Султон Ҳошим. “Илонли” қўриқ (қисса)

1 Замин ёнарди. Олислардан гуриллаган, қарсиллаб ёрилган, даҳшатли вулқондек отилиб чиқаётган аланга кўкка ўрлар, чор атрофга олов селини пуркаб, ёйилиб, кучли оташ қайнамини ҳосил қиларди. Осмонни қоплаган қуюқ тутун қора булутдек ҳаммаёқни зимистонга айлантирган, мисли кўрилмаган даҳшатли ёнғиннинг шуъласидан фалак давоми…

Мэри Гордон. Делия (новелла)

Опа-сингил О’Рэйлилардан қай бирининг гўзалроқ эканини айтиш мушкуллигини ҳамма яхши билади. Мана, мовий кўзли Кэтлин. У ўн етти ёшидан бошлаб тикувчи бўлиб ишлади. Италияликка турмушга чиқди. Ўттиз беш ёшига қадар йил ўтказиб туғавергани боис, ўзининг болалари бўлса ҳам, ишлаб топган давоми…

Аман Саспаев. Бир тотим туз (ҳикоя)

Дарё суви иккига айрилган жойдаги ботқоқликда ўсган қамишзорга яқин уйда ёлғиз бир қирғиз оиласи ҳаёт кечиради. Азал-азалдан бу ерда тубжой уйғур деҳқонлари яшаб келганди. Ҳозир харсанг тошга ёндош қурилган эски кулбалар харобасидан ташқари, тўрт уйғур оиласининг уйи сақланиб қолган. Уезд давоми…

Аман Саспаев. Сарала ит (ҳикоя)

Бир пайтлар мен кўрган ғалати феъл-атворли Сарала ит* ҳозирга қадар ёдимдан чиқмай, турли мулоҳазаларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Жониворлар ичида бундай бўш-баёв ва боқибеғам итни кўрмаганман. Бу дунёда яшашни «кураш» деб атаймиз. Балки унинг тирик юриши ҳам курашдан иборатдир, лекин давоми…

Бейшенбай Усубалиев. Минг (ҳикоя)

Акмат билан қизи тонг-саҳардан йўлга ҳозирлик кўра бошлашди. Улар шаҳарга боришмоқчи. Акмат аввалига унамади: «Бир марта бўлса ҳам кўрмаган бўлсам, уят-да…» Буни эшитиб хотинининг авзойи бузилди: – Касал-пасал эмасмисан?! Нимадан уяласан, бегона одамнинг боласини етаклаб боряпсанми? Ойжонни ҳалиги ётоқхонага жойлаштиргин-да, давоми…

Мурза Ғапаров. Бойчечак (ҳикоя)

Телефон узоқ жиринглади. Кияз унинг овозини анчагача эшитиб ётиб, аранг кўзини очди. Хона ичи қоронғи. Қай маҳал бўлгани: кечқурунми, тун ўртасими, саҳарми, билинмайди. Аэропортдан самолётларнинг гуриллагани эшитилади. Улар кеча-кундуз учиб туришади… «Бемаҳалда ким телефон қиляпти экан? Шаҳардан эмаслиги аниқ: телефоннинг давоми…

Мурза Ғапаров. Икки маҳал гуллайдиган олмалар (ҳикоя)

Уй ичи тор бўлгани учун, бола бутун қиш давомида печка остидаги бурчакда мушукдай ғужанак бўлиб, ранги унниққан полнинг устида ётиб чиқди. Ҳаво илиб, очиқ осмон остида яшаса бўладиган пайт келиши билан, ёғоч омборидан яшириб олиб келган ва шахтадан чиққан чиқиндиларнинг давоми…

Азиз Несин. Денгиз оёқ остида (ҳикоя)

Истанбулнинг уч томони денгиз. Тўғрироғи, денгиз Истанбул заминига ҳар томондан ёриб кирган. Лекин шундай бўлса ҳам, Истанбулда денгизга кириш нариги дунёда жаннатга киришдан ҳам қийин. Истанбулнинг у учидан бу учигача денгиз соҳилларини баъзи одамлар сотиб олган. Денгизнинг сотиб олинишига ақл давоми…

Эужен Урикару. Ғубор (ҳикоя)

Кутилмаганда туман қуюқлашди. Викол Антим адир узра, дўнгликлар оша ўрлаб, секин-секин ишкомлар ва тор кўчаларни ҳам эгаллаётган оч кўкиш туманнинг бостириб келишини деразадан томоша қилиб турарди. Ёғочдан ишланган эски, лекин ҳали бақувват минбар билан тешик-тирқишлари, ғадир-будур ерлари яхшилаб сувалган, бироқ давоми…

Алессандро Барикко. Ипак (роман)

1 Гарчи отаси унга порлоқ ҳарбий мартаба мўлжаллаган бўлса ҳам, Эрве Жонкур ҳаётнинг бошқа йўлини танлади. Тақдир тақозоси билан у танлаган касб-кор анча мароқли эди. Эрве Жонкур ипак қурти харид қилар ва уни сотиб кун кўрарди. 1861 йил ҳали тугамаганди. давоми…