Жон Моррисон. Тунги одам (ҳикоя)

Бўлмасам-чи, бу воқеалар юз бермасидан илгарироқ ҳам уни эшитгандим. Болалигингда эслаб юришга арзимайдиган ҳар хил майда-чуйда ҳодисалар кўп содир бўлар экан, то жиддий бир зарурат туғилмагунча улар ҳақида ортиқча ўйлаб ўтиришни лозим кўрмайсан ҳам. Аслини олганда бизнинг болалигимиз – ҳаётнинг давоми…

Сесар Вальехо. Пако Юнке (ҳикоя)

Пако Юнке онаси билан мактаб дарвозаси ёнига етиб келишганда, болалар ҳовлида қий-чув кўтариб ўйнашарди. Онаси уни ичкарига киргизиб юборди-да, ўзи қайтиб кетди. Умрида биринчи марта дарслик, дафтар ва қалам кўтариб олган Пако жавдираганча қайси тарафга боришини билмай юрагини ҳовучлаб ҳовли давоми…

Қаюм Тангриқулиев. Ёртиқулоқ (эртак-қисса)

Бор экан, йўқ экан, қариб-қартайган бир одам дала-даштда кетиб борар эди. Йўл узоқ, юрган сари чолнинг ҳорғинлиги ортар, аммо уни, айниқса, фарзандсизлик ҳақидаги ўй-хаёллар қийнар, ҳатто мана шу узоқ йўлда ҳам тақдирга битилган бундай кемтик ҳис-туйғулар унга армон бўлаётган эди. давоми…

Момо Капор. Монтенегронинг яшил мовути (ҳикоя)

Зуко Жумҳур ва Усмон пошо Сархуш ҳақида қисса Ушбу китоб садоқатли дўст ва улкан истеъдод эгаси                                 Зуко Жумҳур хотирасига бағишланади. “Қашқирлар водийси – Билече шаҳри канораларида узунасига тўрт соатлик, энига эса қарийб уч соатлик бепоён текисликда ястаниб ётади. У давоми…

Усмон Сембен. Франциядан мактублар (ҳикоя)

Марсель Салом, қадрдоним! Аразингни қўйсанг-чи! Менинг абгор ҳолим, қўлим қисқалигини билмай нега гина қиласан? Айблабсанки, хат-хабар ёзмай, сени йўқламай қўйибман. Наҳот мактубларим етиб бормади? (Етар, лабингни тишлама – бу одатни қўймаганингни яхши биламан). Хабарни қисқагина ёзяпманки, бошқа чорам йўқ. Менга давоми…

Эжоз Ҳусайн Баталавий. Эътиқод ортидаги зулмат (ҳикоя)

Ниҳоят, ижтимоий фанлар магистри Нисор Ҳасан Козимий иш топди. Унинг бу хабарни эшитганига уч кун бўлди. Шу кунгача онаси қўни-қўшнилардан бир эмас, бир неча бор “қуллуқ бўлсин”ни эшитиб улгурди. Бугун эса эски ишхонаси қаҳвахонасида кузатув кечаси бўлди. Кетишидан олдин у давоми…

Азим Сарвар. Омонатнинг оғир юки (ҳикоя)

Мўйинхоннинг Янги Карочига келганига ҳам бир йил бўлай деб қолди. Лекин унинг кайфияти на бу жойнинг расм-русумига мос тушган ва на у бу жойнинг одамлари билан ош-қатиқ бўла олганди. Фақат бир Лаълхонгина оқшом чоғи бир-икки соат ўтириб, унга Лалукҳет маҳалласидаги давоми…

Ян Парандовский. Сўз кимёси (3-боб)

ИШХОНА Шопенҳауэрга тегишли қоғозлар орасида тик чизиқлар билан иккига бўлинган варақ сақланиб қолган бўлиб, уларнинг бирига: “Франкфурт”, бошқасига эса: “Манҳайм” деб ёзиб қўйилган экан. Мазкур рукнларнинг ҳар бирида Шопенҳауэр иккала шаҳарнинг ўзига хос хислатлари ва камчиликларини эринмай бирма-бир санаб чиққан. давоми…

Марио Варгас Льоса. Шумтакалар (қисса)

I Куэльяр Шампанья мактабига келган йили биз – ўжар, ўта шўх, серғайрат, мўйлаби сабза урмаган, ҳамма нарсага қизиқувчан болалар эдик. Унда ҳали чекмас ва бошланғич синф ўқувчилари орасида урф бўлган калта иштонда юрар ҳамда эндигина тўлқинлар остига шўнғиб кириш ва давоми…

Мигель де Каррьон. Маъсума (ҳикоя)

Ҳар сафар ўша, бир замонлар ҳаётимнинг энг гўзал лавҳасини ташкил этган севги-муҳаббат ҳақида ўйласам, юрагимни ажиб бир ҳис-туйғу чулғаб олади ва ўша ондаёқ жону жаҳоним гўё ёришгандек, дилимга аллақандай юксакликда нурга йўғрилган бахт нашидаси уфургандек бўлади. Нимаям қила олардим? Юрак давоми…