Акутагава Рюноскэ. Тансиқ таом (ҳикоя)

Бу воқеа Гэнкэй ҳукмронлиги даврининг охири, эҳтимол, Нинна ҳукмронлиги даврининг бошларида рўй бергандир. Умуман олганда, аниқ вақт ҳикоямизда аҳамият касб этмайди. Ўқувчи учун узоқ ўтмишда, Хэан мулкчилик даврида нималар рўй бергани ва Мотоцунэ Фудзивара музофотида самурайлар орасида аллақандай бир гои* давоми…

Жуброн Халил Жуброн. Қўшиқлар

ОҲАНГ Руҳим теранликларида оҳанг, каломлар либосин истамас. Оҳанг юрагим сувайдосида, сиёҳ ила қоғозга муҳрланишни хоҳламас. Ҳис-туйуларим Чин шойисидай ўраб-чирмар-да, ҳеч қачон забоним ила булбулдай куйламас.Бу таронани не асно оғоз айлай, ахир ҳатто ғуборлардан ҳам хавфсирайман. Уни ким учун ижро этай, давоми…

Ҳерта Мюллер. Рўмолчангиз ёнингиздами? (Нобель маърузаси)

Ҳар куни субҳидам онам уйимиз остонасида турганча мендан “рўмолчанг борми?” – деб сўрар эдилар. Менда эса ҳеч қанақа рўмолча бўлмас, шу боис ҳар куни эрталаб, яна бир бор хонага қайтиб кирар ва рўмолчамни олар эдим. Чиндан ҳам ҳар куни менда давоми…

Ханс-Хайнц Эверс. Ўргимчак (ҳикоя)

Ўлим нима билмайдиган ирода қудрати шундадир,Унинг буюк қудрати сирини англаган одам бормикин?Джозеф Гленвилл Тиббиёт куллиётининг талабаси Ришар Бракемон Альфредо Стевенс кўчаси, 6-уйга жойлашган ихчамгина “Стевенс” меҳмонхонасининг 7-хонасига айнан шу хонада кетма-кет уч жумада учта одам ўзини осиб қўйгандан сўнг кўчиб давоми…

Лидия Авилова. Бир умрлик муҳаббат (биографик қисса)

I 1889 йилнинг 24 январь куни менга опам “Тез бизникига кел, Чехов келган”, деб хабар қилди. Унинг эри — поччам машҳур бир газетанинг муҳаррир-ношири эди. Опам мендан анча ёш катта. Ўзи қўғирчоқдек, қўл-оёқлари бежирим, оқ-сариқдан келган, катта-катта кўзларида умид учқуни давоми…

Кобо Абэ. Худди одамдек (роман)

1 Бу антиқа одам бизникига май ойининг қуёш кулиб боққан кунларидан бирида тикув машиналарини сотадиган агент сифатида кириб келди.Шу куни ғарбдан шабада эсиб тургани ёдимда. Ғарб шамоли денгиз томондан келарди, осмон мусаффо. Барча уйлардаги доимо ёпиқ деразалар ланг очиб қўйилган. давоми…

Дино Буццати. Ишқий мактуб (ҳикоя)

Фирма хўжайини бўлмиш Энрико Рокко хизмат хонасига биқиниб ўтирарди. У севиб қолган эди. Изтироблардан қутулиш мақсадида у кўнглини очиб, муҳаббатини изҳор этмоқчи бўлди. Йўқ, у ўз ғурури ва уятчанлигини бир ёққа суриб, муҳаббатини қизга мактуб ор-қали йўллайди.“Ҳурматли севгилим, – деб давоми…

Дино Буццати. Рангли пуфак (ҳикоя)

Авлиё Онего билан авлиё Секретарь тонгги ибодатни ўқиб бўлишгач, “Миллер” фирмасининг қора чарм қопланган оромкурсиларига ястаниб олишди. Улар Заминга кўз тикканча, дунёнинг ишига шўнғиб кетишган ғофил бандаларни кузатишни азм қилдилар.– Менга айтсинлар-чи, – сўради авлиё Онего, узоқ жимликдан сўнг, – давоми…

Чэд Оливер. Юлдуз шуъласи (қисса)

Тепасида юлдузи турмаган бирорта йўл дунёда йўқ. Эмерсон 1 Улар ўтирган хона каттагина, салобатли мебель билан жиҳозланган, файзли эди. Қизил, қора ва кулранг нақшлари бир-бирига уйғунлашиб кетган бир неча қадимий асл навахо гиламлари, қаттиқ заранг ёғочидан ишланган паркет полни анчайин жонлантириб давоми…

Ярослав Гашек. Барон Клейнгампл ислоҳоти (ҳикоя)

Барон Клейнгампл донишманд одам ва Битоуховодаги холасининг қўрғонини мерос тарзида қабул қилиб олар экан, ўзининг янги мулкида қандай ўзгаришлар қилиш тўғрисида берилиб ўйлай бошлади. Унга, масалан, қўрғон олдидаги боғда қад ростлаб турган кекса, сершох эман дарахтлари манзарани бўғиб тургандай туюлди. давоми…