Пьер Грипари. Бир жуфт бошмоқ (ҳикоя)

Бор экан, йўқ экан, бир жуфт эру хотин бошмоқ бўлган экан. Бир пойи­нинг исми Николя бўлиб, у эри экану иккинчи пойи Тина эса унинг умр йўлдоши экан. Нафис, ипакдек майин қоғозга ўралган бошмоқлар бежиримгина қутида яшар эканлар. Ўша ерда улар давоми…

Иван Бунин. Қисқа ҳикоялар

ҚОТИЛ Замоскворечьедаги болохонали оддий ёғоч уй. Ойналари топ-тоза, ромлар аъло сифатли кўкиштоб рангга бўялган. Атрофи оломонга тўла, рўпарада енгил давлат автомобили турарди. Кираверишдаги ланг очиқ эшикдан тепадаги қизил ҳошияли кўкимтир гиламча кўриниб турибди. Ичи қизиган оломон ўша томондан кўзини узмасди, давоми…

Бранислав Нушич. Унвон керакдир йигитга (4 пардали комедия)

ҚАТНАШУВЧИЛАР: Живота Цвийович Мара – унинг хотини Милорад, Славка – уларнинг фарзандлари Благое – Маранинг акаси Спасоевич хоним, Протич хоним – 9-етимхона бошқармаси Кенгашининг аъзолари Велимир Павлович – Милораднинг ўртоғи Д-р Райсер Николич – Цвийович маҳкамасининг хизматчиси Сойка Сима – давоми…

Бегим Руқия Саховат. Султонанинг туши (ҳикоя)

Бир куни кечқурун ётоқхонамдаги оромкурсида ястаниб ётарканман, ҳинд аёлининг ўзига хос қирраларини кўз олдимга келтирдим. Бу ўнгиммиди ё тушиммиди англолмайман. Бироқ хотирам панд бермаса, мен уйғоқ эдим. Хуллас, жилваси кўзни қамаштирадиган минг олмос сингари товланувчи ёрқин юлдузли ойдин кечани кўрганим давоми…

Хусрав Шоҳоний. Тушлик зиёфат (ҳикоя)

Нақ эрталабдан буён Насруллахон мен билан ўта хушмуомала эди. У бир неча бор ўтирган столимнинг тепасига келиб, сигарет билан сийлади, чой таклиф қилди… Кўпдан бери ўртамизда яқин ошначилик муносабатлари бор эди, пулдан қисилиб қолган чоғларимизда бир-биримизга қарз бериб турар, ойда давоми…

Вильям Бекфорд. Ватек (халифа Восиқ қиссаси)

Аббосийлар сулоласидан тўққизинчи халифа Восиқ – Муътасимнинг ўғли ва Ҳорун ар-Рашиднинг невараси эди. У айни қирчиллаган вақтида тахтга минди. Ундаги буюк қобилияту салоҳиятлар узоқ йиллар тахтни бошқаришга ва раиятнинг доруламон ҳаёт кечиришига кафолат эди. Чеҳрасидан нур ёғар, салобатидан кўрганнинг ақли давоми…

Вейо Мери. Тароқ (ҳикоя)

Камгап финнинг ички монологи …Воқеа поездда бўлганди. Йигит тароғини тушириб юборди. Тароқ батарея тагига кириб кетди. Йигит эгилди, полни пайпаслади, батарея ўрамлари орасида қўллари билан тимирскланди, лекин тароқнинг изи ҳам йўқ эди. Поездда йўқотганингни асло тополмайсан. Тароқ нима, тароқ – давоми…

Вейо Мери. Арафа (ҳикоя)

Фирма директори ўттиз ёшларда эди, ундан катта эмас. У ўзига қараб юрарди: янада кўпроқ ялтираши учун қора сочини лак билан ҳўллаб, чеккаларига узун соқол туширарди. Унинг учун ертўлада ҳужрасифат қилиб тўрт квадрат метрни хира ойна билан тўсиб қўйишганди. Унинг олдидаги давоми…

Вейо Мери. Совчилик (ҳикоя)

Қария Лэкстрем ошқошиқ билан чуқур ликопни кавларди. У ўзи учун атайлаб майда тўғралган гўшт ва картошкани қошиққа аранг илиб, бўлакларини дастурхонга тўкарди. Баъзида Лэкстрем ёғдан ялтираётган бармоқларини гердайиб қизига чўзар, Регина сочиқ ёки қўлига илинган латта билан уларни тозалаб артарди. давоми…

Юха Маннеркорпи. Маймунча (ҳикоя)

Бола бугун келмаса керак. Ўтган куни қасам ичдим: агар у бу ерда, кўча муюлишида яна кўриниб, оқ қўлқопли қўлларини силкий бошласа, ўрнимдан туриб, “Маймунча” дейман. Кўриб кўзим тўйди – етар бас. Нима жин уриб бу ерга келади – бизнинг маймунчаларга давоми…