Юрий Казаков. Оқ қоғоз билан юзма-юз

Чин маънодаги карвонсаройга айланиб қолган, денгизчи ва сайёҳлар билан тўлиб-тош­ган кўҳна, деворлари яғир меҳмонхонанинг эски қанотидаги хонада ўтирардим. Бўлмада турли халта-хуржунлар, ашқол-дашқоллар очилиб-сочилиб ётар, тамаки қутилари, устара, қурол-аслаҳа, ўқ-дори ва ҳоказолар ҳар жойда қалашган эди. Бунинг устига, адабиёт ҳақида беҳуда давоми…

Орасио Кирога. Пар ёстиқ (ҳикоя)

Тўйдан кейинги асал ойи келинчак кутганидан кўра ўзгача ўтаётганди. Оқ-сариқдан келган, гўзал ва уятчан қизнинг бир пайтлардаги ўй-хаёллари эрининг совуққина муносабатидан саробга айланаётгандек эди. Шундай бўлса-да, келинчак эрини жуда севар, кўчада сайр қилиб юрганларида соатлаб сўз қотмайдиган баланд бўйли, келишган давоми…

Франц Кафка. Жазо колониясида (ҳикоя)

— Бу антиқа аппарат, — деди офицер сайёҳ-олимга ва аппарат ўзига яхши таниш бўлса ҳам, уни суқ билан кўздан кечирди. Аслида, бошлиғини ҳақоратлагани ва итоатсизлиги учун ҳукм этилган бир аскарни жазолаш жараёнида қатнашишга сайёҳ-олимни комендант таклиф қилганди. Бу таклифга сайёҳ давоми…

Мо Янь. Қиссагўй (Нобель маърузаси)

Муҳтарам Швеция академияси аъзолари, хонимлар ва жаноблар! Телевидение ёки интернет орқали барча ҳозир бўлганлар у ёки бу даражада, эҳтимол, Хитойнинг шимоли-шарқида жойлашган менинг олис ватаним Гаоми ҳақида тасаввур ҳосил қилган бўлсангиз керак. Эҳтимол, сизлар менинг тўқсон яшар отамни, акаларим ва давоми…

Антон Чехов. Иванов (драма)

ИВАНОВ Тўрт пардали драма ҚАТНАШУВЧИЛАР: Иванов Николай Алексеевич. Маҳкамада деҳҳонлар ишини қарайдиган доимий аъзо. Анна Петровна. Унинг хотини. Қиз вақтидаги фамилияси Сарра Абрамсон. Шабельски й Матвей Семёнович. Граф, унинг тоғаси. Лебедев Павел Кириллович. Земский управа раиси. Зинаида Савишна. Унинг хотини. давоми…

Уильям Фолкнер. Эмили учун атиргул (ҳикоя)

Мисс Эмили Грирсон ўлганда, уни кўмиш учун бутун шаҳар йиғилди: эркаклар қулаган маъбудга эъзоз-икром юзасидан, хотинлар эса камида ўн йил инсон қадами етмаган хонадонни ўз кўзлари билан кўргани ичлари ошиқиб келдилар, чиндан ҳам бу эшикка ҳам боғбон, ҳам ошпаз бўлган давоми…

Василий Шукшин. Ёлғиз ўзлари (ҳикоя)

Жабдуқдўз Антип Калачников одамлардаги куюнчаклик ва меҳрибонликни қадрларди. Ҳар қалай, кайфияти соз дамларнинг бирида уйда хотинига мулойимлик билан гап қотди: – Марфа, филдай аёлсан-у, миянг иш­ламайди-да. – Ҳи, нимага энди? – Нимагаки… Нимани хоҳлайсан ўзи? Сенга қолса, кечаю кундуз тикаверсам, давоми…

Анн Филип. Бир лаҳза (қисса)

Ғам инсонни камолот чўққисидан қулатади. Спиноза I Мен барвақт уйғонаман. Ҳали тонг отмаган. Кўзимни очмасдан, яна уйқунинг теран тубига ғарқ бўлгим келади, аммо уриниш беҳуда. Худди қандайдир қайғули ва ночор кўринишдаги қирғоққа келиб қолгандек бўламан, бамисли алағ-чалағ туш кўраётганга ўхшайман. давоми…

Ясунари Кавабата. Аёл тушлари (ҳикоя)

Кухара ўттиз олти ёшида тўсатдан уйланадиган бўлиб қолди. Кухара уйланиш деса кўнгли суст кетадиган бўйдоқлардан эмасди, шунинг учун оила қуришга аҳд қилгач, эл қатори келинникига совчи юборди. Шу жиҳатдан олганда-ку унинг уйланиши гап-сўз қилиб ўтиришга арзимасди. Бироқ ошна-оғайни, таниш-билишлари бундан давоми…

Лев Толстой. Сергий ота (қисса)

1 Петербургда қирқинчи йилларда кишини лол қолдирадиган бир воқеа рўй берганди: келишган барно йигит – князь, ҳамма император Николай I ҳузурида флигель-адъютантликка ва юқори мансабга эришишини башорат қилган, зирҳпўш аскарлар – яъни кирасирлар полкининг командири, ҳуснда тенгсиз паричеҳра қиз билан давоми…