Жеймс Жойс. Эвелин (ҳикоя)

Эвелин дераза олдида шом қоронғуси кўчани қандай забт этаётганига қараб ўтирарди. У боши билан дераза пардасига суялиб олган, димоғи чанг босган газлама ҳидини туярди. У чарчаганди. Кўчадан бир неча йўловчи ўтди. Охирги уйда яшайдиган киши ҳам уйи томон кетди. Эвелин давоми…

Азиз Несин. Кейин хурсанд бўласиз (ҳажвия)

Бир-бирини таниганига уч кун бўлмасданоқ турмуш қуришга ваъдалашиб қўйишибди. Бўлғуси келин дурустгина оиланинг қизи бўлиб, ота-онаси жуда нозиктаъб одамлар экан. Шунинг учун ҳам қиз йигитга:— Уйимизга бориб, чол-кампирдан ҳам розилик олмасанг бўлмайди, — дебди. Куёв тўрани сўрасангиз, ўзи жуда мўмин-қобил давоми…

Лев Толстой. Илоҳий нур (ҳикоя)

— Уни жазолаш керак! Отиб ташлаш керак! Жойи жаҳаннамда!Эркаклару аёллардан жам бўлган оломон арзу самони ларзага келтириб бақирарди. Оломоннинг олдида эса, қўллари боғланган қадди расо, бўйдор бир кимса бошини баланд кўтарганча бир-бир қадам босиб борарди. У келишган йигит эди. Шу давоми…

Румер Годен. Гулбадан (парча)

Таниқли инглиз адибаси Маргарет Румер Годеннинг номи (1907 — 1998) тарих ва адабиёт ихлосмандларига яхши таниш. Шоира, журналист, бир неча тарихий асарлар муаллифи сифатида у Буюк Британия ва Ҳиндистон адабий жамоатчилиги орасида ҳам ном қозонган. Муаллифнинг турли мавзудаги олтмишдан ортиқ давоми…

Сеит Кенжеахметов. Даҳшатли туш (ҳажвия)

Қиёзлар оиласининг ўзгача бир хосияти — улар ёппасига туш кўришади. Етти яшар ўғлидан то етмиш яшар отасигача туш кўриб чиқишади. Тунда қандай туш кўрганини эрталаб бир-биридан сўраш — одат. Бир кечалик меҳмондан ҳам: “Қандай туш кўрдингиз!” — деб сўрашни канда давоми…

Муродбой Низанов. Омадли харидор (ҳажвия)

Бош муҳаррир менга “Ким ошди” савдоси тўғрисида репортаж ёзиб келишни топширди. Ҳар сафар газетанинг ярмини эгаллаб келаётган бу мавзунинг нега зарур бўлиб қолганини тушунмадим.Пешинга яқин биржанинг савдо залига кириб бордим. Зал деганимиз нари борса қирқ-эллик одамга мўлжалланган чоққина хона экан. давоми…

Карел Чапек. Шоир (ҳикоя)

Эрталаб соат тўртларда Житная кўчасида автомашина ширакайф кампирни уриб юборди, ҳайдовчи тезликни ошириб, кўздан ғойиб бўлди. Ёшгина полиция амалдори д-р Мейзлик олдида ушбу жиноятни очиш вазифаси турарди. Ёш полиция амалдорларининг ўз ишига нақадар жиддий ёндашиши эса ҳаммага маълум. — Ҳм… давоми…

Ҳайнрих Бёлл. Нон таъми (ҳикоя)

Ертўладан ачимсиқ, бадбин ҳид келарди, у ёпишқоқ зинадан саримтир қоронғулик қаърида тимирскиланиб ўзига йўл мўлжаллаб, секин-аста пастга тушди. Қаердандир чакка оқаётир, чамаси ёки том тешилган ёки сув қувури дарз кетган. Чанг ва ахлат чиқиндилари сувга аралашиб зина поғоналари худди аквариум давоми…

Ҳайнрих Бёлл. Чақирилмаган меҳмонлар (ҳикоя)

Умуман олиб қараганда, жониворларга қарши эмасман, аксинча: уларга муносабатим жуда яхши, мисол учун, кечқурунлари кучугимизнинг бошини силаш ёки мушугимизни тиззамга олиб эркалаш мен учун одатга айланган. Яна, олайлик, болалар хонанинг бир бурчагида тошбақани қандай қилиб озиқлантираётганини кўрсам ҳам хурсанд бўлиб давоми…

Леонид Андреев. Ҳимоя. Бир кун тарихи (ҳикоя)

Суд коридори бўйлаб фрак кийган новча, озғин, малласоч киши у ёқдан-бу ёққа юряпти. Унинг исми шарифи Андрей Павловиx Колосов, уч йилдан буён суд оқловчисига ёрдамчи. Ҳар бир каттароқ иш олдидан Андрей Павлович қаттиқ ҳаяжонга тушади, аммо бу гал ҳаммасидан ҳам давоми…