Азиз Несин. Консерва ҳангомаси (ҳикоя)

Бир омадсизлик келса устма-уст келавераркан. Ўша кун Камоллар бизникига меҳмонга келишганида уйда бирорта егулик қолмаганди. Аёлим нима қилишни билмай: — Югур, баққолдан консерва олиб кел, — деди ўғлимизга. Болакай кетишга тараддудланаркан: — Нима консерва олиб келай ойижон? — дея сўради. давоми…

Виктор Коклюшкин. Синфдошлар (ҳажвия)

Фавқулодда Интернетга кириб қолдим, унда “Одноклассники” сайти бор экан – ўзимизникилар ҳаммаси шу ерда, Петка ҳам! У мактабда фақат иккита тўрт баҳо олган, бу ерда бўлса қандайдир девор олдида турибди ва “Мен Стокгольмдаман”, деб ёзиб қў­йибди. Эҳ, мен ярим кечгача давоми…

Габриэль Гарсиа Маркес. Бева (ҳикоя)

Дон Хосе Монтьель омонатини топширган куни, унинг бевасини айтмаганда, ҳамма енгил нафас олди: хайрият! Шундай бўлса-да, кўпчилик хийла вақтгача унинг чиндан ҳам оёқ узатиб юборганига ишонгиси келмади. Ҳатто ҳавоси беҳад дим ва иссиқ хонанинг ўртасида, баҳайбат қовунга ўхшаш сарғимтил япасқи давоми…

Ўғуз Атай. Оқ пальтоли одам (ҳикоя)

Таржимондан Ўғуз Атай нафақат турк адабиётининг, балки жаҳон адабиётининг таниқли ёзувчисидир. Ўзбек китобхони учун Атай ҳали очилмаган қўриқ, юрилмаган сўқмоқ кабидир. Бу эса янгиликка ошуфта, кашфиётларга тайёр китобхон учун айни муддаодир. Ўғуз Атайни илк марта ўзбек тилида ўқиётган китобхон учун давоми…

Азиз Несин. Ҳуштакли қозонлар (ҳажвия)

Бизнинг муқаддас бурчимиз миллий саноатни қўллаб-қувватлашдир. Шу боис, мен матбуот вакилларини ҳуштакли қозонлар ишлаб чиқарадиган заводга таклиф қилишганини билганимда чин дилдан хурсанд бўлдим. Биз матбуотчи ҳамкасблар йиғилдик ва бизни дарвоза олдида кутиб олишди. Завод директори ёқимтой, хушмуомала киши экан. У давоми…

Арон Тамаши. Озодлик қуши (ҳикоя)

Хунгарларнинг секей қавми яшайдиган кичкина бир шаҳарча. Қиш­лоғимиздан унчалик узоқ бўлмаган бу манзилдаги гимназияга саккиз йил ўқишга қатнадим. Аниқ ҳисоб-китобга кўра, оралиқдаги масофа ўн икки километр эди. Тўғрисини айтганда, айниқса, рождество ва пасха байрамлари кунлари бу йўл менга жуда олис давоми…

Расул Ҳамзатов. Истеъдод

Агар истеъдоднинг кучи фақат кўришда бўлса, хон амри билан икки кўзи ўйиб олинган лезгин шоири Кочхурский қандай қилиб қўшиқлар тўқиган? Агар истеъдоднинг кучи фақат бойликда бўлса, етимлик ва қашшоқликда ўсган лезгин шоири Етим Эмин қандай қилиб машҳур бўлди? Агар истеъдоднинг давоми…

Султон Раев. Тупроқ (ҳикоя)

Онаси билан видолашиш Муродга насиб этмади. Кампир жон таслим қилганида у Швецияда хизмат сафарида эди. Сафар олдидан Ўшга келиб, бемор онаси билан узоқ суҳбатлашиб ўтирди. Ярим йилдан бери кўрпа-тўшак қилиб ётган онанинг аҳволи кундан-кунга оғирлашиб борар, овози деярли чиқмай қолган, давоми…

Анор. Қўл қўлни ювади (ҳикоя)

Қуёш ўзининг иш кунини тугатиб, шаҳар узра ёйилган олтинранг чойшабини йиғиштириб олди. Бошловчи романист, ўртоқ прозаик Лўтти Бозов худди ана шу пайтда телефон трубкасини кўтариб, ҳаваскор ёш танқидчи, ўртоқ олим Қорин Қулиевга қўнғироқ қилди. Ундан-бундан, ўтган-кетгандан гаплашишди. Суҳбат сўнгида ўртоқ давоми…

Ёқуб Умар ўғли. Касалхонада (ҳикоя)

Назокат билан салом бериб, касалхона палатасига кирдик.Уч кишилик палатага шоша-пиша киргандик. Ғилдиракли аравачадаги ўғлим, рафиқам, дўстлигини кўрсатиб, дардимизни енгиллаштирган доктор оғайним ва мен. Ўз дардига ғарқ бўлган кичик бир гуруҳ. Палатада биз билан бўладиган беморлар орасидан ёшроғи – қалин, узун давоми…