Марк Твен. Мухбир билан суҳбат (ҳажвия)

Серҳаракат, олифтанамо ва анчагина вайсаҳи йигитча мен таклиф этган стулга ўтириб, «Кундалик момақалдироқ»дан келганини айтиб қўшимча қилди: — Сиздан интервью олиш учун келганимга эътироз билдирмасангиз керак? — Нимага келдим, дедингиз? — Интервью олиш учун. — Аҳа, тушунарли. Ҳа-ҳа. Ҳм! Ҳа-ҳа. давоми…

Робер Мерль. Изабелла (ҳикоя)

Герцог Браччано, яъни Паоло Орсини хотинининг вафотидан сўнг ғалати ҳунарлар чиқара бошлади. У Тоскан герцогининг йигирма бир ёшли қизи Изабелла Медичига уйланди. Бу никоҳнинг бошида куёв ва келиннинг ота-оналари туришди. Тўй узил-кесил аниқ бўлгандан сўнг кекса Орсини ўғлини чақиртирди-да, баландпарвоз давоми…

Мария Луиза Кашниц. Арвоҳлар (ҳикоя)

Умрингизда ҳеч арвоҳларга дуч келганмисиз, деб сўраяпсизми мендан? Ҳа, албатта, ҳалигача улар хотирамда муҳрланган, ҳозир Сизга буни айтиб бераман. Бироқ ҳикоям тугагандан сўнг ҳеч нарсани сўрамайсиз, ҳеч қандай изоҳ талаб қилмайсиз, чунки Сизга айтиб берганимдан ортиқ ҳеч нарса билмайман, тамом-вассалом. давоми…

Умберто Эко. Кўнгиловлар адабиёт

Менда китобхон кўнглини овлаш истаги туғилиб қолди. Лекин бу ўзимни хурсанд қилганимдан кам бўлмаслиги керак. Айтмоқчи бўлганимиз ўта муҳим масала ва бизнинг роман ҳақидаги тасаввурларимизга бироз зидга ўхшайди. Кўнгил очиш – чалғиш ё муаммолардан чекиниш дегани эмас. Робинзон Крузо ўзининг давоми…

Расул Ҳамзатов. Буюк туйғу

Бир адабий журналда менинг янги достоним – “Оналарни асранг” чоп этилди ва достон асосида тайёрланган эшиттириш радиода эфирга узатилди. Бу достон ҳали бирор тўпламимга кирмаганди, уни алоҳида китоб ҳолида нашр этиш учун эндигина тайёрлаётгандим. Адабиётшунослар тақриз ёзиб, матбуотда эълон қилишмаганди. давоми…

Тўлаган Қосимбеков. Синган қилич (роман)

Тўлаган Қосимбеков. Синган қилич: Тарихий роман. (Редкол.: Б. Бойқобилов ва [бошқ.]; Турсунбой Адашбоев эркин таржимаси; Тақризчи Зуҳриддин Исомиддинов. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси.)

Георгий Марков. Сибирь (роман)

Георгий Марков. Сибирь: Роман. 2 китобдан иборат. (Редкол.: С. О. Азимов ва [бошқ.]; Сўзбоши С. Азимов; Ҳ. Тўрабеков тарж. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси.) «Сибирь» романидаги воқеалар гоҳ Сибирда, гоҳ Петроградда, гоҳ давоми…

Владимир Тендряков. Мушкул вазифа (қисса)

Владимир Тендряков. Мушкул вазифа: Повесть / Редкол.: С. О. Азимов ва бошқ.; Ш. Усмонхўжаев тарж. — 2-чи нашри. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982. (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси) Талантли совет адиби Владимир Тендряковнинг мазкур асари замондошларимиз, уларнинг меҳнати, давоми…

Валентин Катаев. Давр олға бос! (роман)

Валентин Катаев. Давр олға бос! Роман-хроника / Ҳ. Жалолов тарж.; Редкол.: С. Азимов ва бошқ.]. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984. Валентин Катаевнинг “Давр, олға-бос!” асари рус классикасининг ажойиб дурдоналаридан биридир. Дастлабки беш йилликлар ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу роман-хроникада давоми…

Мар Бойжиев. Менинг олтин балиқчам (ҳикоя ва қиссалар)

Мар Бойжиев. Менинг олтин балиқчам: Ҳикоя ва қиссалар / Редкол. Б. Бойқобилов ва бошқ; Русчадан Ҳ. Рўзиматов таржимаси. — Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси). Истеъдодли қирғиз ёзувчиси Мар Бойжиевнинг қисса ва ҳикояларида ажиб бир давоми…