Грэм Грин. Ғоратгар мактублар (ҳикоя)

Картер ниҳоят қирқ икки ёшида қонуний никоҳ билан бошини боғлашга жазм этди ва бу оилавий ҳаёт унга мисли кўрилмаган даражада осойишта, беташвишдек туюлди. У Жулияни меҳроб олдидан олиб кетмасидан, Жозефина кўз ёшларини қандай артаётганини кўрмасидан илгарироқ никоҳ маросимининг ўзи ҳам давоми…

Артур Конан Дойл. Лаби тиртиқ одам (ҳикоя)

Айза Уитни афюн чекишга ўрганиб қолди. У колледждалигидаёқ де Куинсининг[1] афюн чекувчи одамнинг тушлари ва ҳисларини тасвир қилувчи китобини ўқиб, ўша ёзувчи бошидан кечирган ҳодисаларни кечириш учун тамакисига афюн аралаштириб чека бошлаган эди. Кўплар қатори у ҳам чекишга ўрганиш ташлашдан давоми…

Генрик Сенкевич. Янко мусиқачи (ҳикоя)

У ёруғ оламга заиф ва нимжон бўлиб келганди. Кўзи ёриган аёл ётган скамейка ёнида ҳамдардлик ила тўпланган дугоналар мана шу она ва мана шу бола узра бош чайқар эдилар. Улар ичида энг ақлли бўлмиш темирчининг хотини Шиманиха тасалли сўзлари билан давоми…

Ясунари Кавабата. Япония ўзлиги билан гўзал (Нобель маърузаси)

Нобел маърузалари орасида Ясунари Кавабатанинг нутқи бошқаларникидан тамомила ажралиб туради, шунинг учун бу нутқни жаҳон тафаккур аҳли жуда қадрлайди. Ундан япон миллий тафаккури, маданияти ва маънавиятининг бутунлиги, яхлитлиги қайдан эканлигини билиб олса бўлади.  Бу бутунлик бадиий тафаккурдаги узвийлик, давомийлик ва давоми…

Иван Тургенев. Ғолиб севги қўшиғи (ҳикоя)

Гюстав Флобер хотирасига бағишланади. “Wage Du zu irren und zu traumen!” Sсhiller* I XVI асрнинг ўрталарида Феррарада (Феррара бу вақтда санъат ва шеърият ҳомийлари, олижаноб герцоглар салтанати даврида гуллаб-яшнаган эди) Фабий ва Муций исмли икки навқирон йигит яшаган эди. Яқин давоми…

Тээт Каллас. Анъанавий йиғилиш (ҳикоя)

Йигирма тўртинчи августда улар яна учрашишди: фақат Густав ораларида йўқ – умри қисқа экан, бир неча йил бурун дунёдан кўз юмган. Начора, ўлим ҳақ, ёшми-қарими танлаб ўтирмайди, авжи кучга тўлган пайти эди. Энди улар тўққизта қолишди: Мирьям, Илона, Вера, Александр, давоми…

Антон Чехов. Уч опа-сингил (драма)

УЧ ОПА-СИНГИЛ Тўрт пардали драма ҚАТНАШУВЧИЛАР: Прозоров Андрей Сергеевич. Наталья Ивановна. Аввал қаллиғи, кейин хотини. Ольга. Унинг синглиси. Маша. Унинг синглиси. Ирина. Унинг синглиси. Кулигин Федор Ильич. Гимназия ўқитувчиси, Машанинг эри. Тузенбах Николай Львович. Барон, поручик. Солений Василий Васильевич. Штабс-капитан. давоми…

Мустафо ал-Манфалутий. Буюклик

Мен, бирорта адиб ёки олимними, мартабали амалдор ёки машҳур жамоат арбобиними баҳолашда бировлар азбаройи севганидан уни ҳукмдор даражасигача кўтарганини, бошқалар эса худди шу шахсни иблисга чиқариб қўйганини ва фикрлар бир-бирига тўғри келмай, осмон билан ерча фарқ қилганини кўрганимда, рўпарамда буюк давоми…

Алан Маршалл. Дан Мэннион (ҳикоя)

Минг тўққиз юз ўн тўртинчи йили – биз томонларни қиёмат қойимдай қурғоқчилик балоси босган, беадоқ яйловларда сурув-сурув қўй ва сигирлар очлик ва сувсизликдан ер тепиниб-тиришиб тош қотган. Шу пайтларда Дан Мэннион амаки етмиш саккиз ёшда эди. Етмиш саккизга чиққунча, эҳ-ҳе, давоми…

Мэри Тейчен. Англаш ҳикмати (ҳикоя)

Сафар узоқ ва сермашаққат бўлди. Тун қўйнида елиб бораётган автофургон чанг босган, ўнқир-чўнқир қишлоқ йўлида қандай силкинса, қоп-қора асфальт йўлда ҳам ундан беш баттар силкиниб, сакрашда давом этарди. Қиз пишган бананнинг бир чеккасини арчиди. – Банан ейсизми? – Нима? Эшитмаяпман! давоми…