Филип Честерфилд. Фарзандга мактублар

Тенбриж, 1739 йил, 15 июл. Азизим. Менинг соғлиғим ҳақида қайғураётганингдан миннатдорман. Анчадан бери ўзим ҳақимда дарак бермаганим сабаби — муолажаларнинг кўплигидан вақт тополмадим. Саломатлигим ҳозир анча дуруст, шунинг учун яна бир ой шу сувда қолмоқчиман. Синьор Дзамбони бу ерда сени давоми…

Антон Чехов. Сартарошхонада (ҳикоя)

Тонг пайти. Ҳали соат етти ҳам бўлмаган, аммо Макар Кузьмич Блесткиннинг сартарошхонаси очиқ. Сартарош йигирма учларга кирган, юз-қўллари кир, устивоши ислиқи, аммо олифта кийинган йигит — сартарошхонани йиғиштирмоқда. Йиғиштирадиган нарса ҳам йўқ-ку, шундай бўлса ҳам, сартарош терлаб пишиб кетган. Сартарошхонанинг давоми…

Роберт Шекли. Чархпалак (ҳикоя)

— Галактикадаги энг яхши ерлар хароб бўлди-я, — бўйи етти футга борадиган дароз ва тиниқ зангори юзли мижоз оғир хўрсиниб қўйди. Йирик-йирик кўз ёшлари бежирим ва, чамаси, қимматбаҳо кўйлагига томарди. Аммо чорак соатдан буён ҳасратидан чанг чиқади-ю, гап нимадалигини англаб давоми…

Абрахам Вальделомор. Кабальеро Кармело (ҳикоя)

I Кунлардан бир кун нонуштадан сўнг, қуёш нурлари аллақачон қиздира бошлаган маҳал чоғроққина майдон бўйлаб, уйимиз томонга зулукдек отини ниқтаганча бир суворий елиб келаётганига кўзимиз тушди: унинг бўйнидаги рўмолча шамолда ҳилпирар, қора ипак ёпинчиқнинг попилтириғи пирпирар, лиқ тўла, вазмин хуржуни давоми…

Антон Чехов. Шодлик (ҳикоя)

Кечаси соат ўн иккилар эди. Митя Кулдаров ниҳоятда ҳаяжонланган бир ҳолда ота-онасиникига ҳовлиқиб кириб қолди-да, уйма-уй югура бошлади. Отаси билан онаси уйқуга ётмоқчи бўлиб туришган, синглиси кўрпага кириб, ўқиётган романни туширай деб қолган, гимназияда ўқувчи укалари ухлаб қолган эди. — давоми…

Виктор Гюго. Клод Гё (қисса)

Бундан етти ё саккиз йил аввал Парижда Клод Гё исмли қашшоқ бир ишчи бўларди. У ўзининг маъшуқаси ва битта боласи билан яшарди. Мен ҳақиқатда бўлиб ўтган воқеани ёзяпманки, мазкур воқеа жараёни китобхонга унинг ибратли мазмунини яққол намоён этсин. Бу ишчи давоми…

Фозил Искандар. Айниган зиёлилар ва аферизмлар (ҳикоя)

Шоҳкўчадаги бекатда троллейбус кутиб турибман. Троллейбус анчадан буён келмаётганидан бетоқатланиб қўналғадан олдинроққа чиқиб йўлга кўз тикмоқда эдим. Кутилмаганда менинг шундоққина кўз олдимда бир “мерседес” ғизиллаб тўхташга уринган кўйи ўтиб кетди. Ўн метрча нарида тўхтаб, ичидан бир одам чиқди-да, исмимни айтиб давоми…

Эдгар Аллан По. Морг кўчасидаги қотиллик (ҳикоя)

Сиреналар қандай қўшиқни куйлашарди ёки Ахилл аёллар орасида яширинар экан, ўз исмини нима деб айтарди — бу саволлар нечоғлик мураккаб бўлмасин, бунда ҳам аллақандай тахминга ўрин топилади. Сер Том Браун. “Хокдон” Ақл-идрокимизнинг имкониятларини таҳлил этиш мушкул. Биз бу ҳақда фақат давоми…

Альберто Моравиа. Май ёмғири (ҳикоя)

Шу кунларда Монте Мариодаги овчилар емакхонасига қайтиб бораман, фақат бу сафар ёлғиз эмас, дўстларим билан қайтаман, улар одатдагидек якшанба куни аккордеон чалишади, рақсга тушишга қиз топилмаса, бир-бирлари билан ҳам тушишаверади. У ёққа ёлғиз боришга журъатим етмайди. Баъзан тунлари тушимга емакхона, давоми…