Фозил Искандар. Қарздорлар (ҳикоя)

арз сўрайдиган одам ҳам, қарздор одам ҳам огоҳлантирувчи хабарнома жўнатмайди. Ҳаммаси кутилмаганда рўй беради. Бир одам сиз билан умуммаданият ёки ҳатто бутункоинот миқёсидаги мавзулардан гап очиб, сизнинг ҳар бир сўзингизни диққат билан тинг­лайди. Ўзингизга бутунлай дахлсиз муаммолар-у масалалар атрофидаги қарашларингиз давоми…

Антон Чехов. Гусев (ҳикоя)

I Кеч бўлди, тезда қоронғи тушади. Хизматдан бўшаган оддий солдат Гусев койкадан қаддини кўтариб секин гапиради: — Биласанми, Павел Иванич? Сучанда битта солдат уларнинг кемаси сузиб бораётганда каттакон балиққа урилиб кетганини, балиқ кеманинг тагини ёриб юборганини айтди. Гусев гапирган қайси давоми…

Лю Синьу. Ланьчжоудаги учрашув (ҳикоя)

Ўша июль оқшомларининг бирида Хуанхэ дарёсининг нариги соҳилидан кучли шамол эсар, ҳаво одатдан ташқари алланечук мусаффо эди. Ланьчжоу вокзалининг биносидан ўттиз ёшлардаги бир йигит чиқиб, ҳуштак чалганича автобус бекати томон йўл олди. У аллақайси ташкилотга қарашли хорижий бўлим ходими бўлиб, давоми…

Жан-Доминик Боби. Скафандр ва капалак (қисса)

Муқаддима Оқимтир нур кўримсиз парда ортида тонг отаётганидан дарак бермоқда. Оёқ оғриғи, бош оғриғи… гўё скафандр бутун танамни сиқаётгандек азоб­лайди. Менинг палатам аста-секин зулматдан озод бўлмоқда. Менга азиз бўлган инсонларнинг суратларини, болалар чизган расмларни, кечагина ошнам Рубедан жўнатган миттигина велосипедчи давоми…

Карел Чапек. Чақалоқ воқеаси (ҳикоя)

— Ҳамонки комиссар Бартошек ҳақида гап очилган экан, — деди пан Кратохвил, — унинг бошидан кечган, аммо матбуотда унча ёритилмаган бир воқеа эсимга тушиб кетди; мен чақалоқ воқеасини айтмоқчиман. Хуллас, воқеа бундай бўлган эди. Бир куни полиция маҳкамасига, комиссар Бартошекнинг давоми…

Александр Куприн. Настарин воқеаси (ҳикоя)

Хотини эшикни очишига зўрға сабри етган Николай Евграфович Алмазов пальто ва фуражкаси билан дарров хонасига кириб кетди. Унинг чимирилган қошлари ва асабий пирпираётган пастки лабига кўзи тушган хотини қандайдир нохуш воқеа содир бўлганини англаб етди… Индамасдан эрининг орқасидан кириб борди. давоми…

Антон Чехов. Ўғил болалар (ҳикоя)

— Володя келди! — деб қичқирди ҳовлида аллаким. — Володичка келдилар! — деб бақирди Наталья ошхонага югуриб кираётиб. — Э, худойим-е! Володянинг келишини интизорлик билан кутаётган Королёвлар оиласи дераза ёнига югурди. Дарвоза олдида кенг, пастак бўш чана турар, унга қўшилган давоми…

Юсуф Идрис. Шўрпешона (ҳикоя)

Абдунинг пули йўқ эди. Бу биринчи марта бўлаётган эмас. У умр бўйи ҳар бир чақасини оғир меҳнат, машаққат билан топиб келган. Абду новвойлик қилди. Бу касбни суриялик моҳир новвой Фоид устадан ўрганганди. Улар пиширадиган қатлама кулчалар ҳар қандай уста новвойнинг давоми…

Антон Чехов. Қочоқ (ҳикоя)

Бу воқианинг тафсилоти анча узун. Аввал Пашка онаси билан ёмғирда ивиб, гоҳ экини ўриб олинган даладан, гоҳ этигига сариқ барглар ёпишадиган ўрмондаги сўқмоқ йўлдан тонг ёришгунча юрди. Кейин эшикнинг очилишини кутиб, қоронғи даҳлизда икки соатга яқин турди. Даҳлиз ҳовлидан кўра давоми…

Абдурраҳмон ал-Хомисий. Ҳақиқат узуги (ҳикоя)

Қоҳирадаги ёнғин оқибатида бегуноҳ одамлар устидан ватан хоини деб ҳукм чиқарилганини эшитганимда, юрагим ғазаб ва нафратга тўлди. Бу эртак-ҳикоя ўша кезларда туғилди. * * * Қоҳирадан Файюмга олиб борувчи йўл оралиғидаги Ал-Вустанинг икки томони ўрмон билан қопланган. Шу йўл яқинида давоми…