Нодар Думбадзе. Хазарула (ҳикоя)

Ўн тўрт ёшимда биринчи марта дарахт билан суҳбатлашганим эсимда. У олма дарахти эди, худди бувим сингари аллақачон олтмишдан ошганди. Одамлар уни Хазарула деб аташарди. Илгари бувим ҳар қишда Хазарула олмаларидан Тбилисига олиб келарди. Эрталабки биринчи поездда шаҳар вокзалига тушар, у давоми…

Лион Фейхтвангер. Доктор Б. кашфиёти (ҳикоя)

Физиолог доктор Б. ўз ҳамкасблари орасида катта мавқега эга эди. Тадқиқотларининг пухталиги ва хулосаларининг беғаразлигини билганлар томонидан айниқса жуда қадрланарди, бундан қувонган Б. кўнгли қанчалик суст кетмасин, эришган натижаларини синчковлик билан қайта-қайта текшириб, назаридан ўтказишни қўймасди. Ҳар қандай бошқа одам давоми…

Аркадий Аверченко. Ўзим ҳақдаги биринчи латифа

Бир неча кунлар аввал мен икки машҳур инсон ҳақида жуда ҳайратомуз латифа ўқиб қолдим ва қўрқувга туша бошладим. Бу латифаларнинг биринчиси таниқли генерал Драгомиров ҳақида бўлиб, шундай мазмунда эди: “Ҳаммамизга маълумки, таниқли ва жонкуяр генерал Драгомиров ўзининг топқирлиги, донолиги билан давоми…

Оскар Уайльд. Ҳайкал изтироби (ҳикоя)

Шаҳар марказида Бахтиёр Шаҳзода ҳайкали турарди. Ҳайкалнинг бутун танаси қимматбаҳо тошлардан ишланган. Ноёб дурдан ясалган кўзи худди тирик одамникидек чақнар, ял-ял ёнаётган қиличи эса соф олтиндан эди. У одамларнинг ишонч ва умид тимсолига айланган эди. Яшашдан умидини буткул узган, тушкунликка давоми…

Уильямс Теннесси. “Орзу” трамвайи (драма)

Иштирок этувчилар: БЛАНШ Дюбуа СТЕЛЛА – унинг синглиси СТЭНЛИ Ковальский – СТЕЛЛАнинг эри Ҳерольд МИТЧелл (МИТЧ) ЮНИС Стив Пабло Гонсалез ЗАНЖИ ХОТИН Шифокор Назоратчи хотин Йигит – обуна бўйича агент Мексикалик хотин ОВҚАТФУРУШ ЎТКИНЧИ МАТРОС ва бошқалар. БИРИНЧИ МАНЗАРА Янги давоми…

Наримон Жумаев. Кекса чўпон ва саҳро (ҳикоя)

Қуёшли кун нечукдир бирданига сўнди. Гулназар оға атрофга зеҳн солди ва уфқ чеккасида қорамтир булутлар галасини тўдалашаётганини кўрди. У биясини чўккалатди ва иссиқ кийимларини олишга тутинди. Шу дамда саксовуллар шохчалари силкиниб, барханлар ўркачларидан қум силжий бошлади. Гўё бир махлуқ қочиб давоми…

Альгирдас Поцюс. Меҳмон (ҳикоя)

Эшик очилиб, хонага кўк камзулли бола кириб келди. У ғоят биққилигидан юриб эмас, думалаб киргандай туюлди. – Менинг исмим Римас. Сеникига меҳмонга келдим. Гитис хурсанд бўлганидан сакраб, чапак чалиб юборди. – Кел, ўйнаймиз. Менинг иккита пойгачи мошинчам бор, – дея давоми…

Кэтрин Мэнсфилд. Қисмат (ҳикоя)

Ёзувчи эски одати бўйича ҳар сешанба куни уйини тозалаб кетадиган кекса оқсоч Ма Паркердан катта набирасининг соғлигини сўради. Ма Паркер нимқоронғи зал остонасида, шундоққина оёқ артиладиган ҳўл латта устида турганча ёзувчига эшикни ёпишига кўмаклашган бўлиб базўр овоз чиқарди. – Биз давоми…

Хулио Кортасар. Онамнинг мактублари (ҳикоя)

Тўғрисиям, бунақа бетайин эркинликнинг кимга кераги бор. Ҳар гал дарбон аёл Луиснинг қўлига мактуб тутқазар экан, ўтмиш ҳаёти эсига тушиб, кўз олдига келиши учун Хосе де Сан-Мартиннинг таниш сурати акс этган маркали конвертга бирров қарашининг ўзи кифоя қиларди. Сан-Мартин, Ривадавиа давоми…

Никола Буало. Франция академияси аъзоси жаноб Перрога мактуб

Жаноб! Бирмунча вақт олдин иккимизнинг орамизда низо чиққанидан кўпчиликнинг хабари бор, демак, энди уларни ўзаро сулҳга келганимиздан ҳам хабардор қилиб қўймоғимиз лозим. Шунда улар бизнинг Парнасдаги бу можаромиз Қирол ҳазрати олийлари ғоят донолик билан тақиқлаб қўйган дуэлга ўхшаб кетганини тушуниб давоми…