Уильям Фолкнер. Алвон япроқлар (ҳикоя)

I Иккала ҳинду экинзордан унинг нариги чеккасига, қабилага тегишли қуллар яшайдиган ерга ўтишди. Бу ерда хом ғиштдан қурилган икки қатор кулбалар жойлашганди; улар ҳаммаси оҳак билан яхшилаб оқартирилганди. Ўртадан торгина кўча тушган бўлиб, яланг оёқларнинг изларига тўла эди. Болаларнинг бир давоми…

Ҳерманн Ҳессе. Шоир (ҳикоя)

Ҳикоя қилишларича, хитойлик шоир Ҳан Фукнинг болалигида бир ҳодиса рўй бериб, бутун ҳаётини ўзгартириб, кўп нарсани билиши ва шоирлик санъатини мукаммал ўрганишига сабаб бўлган экан. Бу воқеа унинг юртида, Сариқ дарё бўйидаги шаҳарда содир бўлган экан. У бой-зодагон оиладан бўлиб, давоми…

Азиз Несин. Хуштак афандим (ҳикоя)

Роса ҳолдан тойганман. Толеим пастга ўхшайди, қаерга иш сўраб бормайин, йўқ, деган жавобни оламан. Аҳволинг ночор бўлганидан кейин мияга ҳар хил бўлар-бўлмас фикрлар келавераркан. Ўзим Мачкадан Дўлмабоғча томонга қараб кетяпману, етти ухлаб тушга кирмайдиган хаёллар оғушидаман. Бир пайт қарасам, стадионнинг давоми…

Камол Тоҳир. Темир йўл изларининг овози (ҳикоя)

Бугун сўнгги кун эди. Сўнгги кун. Ўттиз беш йилу икки ой кеча кундуз ишлаган бу кулбани ташлаб кетиши керак эди. Нафақага чиқаётганди. Расмийлаштириш ишлари ҳам якунига етган, ҳатто ўрнига янги ишчи тайинланган. Унинг ўрнига кўтаргич (шлагбаум)ни бошқарувчи навбатчи келаётганди. Нафақага давоми…

Антон Чехов. Унтер Пришибеев (ҳикоя)

— Унтер-офицер Пришибеев! Сиз шунинг учун айбланасизки, 3-сентябрь куни сўз ва ҳаракатингиз билан урядник Жигинни, волость бошлиғи Аляповни, юзбоши Ефимовни, гувоҳлар қаторида ўтирувчи Иванов ва Гавриловни, яна олтита деҳқонни ҳақорат қилгансиз. Шуни ҳам айтиш керакки, урядник, волость бошлиғи ва юзбошини давоми…

Лев Толстой. Уч ўлим (ҳикоя)

I Куз пайти эди. Катта йўлда иккита енгил арава шиддат билан елиб борарди. Олдиндаги каретада икки аёл ўтирарди. Уларнинг бири ориқ ва рангсиз бека, иккинчиси силлиқ, қип-қизил юзли, семиз оқсоч аёл эди. Оқсоч хотиннинг калта, қуруқ сочлари туссиз шляпаси остидан давоми…

Гюнтер Грасс. “Давоми бор…” (Нобель маърузаси)

Швеция академиясининг ҳурматли аъзолари, хонимлар ва жаноблар! Мен маърузамни “Давоми бор…” деб атадим. Айнан шу сўзларни илова қилиб, XIX аср газета ва журналлари насрий асарларни “резинка” қилишарди. Давоми бор романлар урчигандан урчиб кетди. Боблар кетма-кет босилиб турган бир пайтда, муаллиф давоми…

Тецуо Миура. Адашган шуълалар (ҳикоя)

Қувноқ халқ қўшиқларини куйлаб келаётган сархуш ёш японлар тушган чаналар қалин шамшод дарахтлари ўсган дара орасидан отилиб чиқиб, қор босган тоғлар қуршовида сокин жимирлаб турган мовий кўлга қараб бурилди. Атрофга совуқ қўнғироқ садолари таралди. Қирғоқлари музлай бошлаган, ёздагига қараганда суви давоми…

Уильям Фолкнер. Қоронғи тушганда (ҳикоя)

I Энди Жефферсонда душанба ҳафтанинг бошқа кунларидан ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди. Кўчаларга тош ётқизилган, телефон ҳамда электр компаниялари кундан-кунга соя-салқин дарахтлар – эманлар, акаслар, заранглар, қайрағочларни таг-тубидан қирқиб – ўрнига тўлғин, шаффоф, туссиз узум бошлари осилган темир устунлар ўрнатишади; давоми…

Патрисиа Бернард. Ювати (ҳикоя)

Ювати ота-онаси ўтирган одамларга лиқ тўла қайиқ Карнапхули[1] дарёсининг унча катта бўлмаган ирмоғидан қайрилиб, улкан ва тезоқар дарё бағрида кўздан ғойиб бўлгунига қадар (ота-онасига) қўл силкитиб турди. Адвика ва Лалит ҳам унга жавобан қўл силкишарди. Ювати уларга қараб базўр илжайди. давоми…