Сорин Тител. Аёз (ҳикоя)

Ноябрнинг охирига бориб бирдан ҳавонинг авзойи бузилди ва қаттиқ совуқ турди. Митру улкан бульдозернинг устида серрайиб турарди. Унинг шалпанг қулоқлари, совуқдан қип-қизариб кетган афт-башараси лавлагини эслатарди. Чийиллаб шамол эсарди. Митрунинг лаби азбаройи ялайверганидан, кўп жойидан ёрилиб кетганди, кўзлари эса қуруқшаганидан давоми…

Эжен Ионеску. Қадрдонлар (10 саҳнали пьеса)

Қатнашувчилар: Мистер Смит Миссис Смит Мистер Мартин Миссис Мартин Мэри, оқсоч Ўт ўчирувчилар дастаси сардори 1-саҳна Инглиз ўриндиқлари бўлган инглиз зодагонларига хос жиҳозланган хона. Инглизча оқшом. Инглиз мистер Смит оёғида инглиз туфлиси. Инглиз ўриндиғида ўтириб, инглиз трубкасини тортаётир ва инглиз давоми…

Аҳмад Абдуллоҳ Митвалий. Чироқ (ҳикоя)

Оқшом аста-секин шаҳарни ва унинг ҳазин қалбини оғушига ола бошлади. Осмоннинг олис чеккасида сўнгги булутлар оғир сузиб юраркан, ҳойнаҳой, улар ёмғирга ҳомиладор эди. Булутларнинг четлари кумуш ҳошиядек чиройли товланар эди. Қушлар ўз инларига қайтди. Тулкилар ҳам ўзларини инга урди. Унинг давоми…

Мигьени. Чумчуқнинг ҳалокати (ҳикоя)

Охири чумчуқ ҳам дилгирлик касалига мубтало бўлди. Бу ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди. Аммо-лекин унинг ўзига маълум эди. Ўша чумчуқ назардан қолган юртда дунёга келди. Баҳор фасли бу заминда ям-яшил гиёҳлар, ўт-ўлан ўрнига итқўноқ, чақиртиканак, дарахтлар ўрнига даққиюнус давридаги ваҳший ҳайвонларнинг давоми…

Вали Стафа. Қўшиқ заволи (ҳикоя)

Сен қора кунларда дунёга келгандинг, бу қисмат ижодингга аламли, тушкун кайфият, ғамгин оҳанглар бахш этди. Оқибатда мунгли қўшиқлар куйчисига айландинг, бошқача бўлиши мумкин ҳам эмасди, негаки, толе сенга шуни раво кўрган. Энди айт-чи менга, кўнгли вайрон, дили хун машшоқнинг шўх-шодон давоми…

Камол Стафа. Кузнинг машъум айбномалари (ҳикоя)

Уни ҳар куни эрталаб мактабга кетаётганимда учратардим. Ҳамиша битта жойда, муюлишга яқин йўл четида ўтирган бўларди. Соч-соқоли ўсиб кетган, ғам-андуҳ тўла юзида алланечук кўнгли равшан одамларнинг афт-ангорида зуҳр этувчи ювош ва ёқимли ифода балқирди. Оғир турмуш бошига солган кўргиликлар унинг давоми…

Григол Абашидзе. Зилзила (2 қисмли пьеса)

ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР ГУРАМ – ёзувчи ТИТЕ – режиссёр ВАХТАНГ – актёр ва альпинист ЭКА – ёш актриса ПАВЛЕ – уруш қатнашчиси НИНА – унинг келини РЕНА – Нинанинг ўғли ДАВАР – Вахтангнинг ўгай синглиси СЕСИЛЬ – Даварнинг онаси БЕСИК }– давоми…

Анор. Дада Қўрқут (киноқисса)

* * * Бағри ям-яшил улуғ тоғлар бундоқ урушни кўрмаганди. Туби теран тор даралар бундай қирғинни билмаган эди. Саваш бир саваш эди, майдон тўла бош эди. Шаҳбоз-шаҳбоз отлар елар, тақаси қоларди. Қора пўлат қиличлар чопилар, дами тезланарди. Уч қиррали ўткир давоми…

Хуан Бенет. Райхенау (ҳикоя)

Унга бир замонлар у шундай деганди: – Бирон кориҳол бўлса, мана бу қўнғироқ тугмасини босинг, мен дарҳол етиб келаман. Буни у доимий равишда битта жумлани такрорлайвериб одатланиб қолган одамдек айтмаганди; тўғри, унинг мижозлари айтарли кўп эмасди, лекин барибир бу билан давоми…

Бруно Травен. Нотавон кўнгил (ҳикоя)

Макарио деганлари бу, йигирма йилдан буён юрагидаги ягона орзусининг ушалишидан умидвор, эгнида жулдур кийиму очликдан тинмай ҳиқиллайверадиган ўн битта боланинг отаси бўлган қишлоқлик бир дарахт кесувчи. Оиласи билан зўрға тиқилиб яшайдиган, тоб ташлаб, путури кетган хароба уйининг ўрнига у, жон-жаҳди давоми…