлим йўқолди (ҳикоя)

Азонда бехос уйғониб кетдим. Қарасам, чап қўлим йўқ! «Ие, бу қанақаси бўлди? — дедим ўзимга ўзим. — Кечқурун ахир жойида турувди-ку. Қўл жонивор қаёққа кетиши мумкин?» Шундай дедиму ётган ўрнимни титкиладим. Ўринда кўринмади. Хотинимга ўгирилдим-да, тирсагим билан (ўнг қўлимнинг тирсаги давоми…

Премчанд. Шатранж ишқибозлари (ҳикоя)

। Вожид Али* шоҳ ҳукмронлик қилаётган пайтлар эди. Бутун Лакнов вақтихушлик ва айш-ишратга муккасидан кетган, каттаю кичик, бою камбағал — ҳамма шу ишга боши билан шўнғиган эди. Кимдир рақсу қўшиқ ила базм қуриб, кўнглини хушласа, бошқа биров кўкнори ичиб кайф давоми…

Константин Паустовский. Совға (ҳикоя)

Ҳар сафар куз яқинлашганда табиатдаги жуда кўп ҳодисалар бизлар истаганчалик яратилмаганлиги тўғрисидаги гап-сўзлар бошланарди. Қиш бизда узоқ давом этади. Ёз қишдан анча қисқа, куз эса лип этиб, худди деразанг ёнидан тилло қуш учиб ўтгандай ўтиб кетади. Бизнинг бу суҳбатларимизни ўрмончининг давоми…

Раскин Бонд. Деолида бекатида (ҳикоя)

Коллеждалигимда ёзги таътилни Деҳрада, бувимникида ўтказишга одатланган эдим. Доимо майнинг бошларида йўлга тушиб, июлда ортимга қайтардим. Деоли Деҳрадан ўттиз чақирим нарида жойлашган кичикроқ бекат бўлиб, Ҳимолай жанубий этагида қалин чангалзорлар бошланишини белгилаб берарди. Поезд Деолига саҳар бешларда – бекат чироқлари-ю давоми…

Василий Шукшин. Якшанба кун кампирча (ҳикоя)

Қачонлардир унинг кетмони учганди. Уруш қўпган замон эди. Қишлоқ кезиб, қўшиқ куйларди. Уни рамақижон, лекин жони қаттиқ, зиқна ва шанғи Матрёна Кондакова етаклаб юрарди. У Матрёна Кондаковани хотинжон деб атарди. Кўпинча у қишлоқ дўкони бўсағасида ўтирволиб, қўшқатор бармоқбосдили рус гармонини давоми…

Жорж Оруэлл. Филнинг отилиши (ҳикоя)

Қуйи Бирманинг Моламяйн қишлоғидаги кўпчилик мендан нафратланарди ва бундан баъзан ғурурланиб қўярдим, чунки ўша пайтлари ҳаётимда бир марта бўлсаям эътибор марказида бўлгандим. Мен шаҳарча полициясида офицер бўлиб ишлардим, мамлакатда эса аксилевропа қарашлар анча илдиз отган пайтлар эди. Тўғри, ҳеч кимнинг давоми…