Маҳмад Латиф. Омадсиз одам (ҳикоя)

Тўғрисини айтадиган бўлсам, омадсизлик мени ҳар ерда таъқиб этади. Нега шундай эканлигини ўзим ҳам билмайман. Дунёга балки омадсиз юлдузлар остида келгандирман. Хуллас, ҳаётим давомида у менинг доимий ҳамроҳим бўлиб келди. Эсимда, Францияга ишлашга борганимда бир одам билан танишган эдим. Унинг давоми…

Георгий Териков. Таклиф (ҳажвия)

Биласизми, жамоат жойларида одамлар бир-бирларига қўпол, уятсиз сўзлар айтишаётганини кўп эшитиб қоламиз. Айниқса, қўшниларингиз бир-бири билан жанжаллашса… Бунга чидаб бўлмайди.Шуни ҳисобга олиб, бир қишлоқда сўкиш ўрнига эркакларни «М-мо-о!» дейишга ўргатишган экан. Лекин буям иш бермабди. Кечқурунлари эркаклар «мо»лаётганини эшитиб буқалар давоми…

Аркадий Инин. Мен уни қутқариб қолдим (ҳажвия)

Мен зинапояда туртиниб кетган пайтимда миямга ақлли фикр келиб қолди. Мен уни албатта қутқаришим лозим. Бўлмаса, дўcтларим мени кечиришмайди. Пётр Петрович — бизнинг илмий раҳбаримиз, Филипп — аспирант, Стульц — беш дақиқаси кам фан номзоди…Мен зиналар бўйлаб юмалаб борардим. Ўнг давоми…

Умар Сайфиддин. Қашлагич (ҳикоя)

Оғил ёнида ўйнаганимизда, пастда, кумуш ранг толнинг тагида кўринмай оқаётган сойнинг маҳзун шилдирашини эшитиб турардик. Уйимиз ички ҳовлининг улкан каштан дарахтлари ортида кўринмай кетарди. Онам Истамбулга кетганлари учун мендан бир ёш кичик укам Ҳасан билан иккимиз Дадаруҳнинг ёнидан кетмас эдик. давоми…

Сайловбой Жумағулов. Тўқсон тўққизинчи ёнғоқ (ҳажвия)

Дадамиз, «эски бўлса ҳам машина сотиб оламиз», деган қарорга келди. Худди ана шу кундан бошлаб уйимизда пулни тежаш деган маш-маша бошланди.Ҳаммамиз дадамнинг машина сотиб олишига рози эдик. Бироқ, пулни тежаш «тадбири» кўп ўтмай жонимизга тегди. Кийимларимизни қайта-қайта ювиб кия бошладик. давоми…

Василий Сухаревич. Менга нима мумкин? (ҳажвия)

Баъзи аёлларга ўхшаб валақлашни жиним суймайди-ю, аммо тажриба алмашиш учун бўлса, марҳамат! Хуллас, мен эримнинг салбий одатларини қандай тузатаман? Масалан, муҳим муаммо — ароқ-хўрликни олайлик. Лекин ўйламанг тағин, эри алкаш экан деб. Аммо ичишни ёқтиради. Гоҳида ишдан қўнғироқ қилади: мажлисда давоми…

Маҳмуд Олакош. Пешонамдаги нур (қисса)

Кўз олдимга инсонларни келтирдим. “Миясиз” яшаётганлар кўп эди, бироқ барибир миялари бор эди уларнинг. Ҳеч ишлатилмаган “яп-янги” миялари!.. Мен алжирай бошлагандим. Энди ётиб ухлашим лозим…Меҳмонхонадан кундузги соат ўн бирлар атрофида чиқдим. Энг аввал уйга бориб болаларимни кўришни ўйладим. Ичимга чироқ давоми…

Аврам Дэвидсон. Телба снайпер (ҳикоя)

Водийда янги йўл қурилаётганига икки йил тўлаётганди ва ўтган йиллар ичида бу ерда икки киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг биринчиси устига бетон плита тушиб кетган қурувчи бўлса, иккинчиси шу атрофда яшовчилардан бири эди. У бузилиши керак бўлган уйини ташлаб чиқишдан бош давоми…

Эд Лейси. Меросхўрни йўқотиш (ҳикоя)

— Мистер Коломбо, мени танимасангиз керак. Мени Уильям Сэнфорд дейишади. «Майерпарк айрплаенс» ишида адвокатлик қилганман. Менга хусусий изқувар керак.— Ўша ишда кўрсатган кароматларим учун нега мен ҳақимда ижирғаниб гапирмаётганингиздан таажжубдаман, мистер Сэнфорд, — дедим мен хушмоумалалик билан.— Ўтган ишга саловат, давоми…

Фёдор Достоевский. Маъсума (ҳикоя)

О, бу ёруғ оламдаги ҳақиқат нақадар даҳшатли! Бу малак, бу маъсума, бу осмон – мустабид эди, қалбимнинг чидаб  бỹлмас даражадаги шафқатсиз мустабиди, ситамгири эди! Агар  буларни айтмасам, ỹзимга-ỹзим туҳмат қилган бỹламан! Сиз менинг севгимга ишонмаяпсизми? Шундай деб ким айта олади? давоми…