Симон Кармиггелт. Ҳамма кетиб бўлган (ҳикоя)

Якка-ёлғиз ферманинг ёнига юк машинаси келиб тўхтаганида қош қорайиб қолган эди. Кабинадан кепка кийган заифгина чол имиллаб тушди. Қариянинг оёғи ерга тегиши билан машина жойидан қўзғалди. Чол четан эшикни очди ва ичкарилади. Ўша лаҳзада занжирбанд ит вовуллади. Лекин ҳовлини кесиб давоми…

Симон Кармиггелт. Қайиқ (ҳикоя)

Мўъжазгина қаҳвахонанинг деразаси олдидан оқиб ўтган анҳорда дид билан бўялган “Сюзи” номли моторли қайиқча сузиб юрарди. Қайиқчани бошига денгизчиларнинг хос фуражкасини қўндирган ўрта ёшлардаги ғўлабир киши мағрур бошқариб борарди. Бежирим соябон остида, устига қавима ғилоф ёпилган чойнак ёнида, офтоб шувоққа давоми…

Симон Кармиггелт. Аёл кишининг овози (ҳикоя)

Ишқим тушиб қолган икки сувратни суқланиб-суқланиб томоша қилиш илинжида яна Гаагадаги музейга бордим. Сувратлар ўша-ўша, жойи ҳам, ўзи ҳам ўзгармаган. Кўнглим жойига тушиб, боя кираётганимда — бир соатгина бурун кийимхона мулозими – ғоят сертакаллуф йигитга топшириб кетган портфелим, ёмғирпўшим ва давоми…

О’Генри. Дийдор (ҳикоя)

Ота одатдагидек ишдан кеч қайтди. Ҳорғин гавдасини аранг судраб остона ҳатлади. Бўсағада мижжа қоқмай кўзлари тўрт бўлиб, уни интиқ кутаётган беш яшар ўғли қарши олди. — Салом, дада! – деди у қувончдан кўзлари порлаб. — Салом, бўталоғим, ҳалиям ётмадингми? — давоми…

Антон Чехов. Уйқу истаги (ҳикоя)

Тун. Ўн уч яшар дастёр қиз Варька бола ётган беланчакни тебратади ва эшитилар-эшитилмас минғирлайди. Алла айтай сенга-ё, Алла қўзим, алла-ё… Санам олдига шамчироқ ёқилган, уйнинг у бурчагидан бу бурчагига тортилган арғамчига йўргак латта ва катта қора шимлар осилган. Чироқ шуъласидан давоми…

Антон Чехов. Ионич (ҳикоя)

I С… деган губерна шаҳрига келганлар, бу ер жуда зерикарли ва ҳаёти бир шаклдалигидан шикоят қилганларида, маҳаллий аҳоли гўё ўзини оқлагандай, йўқ, аксинча, С. шаҳримиз жуда яхши, кутубхона, театр, клуб бор, базмлар бўлиб туради, яна танишса арзийдиган фаросатли, ёқимли, ажойиб давоми…

Антон Чехов. Каштанка (ҳикоя)

Биринчи боб ЯРАМАС ХУЛҚ Кўппак билан хонаки итдан бўлган тулки тумшуқ, сариқ ёш ит йўлкада у ёқдан бу ёққа югурар ва ташвишланиб атрофига аланглар эди. У ҳар замон-ҳар замонда тўхтар ва ингиллар, гоҳ совқотган бир оёғини, гоҳ иккинчисини кўтарар, қандай давоми…

Антон Чехов. Ёвуз ниятли киши (ҳикоя)

Суд терговчиси ҳузурида тик кўйлак, серямоқ лозим кийган кичкинагина, ниҳоят даражада озғин бир мужик турибди. Унинг мўй босган бужур юзларида, қалин ва узун қошлари остидан зўрға кўриниб турган кўзларида тунд бир шиддат ифодаси бор. Қанчадан бери тароқ тегмаган чигал сочлари давоми…

Антон Чехов. Ниқоб (ҳикоя)

Х. деган жамоат клубида эзгу бир ният билан бал-маскарад, ёки шу ерлик баришналар таъбири билан айтганда бал-парей берилди. Соат тунги ўн икки. Танца қилмайдиган ниқобсиз интеллигентлар — булар беш нафар эди — қироатхонадаги каттакон стол атрофида ўтириб, бурун ва соқолларини давоми…

Абай. Юрак амри билан (“Қора сўз” асаридан)

Тирик одам учун энг муҳими — юрак. “Ботирлик” ва “қўрқоқлик” хислатлари “юрак”дан туғилади. Халқ ботирни “юракли”, қўрқоқни эса, “юраксиз” дейди.Раҳмдиллик, бировнинг қайғусига ҳамдардлик каби олижаноб инсоний фазилатлар юрак туйғусидир. Шошқалоқлик ҳам юракнинг иши. Агарда, тил юракнинг айтганига кўнса, ёлғон сўзламайди. давоми…