Аман Саспаев. Бир тотим туз (ҳикоя)

Дарё суви иккига айрилган жойдаги ботқоқликда ўсган қамишзорга яқин уйда ёлғиз бир қирғиз оиласи ҳаёт кечиради. Азал-азалдан бу ерда тубжой уйғур деҳқонлари яшаб келганди. Ҳозир харсанг тошга ёндош қурилган эски кулбалар харобасидан ташқари, тўрт уйғур оиласининг уйи сақланиб қолган. Уезд давоми…

Аман Саспаев. Сарала ит (ҳикоя)

Бир пайтлар мен кўрган ғалати феъл-атворли Сарала ит* ҳозирга қадар ёдимдан чиқмай, турли мулоҳазаларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Жониворлар ичида бундай бўш-баёв ва боқибеғам итни кўрмаганман. Бу дунёда яшашни «кураш» деб атаймиз. Балки унинг тирик юриши ҳам курашдан иборатдир, лекин давоми…

Бейшенбай Усубалиев. Минг (ҳикоя)

Акмат билан қизи тонг-саҳардан йўлга ҳозирлик кўра бошлашди. Улар шаҳарга боришмоқчи. Акмат аввалига унамади: «Бир марта бўлса ҳам кўрмаган бўлсам, уят-да…» Буни эшитиб хотинининг авзойи бузилди: – Касал-пасал эмасмисан?! Нимадан уяласан, бегона одамнинг боласини етаклаб боряпсанми? Ойжонни ҳалиги ётоқхонага жойлаштиргин-да, давоми…

Мурза Ғапаров. Бойчечак (ҳикоя)

Телефон узоқ жиринглади. Кияз унинг овозини анчагача эшитиб ётиб, аранг кўзини очди. Хона ичи қоронғи. Қай маҳал бўлгани: кечқурунми, тун ўртасими, саҳарми, билинмайди. Аэропортдан самолётларнинг гуриллагани эшитилади. Улар кеча-кундуз учиб туришади… «Бемаҳалда ким телефон қиляпти экан? Шаҳардан эмаслиги аниқ: телефоннинг давоми…

Мурза Ғапаров. Икки маҳал гуллайдиган олмалар (ҳикоя)

Уй ичи тор бўлгани учун, бола бутун қиш давомида печка остидаги бурчакда мушукдай ғужанак бўлиб, ранги унниққан полнинг устида ётиб чиқди. Ҳаво илиб, очиқ осмон остида яшаса бўладиган пайт келиши билан, ёғоч омборидан яшириб олиб келган ва шахтадан чиққан чиқиндиларнинг давоми…

Азиз Несин. Денгиз оёқ остида (ҳикоя)

Истанбулнинг уч томони денгиз. Тўғрироғи, денгиз Истанбул заминига ҳар томондан ёриб кирган. Лекин шундай бўлса ҳам, Истанбулда денгизга кириш нариги дунёда жаннатга киришдан ҳам қийин. Истанбулнинг у учидан бу учигача денгиз соҳилларини баъзи одамлар сотиб олган. Денгизнинг сотиб олинишига ақл давоми…

Эужен Урикару. Ғубор (ҳикоя)

Кутилмаганда туман қуюқлашди. Викол Антим адир узра, дўнгликлар оша ўрлаб, секин-секин ишкомлар ва тор кўчаларни ҳам эгаллаётган оч кўкиш туманнинг бостириб келишини деразадан томоша қилиб турарди. Ёғочдан ишланган эски, лекин ҳали бақувват минбар билан тешик-тирқишлари, ғадир-будур ерлари яхшилаб сувалган, бироқ давоми…

Алессандро Барикко. Ипак (роман)

1 Гарчи отаси унга порлоқ ҳарбий мартаба мўлжаллаган бўлса ҳам, Эрве Жонкур ҳаётнинг бошқа йўлини танлади. Тақдир тақозоси билан у танлаган касб-кор анча мароқли эди. Эрве Жонкур ипак қурти харид қилар ва уни сотиб кун кўрарди. 1861 йил ҳали тугамаганди. давоми…

Пьер Грипари. Бир жуфт бошмоқ (ҳикоя)

Бор экан, йўқ экан, бир жуфт эру хотин бошмоқ бўлган экан. Бир пойи­нинг исми Николя бўлиб, у эри экану иккинчи пойи Тина эса унинг умр йўлдоши экан. Нафис, ипакдек майин қоғозга ўралган бошмоқлар бежиримгина қутида яшар эканлар. Ўша ерда улар давоми…

Иван Бунин. Қисқа ҳикоялар

ҚОТИЛ Замоскворечьедаги болохонали оддий ёғоч уй. Ойналари топ-тоза, ромлар аъло сифатли кўкиштоб рангга бўялган. Атрофи оломонга тўла, рўпарада енгил давлат автомобили турарди. Кираверишдаги ланг очиқ эшикдан тепадаги қизил ҳошияли кўкимтир гиламча кўриниб турибди. Ичи қизиган оломон ўша томондан кўзини узмасди, давоми…