Бранислав Нушич. Менинг қобилиятли фарзандим (ҳажвия)

Мен келажакда қандай воқеа-ҳодисалар юз беришини олдиндан билиш қобилиятига эга эканимдан ўзим ҳам баъзида ҳайратга тушаман. Биринчи фарзандим ўғил бўлди. Қизиғи шундаки, унинг ҳаворанг кўзлари кейинчалик яшилсимон бўлди, вақт ўтгач, жигаррангга айланди ва ниҳоят қоп-қора бўлиб қолди. У инжиқ, серхархаша давоми…

Бранислав Нушич. Мансабда кўтарилиш (ҳикоя)

Бу воқеанинг юз берганига анча бўлган. Ҳали темир йўллар экинзорларимизни кесиб ўтиб, пайҳон қилмаган, ҳамёнимизни ўпирмаган, ризқимизни қирқмаган бахтли замонлар эди. Ўша пайтларда ҳамма бошлиқлар оталар каби ғамхўр, адвокатлар жиноий ишларнинг судга ошмаслиги учун жанжалкашларни яраштиришга ҳаракат қилар, руҳонийлар эса давоми…

Йордан Радичков. Мафтункор парвоз жозибаси (ҳикоя)

Замҳарир қиш кунларининг бирида овдан қайтаётиб “Лудогорь” ёқалаб чанада келардим. Четан арава одам билан лиқ тўла, баъзилар аравакашларнинг орқасида олдинга қараб, бошқа бировлари тескари – орқа ўгириб, учинчилари ноқулайроқ – ёнламасига ўтириб олишган, йўловчиларнинг ҳаммаси ҳориб-чарчаган, аёз забтидан совуқ қотган, давоми…

Сюй Дишан. Қайтиш (ҳикоя)

Аёлнинг кўзлари маъюсланиб, ғам-қайғуга ботганча хизматкор ёлловчи идора воситачисининг уйида ўтирарди. Барча мавсумий ишловчи хизматчи аёллар ўз уйларига, оилаларига қайтишган, Тангрига шукрона сифатида қурбонликлар келтириб бўлишган. Фақат угина иш тополмай йигирма кундан бери шу ерда сарғаяди. Ҳеч ким уни ишга давоми…

Мо Янь. Мусаллас мамлакати (роман)

Биринчи боб* I Провинция прокуратурасининг махсус бўлими терговчиси Динг Гоуэр кўмир ташувчи юк машина кабинасида чайқалиб борарди. Текширув ўтказиш учун Лошан шахтасига йўл оларкан, ўйлар миясида ғужғон ўйнарди. Илгарилари лойиқ келган эллик саккиз ўлчамли жигарранг бейсбол кепкаси негадир ҳозир бошини давоми…

Ролан Барт. Структурализм фаолият сифатида

Структурализм нима? Бу мактаб ҳам эмас, ҳатто оқим (ҳар ҳолда ҳозирча) ҳам эмас[1]дирки, бу истилоҳ остида бирлашаётган муаллифлар ўзларининг бир умумий ғоя ёки умумий кураш йўли ўзаро боғланаётганликларини  мутлақо ҳис қилмайдилар. Ҳар ҳолда бу ерда сўз қўллаш амалиёти ҳақида фикр давоми…

Аҳдиат Карта Миҳаржа. Ахлоқ посбони (новелла)

Шундай дамларда Ҳамид хотинини жуда қўмсаб қоларди. Аслида, гап унинг хотинида ҳам эмасди. Кечқурун ишдан қайтиб келиб, ишхонадаги ҳангомаларни завқ билан гапириб берганда, ким бўлса ҳам қулоқ соладиган одам бўлса, бас, Ҳамидга бошқа нарсанинг кераги йўқ. Хотини Мими мерос билан давоми…

Анвар Ридван. Яхши ният (ҳикоя)

Масита қудуқ ёнидаги ариқда юз-қўлини ювиб олди. Арқонда илиниб турган сочиқни олиб, баданини арта бошлади. Қишлоқ сув қуйгандек жим-жит. Барча ширин уйқуда. Қудуқ ёнига экилган дарахтларнинг барглари тонги шабадада липиллаб ўйнарди. Хўрозларнинг қичқириғи ва қушларнинг сайраши тобора авжга чиққан. Масита давоми…

Керис Мас. Улар тушунишмайди (ҳикоя)

Душанба кунлари вазир ишга барвақт келарди. Буни вазирликдаги бош котибдан тортиб, энг кичик муншийгача яхши билади. Шу боисдан ҳафтанинг бошида ҳамма хизматчилар ишда вақтли ҳозир бўлишарди. Бироқ бу сафар Билл шошилмади. У узоқ ювинди, кейин бемалол нонушта қилди. Бугунги душанба давоми…

Алексей Дударев. Чиқиндихона (пьеса)

ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР: Пифагор Айёр Қўйчивон Доцент Афғон Вася Мухбир Сув париси Вита Ҳушёр Содиқ БИРИНЧИ КЎРИНИШ Кечки пайт, эҳтимол, тундир. Ночоргина кулба. Четроқда қачонлардир оққа бўялган, ҳозир эса кирланиб, ранги ўчиб кетган печка турибди. Деворнинг у ер-бу ерига қоғоз, баъзи давоми…