Эзоп. Масаллар

БУРГУТ БИЛАН ТУЛКИ Бургут билан Тулки дўст тутинишди ва қўшни бўлиб яшашга аҳд қилишди. Бургут бир азим дарахтнинг қир учига уя қурди, Тулки эса, шу дарахт тагида буталар орасида болалади. Орадан бир қанча вақт ўтиб, кунларнинг бирида Тулки овга чиқди. давоми…

Аҳмад Ҳикмат Муфтиўғли. Алпарслон эртаги (ҳикоя)

Ўнгурларидан Сариқсув оқиб чиқувчи Олтин тоғлар тизмасидаги юксак Қоратоғнинг шўрхок ёнбағирларида бир шарпа кўзга чалинди. Эрта тонг. Офтобнинг дастлабки шафағи дарёнинг салқин тўлқинлари узра нафис тўрларини ёя бошлади. Оғир одимлаётганидан, атрофига қўрқа-писа қараб илгарилаётганидан бу қоранинг аёл киши эканлиги билиниб давоми…

Бакир Юлдуз. Контрабандачи (ҳикоя)

У тўхтади. Атрофга қулоқ тутди: жимжитлик – ҳамма ёқ сукут чодирига ўралган. Лекин хотиржам бўлиб, яна аста юриб кетди. Лекин хотиржамлиги узоққа бормади, дам ўтмай сукунатдан қўрқа бошлади. Ҳеч бўлмаса оҳиста-оҳиста босаётган оёқларининг заиф товушини эшитгиси келди. Бу кеч борлиққа давоми…

Виктор Васильев. Таль тилсимоти (ҳужжатли қисса)

Шоҳмот тарихига назар ташлаб, ХХ асрнинг эллигинчи йилларида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган Михаил Таль сингари катта шов-шув уйғотган бошқа шоҳмотчини топиш қийин (зеро, шоҳмотда ҳамиша истеъдодлар кўп). Албатта, XIX асрда шоҳмот осмонида юлдуздай бир ёниб-ўчган афсонавий Паул Морфи ва чемпионлик давоми…

Жан Кокто. Инсон овози (пьеса-монолог)

* * * – Алло, алло, алло… Йўқ, сиз бошқа жойга қўнғироқ қилаяпсиз, ундан кўра, гўшакни қўйиб қўйинг… Йўқ, бу хонадон… Алло… хоним, аксинча гўшакни сиз қўйиб қўйишингиз керак. Алло, хоним, алло… Алоҳида-алоҳида уланг… йўғе мен доктор Шмидт эмасман… бу давоми…

Галина Долгая. Ёрқўрғон осмонидаги лочин (ҳикоя)

1370 йил …Лочин қадим шаҳар вайроналари узра безовта айланади. Қуёш чексиз саҳрога қонли шафақ тасмаси билан ҳошия тортганча уфқ ортига аста йиқила бошлайди. Яна бир лаҳза ўтса бас, ҳақиқат ўз тасдиғини топадиган, кун ва тун, нур ва зулмат ўртасидаги зиддият давоми…

Нажиб Маҳфуз. Имконият (ҳикоя)

Ҳувиллаб ётган бу иморатга мен тез-тез келиб турардим. Бу иморат ҳали яп-янги эди – ҳатто ҳали ундаги бўёқларнинг ҳиди ҳам шундоққина уфуриб турарди. У чорбурчак ерда ўрнашган эди. Бир неча муддатдан кейин унинг пештоқида бизнинг фирмамиз номи ёзилган лавҳа пайдо давоми…

Валид Ихлосий. Гули сиёҳ (ҳикоя)

Табиат… О, она табиат! Бoғда осуда куз фасли ҳукмрон, яшил майсаларни санавбар дарахтларининг сояси қамраб олган. Сукунат аста ҳаракатга келиб, шаффоф тутун осмонга кўтарилди. Бу тутун гўё боғни ташқи оламдан ажратиб, ичимга жо қилди. Бу ерда учтамиз: дарахтлар, майсалар ва давоми…

Филип Честерфилд. Фарзандга мактублар

Тенбриж, 1739 йил, 15 июл. Азизим. Менинг соғлиғим ҳақида қайғураётганингдан миннатдорман. Анчадан бери ўзим ҳақимда дарак бермаганим сабаби — муолажаларнинг кўплигидан вақт тополмадим. Саломатлигим ҳозир анча дуруст, шунинг учун яна бир ой шу сувда қолмоқчиман. Синьор Дзамбони бу ерда сени давоми…

Антон Чехов. Сартарошхонада (ҳикоя)

Тонг пайти. Ҳали соат етти ҳам бўлмаган, аммо Макар Кузьмич Блесткиннинг сартарошхонаси очиқ. Сартарош йигирма учларга кирган, юз-қўллари кир, устивоши ислиқи, аммо олифта кийинган йигит — сартарошхонани йиғиштирмоқда. Йиғиштирадиган нарса ҳам йўқ-ку, шундай бўлса ҳам, сартарош терлаб пишиб кетган. Сартарошхонанинг давоми…