Дмитриос Хадзис. Ҳур қиз Маргарита (ҳикоя)

Немислар отиб ташлашганда Маргарита ўн тўққиз баҳорни қарши олган дуркун қиз эди. Бу воқеа халоскорликдан анча олдин, 1944 йил ёзининг бошларида рўй берганди. Кўринишидан нозиккина бу қиз қамоқхонанинг барча даҳшатларига ҳайратомуз матонат ила бардош берди. Маълум бўлишича, у қийноқларга чурқ давоми…

Карлос Фуэнтес. Чак Моол (ҳикоя)

Акапулькода, яқиндагина — муқаддас пасха арафасида Филиберто чўкиб кетди. Ишдан бўшатиб юборишибди ҳамки, у худди ҳеч нарса бўлмагандек йиллар давомида қон-қонига сингиб кетган одатига кўра немис пансионида мазза қилиб shousrout[1] еб, арафа куни Ла-Кебрадада бир оз рақс тушиш ҳамда Орнос давоми…

Альфонс Доде. Сўнгги сабоқ (ҳикоя)

Элзаслик болакай ҳикояси Ўша куни эрталаб мактабга жуда ҳам кеч қолаётган эдим; муаллимдан танбеҳ эшитишимни ўйласам, юрагим орқага тортиб кетарди. Устига устак, мосъе Амел биздан аввалги дарс мавзусини – сифатдошларни сўрамоқчи эди. Мен эса яримта сўз ҳам ёдламаганман. Бир зум давоми…

Агата Кристи. Тилсимли шахмат (ҳикоя)

Кўпинча биз Пуаро билан Соходаги мўъжазгина ресторанчада овқатланардик. Бир куни кечқурун биз у ерда эски қадрдонимиз — инспектор Жепни кўриб қолдик. Столимизда бўш ўрин бўлгани сабабли, у бизнинг ёнимизга келиб ўтирди. — Биз томонларга бормай қўйдингиз, — деб ундан ўпкалади давоми…

Марк Твен. Яхши ёзай десангиз

“Жуда”, “ўта” деган сўзни ишлатмоқчи бўлганингизда унинг ўрнига ҳар сафар “ҳаддан ортиқ” ёки “беҳад” иборасини қўлланг. Шунда муҳаррир бу сўзларни ўчириб ташлайди ва ёзганларингиз бинойидай бўлади-қолади. Хулоса: ортиқча сўзларсиз, аниқ, равон, таъсирли ёзинг. Ўринсиз ҳаяжон ёки ясама муболаға сунъийликка олиб давоми…

Пауло Коэло. Мактуб

МАКТУБ[1]  (Битик) Нг Чик[2] хотирасига “Мактуб” – бу “ёзилган” демакдир. Араблар безовталаниб, “Бу унчалик тўғри таржима эмас», дейдилар, ҳолбуки, ҳақиқатдан ҳам барча нарса аллақачон ёзиб бўлинган, Худо меҳрибончилик билан бизга ёрдам бериш учунгина уларни ёзган. * * * Дарҳақиқат, “Мактуб”га луғатларда давоми…

Артур Конан Дойл. Боском водийсининг сири (ҳикоя)

Бир куни эрталаб рафиқам икковимиз нонушта қилаётсак, оқсоч хотин менга Шерлок Холмсдан келган телеграммани берди: «Икки кунгина вақтингизни ажратолмайсизми? Боском водийсидаги фожиа муносабати билан мени Англиянинг ғарбига чақиртиришибди. Бирга кетсангиз хурсанд бўлардим. У ернинг манзараси, об-ҳавоси ажойиб. Паддингтондан 11:15 да давоми…

Ҳерманн Ҳессе. Илк саргузашт (ҳикоя)

Қизиқ, бошдан ўтган воқеалар вақт ўтиши билан одамнинг хаёлидан ҳам кўтарилиб кетаркан! Ҳатто минглаб турфа кечинмаларга гувоҳ бўлган бутун бошли йиллар ҳам аста-секин унутилиб кетиши мумкин экан. Болаларнинг мактаб томон боришаётганини кўриб туриб, ўзимнинг ўқувчилик давримни бир эслаб қўйиш хаёлимга давоми…

Марк Твен. Мухбир билан суҳбат (ҳажвия)

Серҳаракат, олифтанамо ва анчагина вайсаҳи йигитча мен таклиф этган стулга ўтириб, «Кундалик момақалдироқ»дан келганини айтиб қўшимча қилди: — Сиздан интервью олиш учун келганимга эътироз билдирмасангиз керак? — Нимага келдим, дедингиз? — Интервью олиш учун. — Аҳа, тушунарли. Ҳа-ҳа. Ҳм! Ҳа-ҳа. давоми…

Робер Мерль. Изабелла (ҳикоя)

Герцог Браччано, яъни Паоло Орсини хотинининг вафотидан сўнг ғалати ҳунарлар чиқара бошлади. У Тоскан герцогининг йигирма бир ёшли қизи Изабелла Медичига уйланди. Бу никоҳнинг бошида куёв ва келиннинг ота-оналари туришди. Тўй узил-кесил аниқ бўлгандан сўнг кекса Орсини ўғлини чақиртирди-да, баландпарвоз давоми…