Ҳидоят. Умрдан узун кеча (ҳикоя)

Уйдагилар уйғонмасин дея, калитни оҳиста бу­ради. Яхшиямки, эшик ичкаридан тамбаланмаган экан. Акс ҳолда бўсағада анча кутгандан сўнг, хотинининг тўнғиллаган садолари остида эшик очилган бўларди. Хотинининг заҳил, норози қиё­фаси кўз олдида дафъатан жонланди. “Шуям ҳаётми, одамни ярим кечаси каллахуш қилади. Одамлар давоми…

Элчин Ҳусейнбейли. Анор (ҳикоя)

Ўша кун аниқ ёдимда қолган. Ўзи ҳар бир кунни соат ва дақиқаларигача эслаб қолиш қобилиятим йўқ. Ўшанда қарийб бир кунни ҳожатхонада ўтказган эдим. Бу жой билан уйимиз орасини эртадан кечгача қадамлаб ўлчаб чиққанман ўшанда. Бундан бир иш чиқмасди. Бувим шу давоми…

Собир Рустамхонли. Тош ранги (ҳикоя)

Вокзалда уч аёлдан бошқа ҳеч ким кўринмасди. Уларни чўл ўртасидаги шаҳарнинг кўчаларига, кутиш залининг бир бурчагига чанг-­тўзон тиқиб қўйганди. Темир уларга яқинлашиб, кассаларнинг қачон очилишини сўради. Атрофда саф тортган қайрағочлар давра қу­риб, жим ўтирган одамларни эслатарди. Ортга чекинган сари дарахтзор давоми…

Стивен Кинг. Даҳшатли ёмғир (ҳикоя)

Кундузги соат беш яримда эр-хотин Жон ва Элиза Грэмлар ниҳоят Майн штати (АҚШ) марказидаги кичкина шахарча, Виллога борадиган йўлни топишди. Шаҳарча Ҳемпстид Плейсдан бор йўғи беш мил узоқда эди. Бироқ улар икки марта бошқа йўлдан юриб адашиб кетишган эди. Шунинг давоми…

Ҳерманн Ҳессе. Соялар ўйини (ҳикоя)

Кенг саҳнига ярқироқ тош ётқизилган қасрнинг ул­кан деразалари Райн дарёси ва қамишзор бот­қоқ­ликлар ҳамда қўғазорлар, ўтлоқлар ва сувли ба­ҳаво бир маскан тарафга қараган, муаллақ эгик нафис тоқи янглиғ чўзилиб кетган кўкимтир ўрмон тоғлари узра булутлар карвони сузиб юрар, олисдан катта-кичик давоми…

Ги де Мопассан. Интиқом (ҳикоя)

Бева аёл Паоло Саверини ўғли билан Бонифачо қўрғони ёнидаги хароба кулбада яшарди. Тоғ этагида жойлашган шаҳарнинг баъзи ерлари шундоққина денгиз устида муаллақ тургандек туюлар, у гўё даҳшатли сув ости қоялари билан ўралган Сардиниянинг олис соҳилларига ўзан узра қараб тургандек эди. давоми…

Томрис Уяр. Хилватда кечган умрим (ҳикоя)

Кампир титроқ қўллари билан шиша косадан ясама тишларини олиб, бир силкитиб оғзига солди. Кўнгил суҳбат истайди, аммо ҳамма уйқуда. “Тонг оқаряпти… тун қўйнидан мовий булутлар сузиб чиқаяпти… Улар боққа чўкканда оёқда оғриқ туради. Буни ёшлар билмайди, аммо йиллар ўтавериб одатланиб давоми…

Амброз Бирс. Авл Крик кўпригидаги воқеа (ҳикоя)

Шимолий Алабамадаги темирйўл кўпригида бир эркак турарди. Йигирма чақирим пастликда эса сув шиддат билан оқарди. Эркакнинг қўллари орқасига қайрилган, билаклари арқон билан махкам боғланганди. Эркакнинг ёнида унинг жазо ижрочилари – Федерал Армиянинг икки нафар аскари ва фуқаролик пайтида шериф бўлиб давоми…

Артур Кларк. Ойдаги синоат (ҳикоя)

Генри Купер хато бўлган ниманидир топмасидан олдин икки ҳафта Ойда бўлди. Дастлаб унда тушунтириб бера олмайдиган номаълум бир туйғу пайдо бўлди, бироқ у ўйлаб иш қиладиган, ақлли илмий муҳбир эди, шунинг учун ҳам у бундан кўп ҳам ҳавотирга тушмади. Уни давоми…

Гегель. Эстетика (парча)

(Санъат фалсафаси ёхуд бадиий ижод фалсафаси) КИРИШ Бу лекциялар баҳс юритиш мавзуи жиҳатидан гўзалликнинг кенг кўламли олами, тўғрироғи, санъат, аниқроғи, бадиий ижод со­ҳасини ўрганадиган эстетикага бағишланган. Тўғри, “эстетика” термини бизнинг предметимизга унча мос тушмаслиги мумкин, нега деганда, “эстетика” кўпроқ ҳис-туйғу, давоми…