Симон Кармиггелт. Орзу (ҳикоя)

Мефрау Волсма ўн гульденлик қоғоз пул ерга қандай тушганини аниқ–тиниқ кўрди. Пул олдинрокда турган чарм курткали бақалоқ одамнинг ҳамёнидан сирғалиб чиқиб, почтахонанинг иркит полига – кампирнинг шундоққина оёқлари остига тушди. Кампир ўйлаб-нетиб ўтирмай, унинг устига ўзининг рўзғор сумкасини қўйди.–    Кимнинг давоми…

Эрнест Хемингуэй. Ёлғизлик (ҳикоя)

Кеч тушиб қолганди. Кафедан ҳамма чиқиб кетган, фақатгина электр нури остидаги дарахт барглари соясида ўтирган қария бор эди. Кундузи кўча чанг бўлган, бироқ тунгги шудринг бу ғуборни аритганди, чол эса кеч кирганда бу ерда ўтиришни ёқтирарди. Чунки у кар бўлиб, давоми…

О’Генри. Нью Йорклик дайди (ҳикоя)

Сопи исмли бошпанасиз дайди Нью-Йоркдаги Медисон майдонида ўтириб осмонга боқди. Қўлига хазон бўлган япроқ келиб тушди. Қиш ҳам яқинлашиб қолди. Сопи режа тузиб олиши керак. У эриниб жойидан қўзғалди. Сопи ана шу уч ой қишни иссиққина қамоқда, текин овқат ва давоми…

Роберт Хайнлайн. Муваффақиятли операция (ҳикоя)

Штаб доктори қайсарлик билан ўз гапида туриб олди. “Сер, агар ҳаётингиз хавф остида қолса мен бу ишни қилмайман. Юртимизда доктор Ленсдан бошқа қалқонсимон безни кўчириб ўтказиш операциясини қиладиган жарроҳ йўқ.”“Сиз операция қиласиз!” Шифокор бошини чайқади. “Ўлиб қолишингиз мумкин, раис жаноблари. давоми…

Ги де Мопассан. Алвидо! (ҳикоя)

Икки дўстнинг кечки овқат вақти тугаш арафасида эди. Кафе деразалари орқали одамлар билан гавжум бульвар кўриниб турарди. Улар иссиқ ёз оқшомлари Париж бўйлаб эсаётган майин шаббода таъсирида инсон ғам-ташвишлардан ҳоли аллақаерларга, дарахтлар остига элитилиб, ойдин уммонлар, ёнар қўнғизлар-у сўфитўрғайлар ҳақида давоми…

Фумио Нива. Бегоналар (новелла)

Кўҳна уйнинг тинчини телефон кўнғироғи бузди. Тиёко таажжубланди, чунки унга камдан-кам қўнғироқ қилишарди.– Алло, Куки эшитади.– Ойи, отам тўсатдан вафот этди. Юрак хуружидан. “Тез ёрдам”да касалхонага олиб келишди, аммо ҳаётини сақлаб қолиша олмади.Бу Тани эди. Тиёкони эрининг вафотидан кўра ўғлининг давоми…

Элиас Канетти. Жинетта (ҳикоя)

Бу аёл мўъжазгина француз ресторанининг со­ҳибаси эди. Ресторан “Шаҳризода” деб аталар ва у Мадинада бутун тун бўйи очиқ турадиган, яккаю ягона тамаддихона ҳисобланарди. Баъзан бўм-бўш бўлар, баъзида эса унда уч-тўрт хўранда овқатланиб ўтирарди. Бироқ кўпинча, айниқса, тунги икки билан уч давоми…

Улвий Бунёдзода. Инсон (ҳикоя)

Кекса файласуф соҳил бўйидаги хиёбонда ден­гизга яқин қўйилган ўриндиқлардан бирининг ёнида тўхтади. Бармоқлари билан оқ, жингалак сочларини тараб, билинар-билинмас хўрсинди. Кўзлари номаълум нуқтага қадалганча қотди. Кейин “Эҳ дунё, дунё” деганча ўриндиққа чўкди. У машҳур олим, дунёга донғи кетган академик эди. давоми…

Василий Шукшин. Иккинчи сеансга чипта (ҳикоя)

Кейинги пайтларда нимагадир Тимофей Худяков­нинг кўнглига қил сиғмас, ҳамма нарсадан хуноби чиқиб юрарди. Тўрт оёқлаб турса-ю, боши қалтираб, ит­дай ирилласа, ҳуриб юборса. Балки йиғлаб ҳам олармиди. – Сенга нима жин урган ўзи? – муғомбирона раҳмдиллик билан сўради Ермолай. Тимофей унинг давоми…

Марк Твен. Менинг қўл соатим (ҳажвия)

Менинг чиройли, янгигина қўл соатим ўн саккиз ой давомида на олдга чопиб, на ортда қолиб ишлайди. Бирон марта тўхтаб қолгани йўқ. Гўё, унинг механизми абадий. Ниҳоят, соатим тўхтаб қолди. Айбдор ўзим. Бу қан­дайдир катта бахтсизликдан далолат дея куйина бошладим. Энг давоми…