Карел Чапек. Чақалоқ воқеаси (ҳикоя)

— Ҳамонки комиссар Бартошек ҳақида гап очилган экан, — деди пан Кратохвил, — унинг бошидан кечган, аммо матбуотда унча ёритилмаган бир воқеа эсимга тушиб кетди; мен чақалоқ воқеасини айтмоқчиман. Хуллас, воқеа бундай бўлган эди. Бир куни полиция маҳкамасига, комиссар Бартошекнинг давоми…

Александр Куприн. Настарин воқеаси (ҳикоя)

Хотини эшикни очишига зўрға сабри етган Николай Евграфович Алмазов пальто ва фуражкаси билан дарров хонасига кириб кетди. Унинг чимирилган қошлари ва асабий пирпираётган пастки лабига кўзи тушган хотини қандайдир нохуш воқеа содир бўлганини англаб етди… Индамасдан эрининг орқасидан кириб борди. давоми…

Антон Чехов. Ўғил болалар (ҳикоя)

— Володя келди! — деб қичқирди ҳовлида аллаким. — Володичка келдилар! — деб бақирди Наталья ошхонага югуриб кираётиб. — Э, худойим-е! Володянинг келишини интизорлик билан кутаётган Королёвлар оиласи дераза ёнига югурди. Дарвоза олдида кенг, пастак бўш чана турар, унга қўшилган давоми…

Юсуф Идрис. Шўрпешона (ҳикоя)

Абдунинг пули йўқ эди. Бу биринчи марта бўлаётган эмас. У умр бўйи ҳар бир чақасини оғир меҳнат, машаққат билан топиб келган. Абду новвойлик қилди. Бу касбни суриялик моҳир новвой Фоид устадан ўрганганди. Улар пиширадиган қатлама кулчалар ҳар қандай уста новвойнинг давоми…

Антон Чехов. Қочоқ (ҳикоя)

Бу воқианинг тафсилоти анча узун. Аввал Пашка онаси билан ёмғирда ивиб, гоҳ экини ўриб олинган даладан, гоҳ этигига сариқ барглар ёпишадиган ўрмондаги сўқмоқ йўлдан тонг ёришгунча юрди. Кейин эшикнинг очилишини кутиб, қоронғи даҳлизда икки соатга яқин турди. Даҳлиз ҳовлидан кўра давоми…

Абдурраҳмон ал-Хомисий. Ҳақиқат узуги (ҳикоя)

Қоҳирадаги ёнғин оқибатида бегуноҳ одамлар устидан ватан хоини деб ҳукм чиқарилганини эшитганимда, юрагим ғазаб ва нафратга тўлди. Бу эртак-ҳикоя ўша кезларда туғилди. * * * Қоҳирадан Файюмга олиб борувчи йўл оралиғидаги Ал-Вустанинг икки томони ўрмон билан қопланган. Шу йўл яқинида давоми…

Филип Честерфилд. Ҳикматлар

* * * Ўртамиёна дамдуз бўлиш, яъни сир сақлай билиш — иродали киши фазилатидир. Руҳан бақувват киши, ортиқча сир-саноатга берилмайди. Фақатгина қўрқоқлару риёкорлар ўзларининг асл башараларини яшириш мақсадида ҳамма нарсани сирга айлантиришади. * * * Ўзи ҳақида ҳеч нима гапирмайдиган давоми…

Маҳмуд Таймур. Салом пошонинг холаси (ҳикоя)

Камолбек “Ал Жунд” қаҳвахонасида дўстлари билан ҳар доимгидек қаҳвахўрлик қилиб, чилим тортиб ўтирарди. Қўлида ҳозиргина сотиб олинган газета. Кечки пойтахт газетасининг одатда таъзияномалар бериладиган жойида, йўғон ҳошия ичига олинган каттагина таъзиянома босилганди. Унда шундай дейилган: “Оғир мусибат, мудҳиш жудолик! Аслзодалар давоми…

Антон Чехов. Бахт (ҳикоя)

Я. П. Полонскийга бағишлайман Чўлдаги катта йўл ёқасида қўй суруви тунаб қолган, уни икки чўпон қўриқлаб ётар эди. Улардан бири саксон ёшга кирган, кемшик, юзлари титраб турган чол, тирсагини чанг босган отқулоқ баргига тираб, йўл еқасида қорнини ерга бериб ётар давоми…

Антон Чехов. Уйда (ҳикоя)

— Григорьевларникидан қандайдир китоб сўраб келишган экан, уйда йўқсиз деб юбордим. Почтачи газета билан икки хат ташлаб кетди. Айтмоқчи, Евгений Петрович, Серёжкага икки оғиз гапириб қўйинг демоқчи эдим. Ўтган куни ҳам, бугун ҳам папирос чекканини кўрдим. Мен унга насиҳат қилсам, давоми…