Артур Кларк. Гумроҳлик (ҳикоя)

I — Бу жуда даҳшатли-ку, — деди Бош Аллома. — Наҳотки биз ҳеч нима қилолмасак?— Чораси бор, Олий билимдон ҳазратлари, аммо бу сайёра жуда олисда жойлашганлиги учун ечими ўта мураккабдир. Беш юз ёруғлик йилига тенг масофада бўлганлиги боис мулоқот ўрнатиш давоми…

Станислав Стратиев. Шахсий фикрим қани?

Эрталаб Петров бир қултум қаҳвасини ичди-ю, хотинининг пешонасидан ўпиб, ишга отланмоқчи бўлиб, остонага етганда ҳаяллаб, чўнтакларини ковлаштира бошлади. — Нимангни излаяпсан? — деди хотини. — Фикрим… менинг фикрим… топилмаяпти, — деди Петров кийимларини пайпаслаб, киссаларини ковлашда давом этаркан. — Қаёққа давоми…

Антон Чехов. Орден (ҳикоя)

Ҳарбий прогимназиянинг ўқитувчиси, коллежский регистратор Лев Пустяков дўсти поручик Леденцовнинг ёнидаги хонада истиқомат қиларди. Янги йил куни эрталаб у худди шу Леденцовникига қадам ранжида қилди. — Биласанми Гриша, — деди у поручикка одатдагича янги йил билан табриклагандан кейин. — Агар давоми…

Антон Чехов. Справка (ҳикоя)

Туш пайти эди. Сочлари қирилган, ола кўз, новча бўйли, йўғон гавдали помешчик Волдирев пальтосини ечди, шойи рўмолча билан пешонасини артди-да, қўрқа-писа маҳкамага кирди. Перолар ғичирлар эди… — Мен справкани қаердан олсам бўлади? — деб сўради у маҳкаманинг ичкарисидан стаканлар қўйилган давоми…

Антуан де Сент-Экзюпери. Истеҳком

Мен тарбиячиларни ҳузуримга чақириб, уларга қарата дедим:— Сизларнинг вазифангиз мурғак қалблардаги инсонни поймол этиб, фақатгина ўз инида яшашга мослашган қумурсқаларга айлантириш эмас. Чунки инсон мияси маълумотлар билан қай даражада тўлдирилгани мен учун муҳим эмас. Энг муҳими — инсоннинг инсон бўлиши. давоми…

Лев Толстой. Ўйиндан ўт чиқади (ҳикоя)

Иван Шчербаков деган деҳқон бўларди. Тирикчилиги ёмон эмас, бардам-бадавлат, қишлоқдаги ман-ман деган мардумлардан эди. Иваннинг ўғиллари ҳам аллақачон ёнига кирган. Улкани уйли-жойли, ўртанчаси унаштирилган, кенжатойи ҳали ўсмиру, лекин у ҳам бўйга етиб, омоч ҳайдашга яраб қолган эди. Иваннинг онаси эсли-жўяли, давоми…

Фазу Алиева. Бувимнинг илтижолари (ҳикоя)

–Сиз аллақачонлар худонинг жонига теккансиз? – деди бир куни онам.–Ие, нега унинг жонига тегар эканман? Унга нима ёмонлик қилдим? – аччиғланди бувим.–Битта-иккита нарсани сўраса бўлади, сиз бўлсангиз, бирдан шунча кўп сўрайсизки, уларни ёзиб қўйса, бутун бошли бир китоб бўларди. Сизнинг давоми…

Гёте. Эгмонт (трагедиядан парча)

Ҳаёт ажойиб сирлар ва тилсимлар билан тўла.Баъзан куни кеча яратилган асар қўлёзмасини тополмай, шоирнинг ўзи ҳам, сиз ҳам роса хуноб бўласиз. Баъзан бундан эллик, ҳатто юз йил аввал дунё юзини кўрган, аммо унинг борлигини ҳеч ким билмаган асарлар, тилла балиқча давоми…

Муродбой Низанов. Чироқ ёниб турибди (ҳажвия)

Ёзувчи Дўстжон Муҳамедовга сўнгги ярим йилда илҳом келмай ҳеч нарса ёза олмай юрган эди. Бир куни ярим кечаси илҳом келди-ю, ижод қилишга киришди.Оқ қоғозлар бирин-кетин тўлаверди. Тизилишиб келаётган сўзларни ёзиб адо қилишнинг ўзи мушкул эди. Адиб ҳам ёзаверди, ёзаверди. Худди давоми…

Антон Чехов. Чиқди (ҳикоя)

Тушги овқатни еб бўлишди. Қоринлар тўйиб, димоғлар чоғ; эснаб, ширин уйқу босиб, кўзлар биё-биё. Эр сигара чекди, керишди ва кушеткага ўзини ташлади. Хотин унинг бош томонида ўтириб, мушукка ўхшаб хириллади… Эр-хотин бахтиёр эди. – Гапирсанг-чи, – деди эр эснаб. – давоми…