Константин Паустовский. Устара (ҳикоя)

Тун бўйи қор аралаш ёмғир ёғди. Шимол томондан эсган шамол маккажўхорининг ириган пояларида хуштак чалар, немислардан садо чиқмасди. Қирғоқ яқинида турган қирувчи кема онда-сонда тўпларидан Мариуполь томонга ўқ отиб қўярди. Шунда қора бир гулдирак чўлни ларзага солар, снарядлар бошингиз тепасида давоми…

Александр Куприн. Сўнгги ижро (ҳикоя)

Учинчи ва тўртинчи кўринишлар оралиғидаги танаффус якунланмоқда эди. Капельмейстер Геккендольф Бобил асирлигидаги яҳудийлар йиғиси ғоятда ёрқин тасвирланган энг қизиқарли жойгача ҳозиргина етиб келди. Иван Иванович нуқул сержазава, фуга нола қилиб турадиган шундай пьесаларни жонидан яхши кўрарди – унда флейтанинг ҳасрат давоми…

Габриэль Гарсиа Маркес. Мен телефондан қўнғироқ қилиш учунгина келгандим (ҳикоя)

Мария-де-ла-Лус Сервантес ёлғиз ўзи баҳорнинг ёмғирли кунида ижарага олган автомобилида Монтенегрос деган кимсасиз жойга етган чоғда машина бузилиб қолди.Кўҳликкина ва вазмин, йигирма етти яшар мексикалик жувон бир неча йил олдин варьетенинг анча танилган артисткаси эди. Кейинчалик у бировларнинг уйларида томоша давоми…

Азиз Несин. Биз ойга учамиз (ҳажвия)

Америкада “Олти бармоқлилар жамияти”, “47-размердан катта пойафзал киядиган эркаклар уюшмаси”, “Кунора хотинларидан калтак ейдиган эрлар клуби” ва ҳакозолар борлигини рўзномалардан ўқиганмиз. Хўш, улардан қаеримиз кам? Улардан ортда қолмаслик учун бизда “Ойга учадиганлар жамияти”тузилган. Менга мос келадигани айни ана шу жамият. давоми…

Надежда Лухманова. Муся кутган айём (ҳикоя)

Барон Нико Бругин пальтосининг охирги тугмасини ўтказаркан, зинапоядан тез-тез қадам ташлаб, эшикка қараб юрди. У ўзига ярашган майин табассуми билан бошқаларнинг пулини охирги чақасигача суғуриб олиб, андишасизларча ишлатишга қодир бўлган ёш ҳамда гўзал аёлнинг олдига шошаётганди. Унга ўхшаган жамиятнинг олийнасаб давоми…

Чарльз Энрайт. Қайғу (ҳикоя)

Бугун Чикагодан хат олдим. Қариялар уйидан. У ердагилар онам вафот этгани ҳақида хабар қилишибди. Қўлимдан барча ишларнинг жилови шу ондаёқ чиқиб кетгандек бўлди. Дунё кўзимга зулматга ботгандек туюлди. Онамни энди кўролмаслигим ва бу оламда йўқлигига ишонолмасдим… тириклик чоғларида у ҳеч давоми…

Жанетта Мидлмас. Рождество арафасида (ҳикоя)

Дадамнинг озгина кайфи борлигига ҳеч шубҳа йўқ эди.— Тағин қовоқхонада бўлганга ўхшайди, — дерди онам.— Яхшиси, уни ўз ҳолига қўйиш керак.Шундай қилардик ҳам. Биз аллақачон маст одам билан тортишиш керак эмаслигига ўрганиб қолгандик.Шуни ҳам айтиб ўтишим жоизки, онам ҳам ичиб давоми…

Кейт Шопен. Доктор чевалернинг ёлғони (ҳикоя)

Тўсатдан отилган ўқ овози сокин куз оқшоми тинчини бузиб, қаттиқ жаранглаб кетди. Доктор Чевалер офиси ошён топган кўримсизгина квартал ичида бехосдан бундай ўқ овозининг янграши ҳеч кутилмаган ҳолат эди. Чинқириқлар тўппонча садоси билан бирга кўмилиб кетди. Қоронғу кўчада ҳеч зоғ давоми…

Ги де Мопассан. Cўқир (ҳикоя)

Биз нима учун қуёш чиққанида хурсанд бўламиз? Нега унинг ерни ялаётган нурлари бизга бахт улашади? Мовий осмон, атроф ям-яшил, кўзларимиз бу рангларни симириб юрагимизни бўяйди. Бахтинг ичингга сиғмасдан югуриб, сакраб, куйлагинг келади. Лекин умрбод зимистонга маҳкум қилинган кўзи ожизлар атроф давоми…

Иван Вазов. Сабоқ (ҳикоя)

Юракни сиқадиган ғижирлаши билан қадимий халоскор подшоҳ ёдгорлиги атрофидаги хиёбонни айланиб ўтган Княжево трамвайи тағин тўғри жанубий-ғарбий томонга қараб ғириллаб жўнаб кетди.Уфқ этагида Витошининг улуғвор, ғоят салобатли қиёфаси ва яшил текисликларнинг бутун жозибали манзараси кўз олдимда қайта чирой очди.Неча марталаб давоми…