Лев Толстой. Гуноҳимиз нима? (ҳикоя)

I 1830 йил баҳорда пан Ячевскийнинг отамерос мулки — Рожанка қишлоғига унинг марҳум дўсти Мигурскийнинг ёлғиз ўғли Иосиф Мигурский меҳмон бўлиб келди. Олтмиш бешга кирган, кенг пешонали, чорпаҳилдан келган, узун мўйловлари оқарган, қизилмағиз чол Ячевский Польшани иккинчи марта тақсимлаш вақтида давоми…

Габриэль Гарсиа Маркес. Тўкилаётган япроқлар (қисса)

Айтишларича, итдек ўлим топган Полиникнинг жасади масаласида Креонт шундай ҳукм чиқарганмиш: шаҳар аҳлидан бирор кимса ўликни қабрга қўймасин, ўлимига қайғуриб аза тутмасин, танаси одамга ўхшаб кўмилмай, қузғунларга ем қилинсин. Эмишки, одил Креонт бу фармонни ошкора айлаб, сену мени, айниқса, мени давоми…

Виржиния Вулф. Адибанинг кундалиги

1919 йил[1] Душанба, 20 январь Мен дафтар харид қилиш имконига эга бўлгач, буларнинг барини кўчириб ёзаман, шунинг учун янги йилга оид икир-чикирларни ташлаб кетаяпман. Бу сафар гап маблағда эмас, икки ҳафта тўшакка михланиб қолганим сабабли Флит-стритга сафар қилолмайман. Ўнг қўлим давоми…

Имре Кертес. Стокгольм маърузаси

Эҳтимол, бироз ғайритабиий, бироқ батамом самимий иқрордан бошлашим керак. Ушбу йилда адабиёт бўйича топшириладиган Нобель мукофотини олиш учун жўнаб кетаётиб, самолёт бортига кўтарилганим ҳамон ортимда совуққон кузатувчининг пинҳон нигоҳини сездим. Мана шу тантанали лаҳзаларда ўзимга ўзим кутилмаганда жамоатчилик эътиборига тушган, давоми…

Ўрхон Камол. Болалар ва катталар (ҳикоя)

Кўр аёл сариқ рангли данғиллама иморатнинг эшиги олдида ашула айтгандай қилиб, хайр сўрарди. Унинг ёнгинасидаги тротуарда шўрлаб, ёғи чиқиб кетган дўппи кийган олти яшар ўғли, Бўғозичи, Енижа ва Бафра Мадан папиросларининг гильзаларини териб ўйнарди. У асфальтга катта доира чизар, ичига давоми…

Ҳерманн Ҳессе. Мармартарош (ҳикоя)

Бу йилги ёз фасли ғоят гўзал келди, ажойиб об-ҳаво шу қадар барқарор бўлдики, одамларда кунма-кун эмас, балки бутун-бутун ҳафталарнинг ҳам худди шундай бирдай кетишига чуқур ишонч уйғонган, июнь ойи бошланган, пичан эндигина ўриб-йиғиб олинган пайтлар эди. Баъзи бировлар учун жазирама давоми…

Албер Камю. Нобель маърузаси

Луи Жерменга Сизларнинг эркин академиянгиз менга муносиб кўрган мукофот учун менда уйғотган миннатдорчилик ҳисси шунчалар чуқурки, у менинг шахсий хизматларимдан юқори туришини тушунаман. Ҳар қандай одам, айниқса, санъаткор обрў орттиришни истайди. Мен ҳам шуни хоҳлайман. Бироқ, сизларнинг қарорингизни эшитиб, унинг давоми…

Мишель Бютор. Мўъжазгина кўзгучалар (ҳикоя)

Жерар дарсда ўтириб зерикди. Ташқарида шаррос ёмғир ёғарди. Синфда “Ўқиш китоби”даги жонга тегиб кетган эски матнни ўқишар, муаллима гапининг орасида болаларга унинг жуда қизиқарли ва ҳатто кулгили эканини уқтирмоқчи бўларди. Бироқ ҳеч ким, ҳатто ўзи ҳам лоақал тишининг оқини кўрсатмас давоми…

Михаил Шолохов. Тойчоқ (ҳикоя)

Куннинг қоқ ярмида, зумрад пашшалар қалашиб ётган гўнгтепа ёнида у бошию жажжи оёқларини олдинга чўзганча онажонгинасининг қорнидан чиқиб келди ва тепагинасида — портлаган шрапнелнинг таралиб бораётган бир тутамгина нафис, кўкиш ғуборини кўрди, ҳайқириқли гулдирак унинг мурғак, ҳўл вужудини онасининг оёқлари давоми…

Карлос Фуэнтес. Қўғирчоқ малика (ҳикоя)

Мен бу ерга мана шу арзимаган хат туфайли келиб қолдим, бунинг сабаби у жуда кўп нарсаларни эслатиб юборган эди. Агар жавондаги эски китобларга тегмаганимдами, ҳеч нарса ўзгармас, ҳаётим одатдагидек беғалва, тинч ва бир маромда давом этаверарди. Шунча китобга қарашнинг ўзи давоми…