Антон Чехов. Олтинчи палата (қисса)

  I Касалхона ҳовлисида кичикроқ бир иморат турибди, атрофини ўрмон сингари қирққиз, қичитқон, ёввойи наша босиб кетган. Томнинг тунукаси занглаган, мўрисининг ярми қулаб тушган, кираверишдаги зинапоя тахталари чириб, ўт босиб кетган, сувоғининг изигина қолган. Иморатнинг олди касалхонага, орқаси далага қараган, давоми…

Антон Чехов. Саҳро (қисса)

(Бир саёҳат баёни) I Июль ойининг эрта саҳар пайтида Z губернасининг N. уезд шаҳарида дақиёнусдан қолган шалоқ, рессорсиз бричка шаҳардан чиқиб, катта йўлдан шалдираб кета берди. Россияда бундай араваларда ҳозир фақат савдогарларнинг гумашталари, қўйчи пойкўпчилар ва қашшоқ домлалар юради. Арава давоми…

Артур Конан Дойл. Мовий карбункул (ҳикоя)

Мавлуднинг учинчи куни байрам билан табриклагани ошнам Шерлок Холмснинг олдига кирдим. У қизил халат кийиб кушеткада ётар, ўнг томонида тамаки жойланган бир неча трубка, чап томонида эса бир даста ғижимланган эрталабки газеталар турар эди, уларни ҳозиргина кўздан кечирган бўлса керак. давоми…

Эрнест Хемингуэй. Ёзувчи ва уруш

(Америка ёзувчиларининг 1937 йил июн ойида бўлиб ўтган 2-конгрессида сўзланган нутқ) Ёзувчининг вазифаси ўзгармайди. Унинг ўзи ўзгаради, вазифаси эса ўша-ўшалигича қолаверади. Бу вазифа ҳар доим рост ёзиш ва асил моҳиятни ўқувчининг онгу-шууридан жой оладиган қилиб ифодалаб беришдан иборат. Бундан қийин давоми…

Синклер Льюис. Америкаликларнинг адабиётдан қўрқуви (Нобель маърузаси)

Швеция академиясининг муҳтарам аъзолари! Хонимлар ва жаноблар! Нобель мукофоти мен учун катта шараф. Мен тўлиб-тошаётган ҳисларимни сизларнинг ҳузурингизда тўкиб-солсам носамимий ва эзма туюлиб кетишим мумкин, шунинг учун оддийгина “Раҳмат” билан чекланаман. Мен, ҳозир замонавий Америка адабиётининг баъзи анъаналари, унга таҳдид давоми…

Синнатамби Ражаратнам. Йўлбарс (ҳикоя)

Салқин сарғиш лойқа дарёга шўнғиган Фотимага сувнинг кенг олтин тасмалари ботаётган қуёшнинг нурлари остида шишиб, баданига оҳиста ўралиб олаётгандай туюлди. У соҳилга қайтиб чиқаётиб, сув белига етганда тўхтади. Бўлиқ жигарранг баданига ёпишган ҳўл кўйлаги остида тўла кўкраги ва ҳомиладор аёлда давоми…

Элис Манро. Тақдирга таваккал (ҳикоя)

1965 йил июнь ойида Торранс-хаус мактабида ўқув йили якунланиши билан Жулиет кетиш тараддудига тушиб қолди. Негаки, у касал бўлиб қолган ўқитувчи аёлнинг ўрнида вақтинча ишлаб турган эди. Аёл соғайиб кетди. Бунинг устига доимий яшаш учун бирон бошпана топилмади. Жулиет уйга давоми…

Умберто Эко. Постмодернизм, киноя, мамнуният

1965 йилдан то ҳозирги кунга қадар икки хил қараш очиқ-ойдин кўзга ташланарди. Бошқа ҳикоя қилинаётган адабиётда сюжет ичидан сюжет излаш ва у ҳикоя қилинувчи сюжетдан кўра кўпроқ муросасоз сюжет мавжуддек туюларди. Демак, исёнкорлик руҳида ҳам етарлича муаммоларга бой ва албатта, давоми…