Олесь Гончар. Сирли мактуб (ҳикоя)

Қиш фасли охирлаб, дилни яйратувчи баҳор келди. Труханов оролидаги дарахтлар аста-секин куртак ёза бошлади. Ккенг ялангликларда майсалар ниш урди. Қалбларда ёқимли, кишига роҳат бахш этувчи ҳис-туйғулар уйғона бошлади. Усмон ва Марта! Улар ҳозир қаерда эканлар? Ҳаётлари қандай кечди экан? Аста-секинлик давоми…

Реваз Мишвеладзе. Журъат (ҳикоя)

Азизим, хафа бўлмагин-у, ҳаммасига ўзинг айбдорсан. Менга бу сўзни айтиш қийин, нима бўлганда ҳам онанг тенги келаман. Яратгандан болаларимнинг, набираларимнинг соғлигини тилайман. Лекин агар турмушга чиқиш тўғри келиб қолса, ҳеч иккиланиб (Худо сақласин) ўтирмасдим. Сен нимага қайғуряпсан, тушунмайман? «Вақти соати давоми…

Ги де Мопассан. Янги йил совғаси (ҳикоя)

Жакюз де Рандал уйида бир ўзи тушлик қилар экан, хизматчисига ташқарига чиқиб келиш эҳтимоли мавжудлигини билдириб қўйди. Сўнг иш столига ўтириб мактуб ёзишга киришди. У ҳар йилнинг охирида шу анъанани бажарар эди: ўтириб ёзар ва орзу қиларди. Жакюз ўтган янги давоми…

Иван Бунин. Муза (ҳикоя)

Мен ўшанда, гарчи бунинг учун ёшим ўтинқираб қолган бўлса-да, рассомлик санъатидан сабоқ олишга жазм этдим — кўнглимда аввалдан ҳам шундай ҳавас бор эди — Тамбов вилоятида ер-мулким бўла туриб, бутун қишни Москвада ўтказдим. Мени шогирдликка олган рассом нўноқ, истеъдодсиз, аммо давоми…

Лу Синь. Телба хаёллар (ҳикоя)

Ака-ука Х…лар — ҳозир номларини айтиб ўтирмай — илгари ўрта мактабда бирга таҳсил кўрган пайтимизда менинг қадрдон дўстларим эди. Кейин ҳар ким ҳар ёққа сочилиб кетди, орадан йиллар ўтгач, аста-секин орамиздаги алоқа ҳам узилди. Яқинда уларнинг бири оғир дардга мубтало давоми…

Ҳерманн Кант. Жанубий денгиз нафаси (ҳикоя)

Иш кунлари ойим дадамдан барвақтроқ турар, якшанба куни эса бунинг акси бўларди. Эрталаб бешда соат қўнғироғи жаранглаши биланоқ ойим намойишкорона бир тарзда бошқа ёнига ўгирилиб олар, дадам эса йўтала-йўтала ўрнидан туриб, молларга ем бергани чиқиб кетарди. Ем бераётган пайтда у давоми…

Жек Лондон. Интиҳо (ҳикоя)

Моргансоннинг томоғидан сўнгги бекон* тишлами саримойдай ўтиб кетди. У ҳаётида бирор маротаба ошқозонини бундай сийламаганди. Ошқозон Моргансон учун эътибордан холи ва уни кам безовта қилувчи нарса эди, ўзи ҳам ошқозон масаласида кўпам қайғуравермасди. Лекин ҳозир узоқ очликдан сўнг тузланган бекон давоми…

Жек Лондон. Бир кунлик қўналға (ҳикоя)

Бунақа ваҳшиёна пойгани ҳеч ҳачон кўрмагандим. Қўша-қўша ит қўшилган минглаб чана муз устида елиб борар, аммо ҳовур туфайли итлар кўринмас эди. Шу кеча уч киши совуқда ўлиб қолди, ўн киши эса бутун умрга дард орттириб, ўпка касалига йўлиқди. Мен дарё давоми…

Эдгар Аллан По. Сукунат (ҳикоя)

Тоғ чўққиларида мудроқлик ҳоким, Сукунат изғийди ғор, қояларда…Алкман, юнон шоири — Қулоқ сол, — деди Иблис меҳрибонлик билан қўлини бошимга қўйиб, — мен сенга Ливиядаги бир ҳувиллаган ўлка ҳақида гапириб бермоқчиман. Заҳира дарёси соҳилларида ястанган бу ўлкада ором ҳам, сукунат давоми…

Эдгар Аллан По. Вақт ўроғи (ҳикоя)

Нега бунча қайғурасиз,Эй, ноёб гўзал!Ж. Мильтон. Қомус Ажойиб, фусункор шаҳар Эдинани сайр этишга чиққанимда оромли, фараҳбахш оқшом тушаётган эди. Кўчалар гавжум, ҳар ёнда ғала-ғовур, одамлар бир-бирига туртиниб-суртиниб, қаёққадир ошиқишади. Хотин-халаж бақириб-чақиришади. Болалар қийқиришади. Чўчқалар чийиллаб, хуриллашади. Аравалар ғижирлайди. Ҳўкизлар бўкиришади. давоми…