Симон Кармиггелт. Бугун ҳаво очиқми? (ҳикоя)

М.га бағишланади. Ёзувчилик ҳунарининг энг гўзал жиҳати – уни ўрганиб бўлмаслигида. Қўлинг ургулсин қилиб балиқ тозалашни, ойнадек ялтиратиб ёғоч рандалашни ўрганиш мумкин. Лекин ҳали бирор ёзувчи дунёга келмаганки, иш столидан турар экан, қўлларини бир-бирига мамнун ишқалаб, хотинидан суюнчи олса: “Ишларимиз жойида, давоми…

Симон Кармиггелт. Муҳаббат (ҳикоя)

 Мен ҳилватроқ тамаддихонада зўр бериб дўлма чайнамоқда эдим. Дўлмаки, инсон зотига қасди бор бирор думбил қайсидир ўлаксахўрнинг мурдасидан шилиб олган сақичсимон гўштдан тайёрланган бўлса керак.  Уни сабр-матонат билан чайнамоқ, сўнг бир амаллаб ютмоқ пешонамга ёзилган бўлса, начора. Қорнимни нима биландир давоми…

Симон Кармиггелт. Ҳеч кимга осон эмас (ҳикоя)

 -Айтмаган эдимми, яна ҳамма ёқни кулга ботирдингиз, – деб тўнғиллади хотин. – Оёғингизнинг остига қарасангиз-чи, барака топгир!  Эр одатда кечки овқатдан кейин қўлидан қўймайдиган газетани тиззасига тушириб, гиламга қаради.  -Салгина-ку. Шунга шунча ваҳимами? -Бурнингизнинг шундоққина тагида кулдон турибди, ахир! – овозини давоми…

Симон Кармиггелт. Уйғониш (ҳикоя)

Профессор бугун ҳам, одатдагидек, соат жиринглашидан сал олдин уйғонди. «Чамаси, шууримда ҳам ўзига хос соат пайдо бўлганга ўхшайди», деб ўйлади у уйқусираганча кроватидан оёғини осилтириб ўтирар экан. Мангуликнинг янгидан янги лаҳзаларини қумурсқадек тиришқоқлик билан тинимсиз санаётган соат милига тикилиб қолди. давоми…

Симон Кармиггелт. Ажр (ҳикоя)

Мефрау Ван Дамнинг тугай бошлаган сабр-бардоши, ниҳоят, ўз ажрини топди. Ўтган жума унинг эри омонатини топширди. Улар ўттиз икки йил бирга яшади. Уч фарзандни вояга етказди. Кумуш тўйлари ўтаётган залда мефрау Ван Дамнинг ёнига ёшгина бир йигитча келиб, дабдрустдан шундай деди: -Эрчангиз тўрт давоми…

Симон Кармиггелт. Ойдин тун (ҳикоя)

Эркак чўчиб уйғонди. Соат миллари учни кўрсатиб турарди. Ўрнидан туриб, чироқни ёқди ва ойна олдига борди. Аввалига уйқули, сўнг секин–аста қаҳрли тус олган гўштдор ва сўлғин юзига узоқ тикилиб турди.«Бунча занчалиш бўлмасам», деб ўйлади. Сўнг шошиб кийинди ва уй бекасини давоми…

Симон Кармиггелт. Хелентье (ҳикоя)

Қаҳвахона гавжум эди. Мен дераза тагидаги столдан жой олдим. Хорғин юзларини ажин босган, чакка сочларига аллақачон қиров қўнган, дид билан тикилган костюми ўзига ярашиб турган новча бир киши баланд пештахта олдида тик турганча шароб ичмоқда эди. У чайқалиброқ қадам ташлаганча давоми…

Симон Кармиггелт. Сигара (ҳикоя)

Қария Блеекманс пенсияга чиққанидан буён юришнинг пойафзал товони камроқ ейиладиган ажойиб усулини ўйлаб топган ва буни бинойидек ўрганиб олган. Негаки, қирқ йил нон ташишдан бошқа ишга ярамаган одам, ўзингиздан қолар гап йўқ, мўмай пенсияга умид қилмаса ҳам бўлади. Нонвойхона хўжайини давоми…

Симон Кармиггелт. Сўз (ҳикоя)

Мени давлатга қарашли бир муассасага юборишди. Материал олиб келиш учун. Уша материалга таҳририятимиз кўз тикканига анча бўлган эди. Сўраб–суриштириб, беш-олти хонага бош суқиб чиққанимдан сўнг, ниҳоят, зарур туйнукни топдим. Туйнук ортида – каттакон залда ўттизга яқин эркагу аёл мук тушиб давоми…

Симон Кармиггелт. Орзу (ҳикоя)

Мефрау Волсма ўн гульденлик қоғоз пул ерга қандай тушганини аниқ–тиниқ кўрди. Пул олдинрокда турган чарм курткали бақалоқ одамнинг ҳамёнидан сирғалиб чиқиб, почтахонанинг иркит полига – кампирнинг шундоққина оёқлари остига тушди. Кампир ўйлаб-нетиб ўтирмай, унинг устига ўзининг рўзғор сумкасини қўйди.–    Кимнинг давоми…