Антон Чехов. Каштанка (ҳикоя)

Биринчи боб ЯРАМАС ХУЛҚ Кўппак билан хонаки итдан бўлган тулки тумшуқ, сариқ ёш ит йўлкада у ёқдан бу ёққа югурар ва ташвишланиб атрофига аланглар эди. У ҳар замон-ҳар замонда тўхтар ва ингиллар, гоҳ совқотган бир оёғини, гоҳ иккинчисини кўтарар, қандай давоми…

Антон Чехов. Ёвуз ниятли киши (ҳикоя)

Суд терговчиси ҳузурида тик кўйлак, серямоқ лозим кийган кичкинагина, ниҳоят даражада озғин бир мужик турибди. Унинг мўй босган бужур юзларида, қалин ва узун қошлари остидан зўрға кўриниб турган кўзларида тунд бир шиддат ифодаси бор. Қанчадан бери тароқ тегмаган чигал сочлари давоми…

Антон Чехов. Ниқоб (ҳикоя)

Х. деган жамоат клубида эзгу бир ният билан бал-маскарад, ёки шу ерлик баришналар таъбири билан айтганда бал-парей берилди. Соат тунги ўн икки. Танца қилмайдиган ниқобсиз интеллигентлар — булар беш нафар эди — қироатхонадаги каттакон стол атрофида ўтириб, бурун ва соқолларини давоми…

Абай. Юрак амри билан (“Қора сўз” асаридан)

Тирик одам учун энг муҳими — юрак. “Ботирлик” ва “қўрқоқлик” хислатлари “юрак”дан туғилади. Халқ ботирни “юракли”, қўрқоқни эса, “юраксиз” дейди.Раҳмдиллик, бировнинг қайғусига ҳамдардлик каби олижаноб инсоний фазилатлар юрак туйғусидир. Шошқалоқлик ҳам юракнинг иши. Агарда, тил юракнинг айтганига кўнса, ёлғон сўзламайди. давоми…

Симон Кармиггелт. Қуюшқон (ҳикоя)

 Ўтган оқшом майхоналардан бирида Лизани учратиб қолдим: олдида қандайдир омухта ичимлик, астойдил бўянган, ясанган-тусанган. Эркак овига чиққани ва азбаройи ночорликдан айни йўлга киргани шундоққина кўриниб турибди. – Ишлар қалай?- деб сўрадим.  – Бир нав.  Унинг шляпаси эътиборимни тортди. Шляпаки, бирор сурбет давоми…

Симон Кармиггелт. Китобнинг зўри (ҳикоя)

 Зиёфатда мени тароватидан бахт нури ёғилиб турган ва “ғоят ажойиб” обрўйимга обрў қўшадиган бир хонимга таништиришди. Кинояга у заррача эътибор қилгани йўқ, албатта. Зеро, тақдир уни ҳазил-ҳузулни тушунишдек улуғ неъмат билан сийламаган. Хоним шу заҳоти бутун бошли бир кутубхона мулкини давоми…

Симон Кармиггелт. Илтимос (ҳикоя)

 – Сўнгги пайтда одамлар негадир жуда тунд бўп кетаётир, – деди пивохона хўжайини. – Бу об-ҳавонинг таъсиридан. Осмон тўла булут, қовоғини очай демайди. Ёмғир қуйгани-қуйган. Тунд бўлмай иложинг йўқ. Нима ҳам дейсан Одамзот – ҳом сут эмган ожиз банда-да.  У давоми…

Симон Кармиггелт. Беғараз ёрдам (ҳикоя)

 Оббо, буни қаранг. Мана бу қарияга қаранг. Ночор-нотовонлик, ожизликнинг тирик тимсоли. Кўзингиз тушиши билан кексаликдан ҳеч ким қочиб қутила олмаслигига амин бўласиз-қўясиз. “Йиллар қароғимдаги нурни туман каби сўндирур” деб таъкидлаган Элсхот ҳақ. Титраган, букчайган, икки қўлидаги икки ҳассани йўлак четида давоми…

Иво Андрич. Чалғи (ҳикоя)

Якшанба куни шаҳарни шовқин-сурон буткул забтига олади: сигирлар муъраган, қўй-қўзилар маъраган, ғала-ғовур, бақириқ-чақириқ, ур-сур. Лекин савдо расталари узра тўхтовсиз садо бериб турадиган темирлар даранг-дурунги уларнинг ҳаммасини босиб кетади: деҳқонлар сотиб олаётган чалғиларини дўконларнинг тош остоналарига уриб-суриб синаб кўради. Жаранг-жиринг! Даранг-дурунг… давоми…

Антон Чехов. Чиновникнинг ўлими (ҳикоя)

Сўлим оқшомларнинг бирида худди шундай сўлим экзекутор Иван Дмитрич Червяков креслолаларнинг иккинчи қаторида ўтириб, дурбин орқали «Корневильские колокола» деган спектаклни тамоша қиларди. У саҳнага қараб, ўзини энг роҳатда ўтирган ҳис қиларди. Лекин бирданига… Ҳикояларда «лекин бирданига» сўзи тез-тез учраб туради. давоми…