Габриэль Гарсиа Маркес. Полковникка ҳеч ким хат ёзмайди (қисса)

Полковник тунука қопқоқли банкани очар экан, бир чой қошиқча ҳам келмас қаҳва қолганини кўрди. У қозончани оловдан олиб, сувининг ярмини ерли полга тўкиб ташлаб, банкани қиртишлаб, қаҳванинг қолган-қутган доналарини қозончага уриб туширди ва зангтоб дон ёрмасини аралаштирди. Қаҳва қайнаганича, печка давоми…

Кобо Абэ. Шоирнинг ҳаёти (ҳикоя)

Ғижж-ғижж… Ғижж-ғижж… каллаи саҳардан то ярим кечагача ўттиз тўққиз яшар кампир шундоқ ҳам уйқуга ажратган жиндай вақтини яна ҳам қисқартириб, гўёки гавдасига машина жойлаб қўйгандек чархнинг мой суриб мойлаб қўйилгандек қоп-қорайиб кетган тепкисини босгани босган… Ошқозон шаклидаги ёғ қуядиган идишга давоми…

Тунжар Жўжанўғли. Кўчки (2 пардали драма)

ҚОР КЎЧКИСИ ФАҚАТ ТАБИИЙ ҲОДИСАМИ? 1987 йил. Кинокомпанияда ишлардим… Кунлардан бир кун, мен учун қадрли бўлган дўстим билан гаплашиб қолдик. У менга ғаройиб бир воқеани гапириб берди. “Шарқий Онадўлининг тўрт томони баланд тоғлар билан ўралган бир қишлоқ аҳолиси баланд овозда давоми…

Акутагава Рюноске. Ду Цзичун (ҳикоя)

1 Бу воқеа баҳор оқшомларининг бирида юз берганди. Тан давлати пойтахти Лоян шаҳрининг Ғарбий дарвозасида бир йигит осмонга хомуш тикилганча турарди. Унинг исми Ду Цзичун бўлиб, бир бадавлат кишининг ўғли эди. Аммо отасининг бор бойлигини ҳавога совурган йигитча, шу даражада давоми…

Антон Чехов. Княгиня (ҳикоя)

N шаҳридаги эркаклар монастирининг «Қизил дарвоза» деб аталадиган катта дарвозасига тўртта чиройли семиз от қўшилган соявон арава кириб келди; меҳмонхона корпусининг дворянлар хонаси олдида тўдаланиб турган паст даражали руҳонийлар ва монах шогирдлари узоқдан кучерни ва отларни кўриш биланоқ соявон аравада давоми…

Альбер Камю. Ён дафтарчалар

XX аср француз адабиётининг йирик намояндаларидан бири, адабиёт бўйича 1957 йилги Нобель мукофотининг соҳиби Альбер Камю (1913-1960 йиллар) моҳир адиб, драматург, файласуф сифатида инсоният маданиятида ёрқин из қолдирган. “Калигула”, “Ёт киши”, “Тубанлашув”, “Ўлат” каби ва яна бошқа ўнлаб машҳур асарлар давоми…

Фозил Искандар. Қарздорлар (ҳикоя)

арз сўрайдиган одам ҳам, қарздор одам ҳам огоҳлантирувчи хабарнома жўнатмайди. Ҳаммаси кутилмаганда рўй беради. Бир одам сиз билан умуммаданият ёки ҳатто бутункоинот миқёсидаги мавзулардан гап очиб, сизнинг ҳар бир сўзингизни диққат билан тинг­лайди. Ўзингизга бутунлай дахлсиз муаммолар-у масалалар атрофидаги қарашларингиз давоми…

Антон Чехов. Гусев (ҳикоя)

I Кеч бўлди, тезда қоронғи тушади. Хизматдан бўшаган оддий солдат Гусев койкадан қаддини кўтариб секин гапиради: — Биласанми, Павел Иванич? Сучанда битта солдат уларнинг кемаси сузиб бораётганда каттакон балиққа урилиб кетганини, балиқ кеманинг тагини ёриб юборганини айтди. Гусев гапирган қайси давоми…

Лю Синьу. Ланьчжоудаги учрашув (ҳикоя)

Ўша июль оқшомларининг бирида Хуанхэ дарёсининг нариги соҳилидан кучли шамол эсар, ҳаво одатдан ташқари алланечук мусаффо эди. Ланьчжоу вокзалининг биносидан ўттиз ёшлардаги бир йигит чиқиб, ҳуштак чалганича автобус бекати томон йўл олди. У аллақайси ташкилотга қарашли хорижий бўлим ходими бўлиб, давоми…

Жан-Доминик Боби. Скафандр ва капалак (қисса)

Муқаддима Оқимтир нур кўримсиз парда ортида тонг отаётганидан дарак бермоқда. Оёқ оғриғи, бош оғриғи… гўё скафандр бутун танамни сиқаётгандек азоб­лайди. Менинг палатам аста-секин зулматдан озод бўлмоқда. Менга азиз бўлган инсонларнинг суратларини, болалар чизган расмларни, кечагина ошнам Рубедан жўнатган миттигина велосипедчи давоми…