Марк Твен. Шляпадаги сариёғ (ҳикоя)

Қиш оқшомларидан бири эди. Қишлоқ мағозаси мудири дўконини бекитмоқчи бўлди. Деразаларни ёпаётиб ичкарида юрган одамга кўзи тушди. У шкафдан бир фунтча сариёғ олдида, шляпасига солди. «Бир боплайки, ўғирлик қилганига пушаймон бўлсин», дея аҳд қилди мудир. — Ҳа, Сет?— деди у давоми…

О’Генри. Тумордаги сурат (ҳикоя)

Шанба оқшоми Энди Донаван олтинчи мавзедаги уйига келиб, янги қўшниси—ёшгина Конвей хоним билан танишди. У одмигина қизғиш кўйлак кийиб олган-ди. Икки ҳафта ўтиб, Энди йўлда тамаки тутатиб кетаркан, орқасида шип-шип товуш эшитилди. Ўгирилиб қаради-ю, кўзини узолмай қолди: Конвей хоним! Кўйлаги давоми…

О’Генри. Дори излаб (ҳикоя)

Техас штатининг Остин шаҳрида бир оила яшайди. У Жон Смит, унинг хотини, ўзи, уларнинг Ан исмли беш яшар қизи ва қизнинг ота-онасидан иборат. Шаҳар аҳоли рўйхати бўйича улар олти жон, аслида эса уч киши. Бир куни кечки овқатдан сўнг Аннинг давоми…

Уильям Сароян. Қишлоқи чолнинг амриқолик сайёҳга насиҳати (ҳикоя)

Малик тоғам Фреснодан Нью-Йоркка жўнаётганида уни кузатиш учун қўналғага келган амакиси — Гарри бобо насиҳат қила бошлади: — Қулоқ сол, Малик,— деди қария,— поездга чиққач, аввало, яхшироқ жой танлаб ўтир, атрофга аланглама. — Хўп,— деди тоғам. — Поезд қўзғалгач, йўлакда давоми…

М. Шуновер. Ёзувчи (ҳикоя)

– Марти, мен Амандани ўлдиришга қарор қилдим.Телефон станцияси техниги Жефф Бауэрс кутилмаган гапдан сесканиб кетди. Уни тармоқдаги носозликларни бартараф қилиш учун жўнатишган, тақсимловчи мослама ёнида куймаланаётганди. Жефф ҳозиргина ўз гўшагидан диспетчерга узилган жойни топганини ва тезда уни тўғрилашини хабар қилганди. давоми…

Борден Дил. Қасос (ҳикоя)

Ўттиз ёшлардаги оқиш-кулранг сочли ёқимтойгина аёл оҳиста одимлаганча менинг столимга яқинлашди. Унинг бўйи баланд эмас, бир ярим метрча келар, аммо кийими одатда кичик шаҳарчада яшовчи аёллар киядиган либослардан анчагина яхшироқ бўлиб, диди баландлиги дарров сезиларди. Бу овлоқ жойларга биронта каттароқ давоми…

Жонатан Крейг. Халоскор автобус (ҳикоя)

Тунги соат иккида, керосинли чироқ ёруғида қўйлак тикиш жудаям қийин. Боз устига кеча кечқурун Елмор амакиси яна калтаклаган Жейн Хиббинснинг орқаси ҳамон зирқираб оғрирди.Аслида Жейн айбдор эмасди. Ҳар доимгидек, шунчаки бир кеча-кундузда бор-йўғи йигирма тўрт соат бор ва Жейн бу давоми…

Рашод Нури Гунтекин. Ғамсизнинг ўлими (ҳикоя)

Ўша куни эрталаб, талабалар байрами нишонланадиган куни болалар боғчасида олдингидан фарқли бесаранжомлик ва жонланиш юз берди. Кўчалардан гуруҳ-гуруҳ бўлиб бошланғич ва ўрта мактабларнинг ўқувчилари марш айтиб ўтишар, ҳаммаси шаҳарнинг олис сайлгоҳларига йўл олишарди. Энг катта тарбияланувчиси олти ёшда бўлган бу давоми…

Эдвард Перри. Пул ўлсин-а! (ҳикоя)

Бу фикр мендан эмас, дўстим Тонидан чиқди. Биз учовлон, мен, Тони ва жажжи Жейн исмли қизалоқ дўстим билан эндигина кинодан чиқиб келардик. Чўнтагимиздаги охирги чақаларимизни сарфлаб бетайин бир фильм кўрганимиздан жаҳлимиз чиқиб турарди. Вақт аллақачон тун ярми бўлиб қолган ва давоми…

Жеффри Уильям. Сукунат (ҳикоя)

Номозшомгул ва ток таналари чирмаб олган «Кингс Хед» меҳмонхонаси кўриниши захчил, бир вақтнинг ўзи­да улуғвор бино эди. Устига-устак, бу бино сайёҳлар деярли қадам босмайдиган бу гўшалардаги ягона меҳмонхона ҳисобланарди.Кираверишдаги эшикнинг рўпарасида унчалик катта бўлмаган устун турар, унинг ортида эса холлга давоми…