Илья Ильф, Евгений Петров. Сўнгги учрашув (ҳажвия)

Бадиий театрнинг чекиш хонасида танаффус пайти икки киши учрашиб қолди. Аввалига улар узоқдан бир-бирига обдон қараб олишди, уёқ-буёққа ўтиб ёндан разм солишди. Кейин бир-бирига ташланишди. «Қанча вақт бўлди, қанча сувлар оқиб ўтди» — дерди ҳар иккаласи қайта-қайта термулишаркан. «Ўн беш давоми…

Мустафо ал-Манфалутий. Жазо (ҳикоя)

Ўтган ёзда кунларнинг бирида туш кўрдим, унда мен гўё улкан, мутлақо нотаниш бир шаҳарга тушиб қолибман. Мен шаҳар кўчаларида юриб, унда сон-саноқсиз, бир-бирига ўхшамайдиган, турли тилларда сўзлашувчи одамларни учратибман. Назаримда, бутун ер юзи шу ерга жам бўлган ва бутун оламнинг давоми…

Парашурам. Ким кетадию ким қолади (ҳикоя)

Боттешшор Шикдар − санъатга буткул берилган таниқли ёзувчи, бир сўз билан айтганда, адабиёт унинг касб-кори. Одатда ёзувчилик билан кун кўрадиган инсонлар муҳтожликда яшайдилар, лекин Боттешшор Шикдар бадавлат одам. У ўқувчилар озғига тушган катта-катта романлар муаллифи, кичик ҳикоялар, мақолалар, шеърлар, сайёҳатномалар давоми…

Артур Конан Дойл. Изқуварнинг инқирози (ҳикоя)

I Шерлок Холмс уни доимо «Бу Аёл» деб тилга оларди. Уни қандайдир бошқача ном билан аталганини камдан-кам ҳоллардагина эшитиб қолардим. Унинг назарида ўша аёл дунёдаги жамики гўзалларнинг тимсоли эди. Лекин уни Ирэн Адлерга ипсиз боғланиб қолган, унда кўнгли бор деб давоми…

Антон Чехов. Ваня тоға (пьеса)

ВАНЯ ТОҒА Қишлоқ ҳаётидан олинган тўрт пардали пьеса ҚАТНАШУВЧИЛАР: Серебряков Александр Владимирович — истеъфога чиққан профессор. Елена Андреевна — унинг хотини, 27 ёшда. Софья Александровна (Соня) — Серебряковнинг биринчи хотинидан бўлган қизи. Войницкая Мария Васильевна — махфий советникнинг тул хотини, давоми…

Михаил Шолохов. Инсон тақдири (ҳикоя)

Юқори Донда урушдан кейинги биринчи баҳор ниҳоятда яхши келди, бундақаси жуда камдан-кам бўлади. Мартнинг охирида Азов бўйларидан илиқ шамол эсди-ю, Доннинг чап қирғоғидаги қумлар икки кун ичида яп-яланғоч бўлиб қолди, даштлардаги қор тиқилиб ётган жар ва ўралар кўпчиди, дала анҳорлари давоми…

Марио Варгас Льоса. Мутолаа ва адабиёт васфи (Нобель маърузаси)

Беш яшарлигимда хат танидим – Боливиянинг Кочабамба шаҳридаги де Ласал мактабида таҳсил олган акам Юстиниан менга илк устоз бўлди. Бу ҳаётимда туб бурилиш ясаган ҳодиса эди. Бугун, орадан етмиш йил ўтиб ҳам, мени жодулаган ўша воқеликни – китоб саҳифаларидаги сиймолар давоми…

Юрий Казаков. Оқ қоғоз билан юзма-юз

Чин маънодаги карвонсаройга айланиб қолган, денгизчи ва сайёҳлар билан тўлиб-тош­ган кўҳна, деворлари яғир меҳмонхонанинг эски қанотидаги хонада ўтирардим. Бўлмада турли халта-хуржунлар, ашқол-дашқоллар очилиб-сочилиб ётар, тамаки қутилари, устара, қурол-аслаҳа, ўқ-дори ва ҳоказолар ҳар жойда қалашган эди. Бунинг устига, адабиёт ҳақида беҳуда давоми…

Орасио Кирога. Пар ёстиқ (ҳикоя)

Тўйдан кейинги асал ойи келинчак кутганидан кўра ўзгача ўтаётганди. Оқ-сариқдан келган, гўзал ва уятчан қизнинг бир пайтлардаги ўй-хаёллари эрининг совуққина муносабатидан саробга айланаётгандек эди. Шундай бўлса-да, келинчак эрини жуда севар, кўчада сайр қилиб юрганларида соатлаб сўз қотмайдиган баланд бўйли, келишган давоми…