Ясунари Кавабата. Анор (ҳикоя)

Кузнинг шамолли тунида анор дарахти барглари тўкилиб чиқди. Барглар дарахт танаси атрофида тоза ер қолдириб доира ясаган эди. Дераза тавақаларини очган Кимико анорнинг яланғоч шохларига ажабланиб боқди. Барглар айлана бўлиб тўкилгани, шамол уларни ҳар тарафга сочиб юбормагани ҳам унга ғалати давоми…

Ясунари Кавабата. Жонсиз юз (ҳикоя)

— Бечорани кўришга қанчалик интиқ бўлаётганингизни кўз олдимга келтираяпман, — деб гап бошлади қайнонаси уни марҳума хотини ётган хонага шоша-пиша бошлар экан. — Мана, қаранг, ўлим уни қандай кўйга солди, — дея майитнинг юзига ёпилган оқ ёпинчиқни очишга тутинди. Бироқ давоми…

О’Генри. Сўнгги япроқ (ҳикоя)

Вашингтон Сквернинг ғарбидаги кичик бир даҳада кўчалар чалкашиб кетган ва “тор кўчалар” номини олган йўлакчаларга бўлиниб кетган эди. Бу “тор кўчалар” ажабтовур бурчаклар ва эгри чизиқлар ҳосил қилганди. Ҳаттоки, бир кўча ўзини-ўзи бир ёки бир неча марта кесиб ўтарди. Бир давоми…

Константин Паустовский. Кекса ошпаз (ҳикоя)

1786 йилнинг қиш кечаларидан бирида Вена шаҳрининг чеккасидаги кичкина ёғоч уйчада графиня Туннинг собиқ ошпази бўлмиш сўқир чол оламдан ўтди. Тўғрисини айтганда, бу — уй ҳам эмас, боғнинг хилватидаги путурдан кетган бир қоровулхона эди. Боғ шамол синдириб итқитган чирик шох-шаббаларга давоми…

Варлен Стронгин. Бахтиёр оёқлар (ҳажвия)

Ёзда талабалар ишлашади. Мана, бизнинг гуруҳ болалари ёз бўйи вагондан сабзавот туширишди, Зойка официантлик қилди, Нинка бўлса кинода суратга тушди. Оммавий кўринишда. Аммо, бир гал унинг омади келиб қолди. Шунда Нинка кичик бир алоҳида кўринишда суратга тушди. Аниқроғи, Нинканинг ўзи давоми…

Франц Кафка. Туш (ҳикоя)

Йозеф К. туш кўрди.Ажойиб кун эди, у кўнглининг чигилини ёзиш мақсадида бироз сайр қилмоқчи бўлди. Аммо икки қадам ташлаши биланоқ, ўзини қабристонда кўрди. Атрофда сарғайган ўт-ўланлар босган, нотабиий сўқмоқлар. Йозеф улардан бирига қадам қўйди ва ўзини худди кучли оқимга тушгандай давоми…

Иван Вазов. Манзара (ҳикоя)

Об-ҳавосига сал-пал чидаса бўладиган қиш кунларининг бирида, пешиндан кейин Лом йўлига айлангани чиқдим. «Айлангани чиқдим» сўзларини эшитганда олдинга ва орқага силжувчи ҳар хил одамлар орасида одоб сақлаб аста-аста кетаётган, модага мувофиқ кийинган, танишлар учраганда назокат ила жилмайиб, эҳтиром-ла таъзим бажо давоми…

Грегорио Лопес. Ленчонинг илтимоси (ҳажвия)

Ленчонинг кафтдеккина ери бўлиб, унда ёлғиз ўзи ишларди. Бу йил жўхори, ёнига ловия эккан эди, ҳосил дуруст бўладиган кўринади. Ёмғир қуйиб берса қанийди. Одатдаги тонгларнинг бирида Ленчо — экин-тикин нималигини тушунадиган, ўта ишонувчан деҳқон — шимол тарафдан сузиб келаётган булутларга давоми…

Аднан Ўзялчинор. Иш ташлаш (ҳикоя)

Фабриканинг бетонланган кенггина ҳовлиси қайтадан эритишга мўлжалланган синиқ ойналар билан тўлиб-тошиб ётарди. Тоғдай уюлиб ётган ойналар тонгги қуёшнинг нурларида олмос қирраларини йилтиратганча ҳаракатсиз ётарди. Мана, неча кундирки вагон-вагон синиқ ойналарни қизиган бўтқага айлантирувчи печлардан кўкка тутун ўрламайди. Қейинчалик мазкур қоришмадан давоми…

Темиртош Жайҳун. Агар ўғил бўлса (ҳикоя)

— Қирққа кириб қолдингиз, ахир,— деди зарда билан хотиним.— Бундоқ ўзингиз ҳақида ўйлаб, чекишни ташласангиз бўларди. Бу зарарли-ку!..— Шундай деб тўнғиллаганча ёнбошга ўгирилиб олди.Қанча вақт ўтганийкин? Аввал стулга ястаниб ўтирдим-да, оёғимни дераза токчасига узатдим. Кейин газетани очдим — қачон, қай давоми…