Пауло Коэльо. Муҳаббат риштаси узилмайди (ҳикоя)

Кунлардан бирида боғбон ибодатхона олдига келиб, унинг эшигини тақиллата бошлади. Кўп ўтмай, эшик очилиб, бўсағада тақводор эркак кўринди. Боғбон унга салом бериб, қўлидаги бир бош узумни узатиб, деди:– Биродар, мана бу узумзоримдан сизга бир туҳфа. Сизга атаб олиб келдим. Қўлимни давоми…

Иван Бунин. Чиптаковуш (ҳикоя)

Бешинчи куни эсган изғирин кўзни очирмай қўйди. Кўзни қамаштиргувчи оппоқ қор ва ғира-шира илғанаётган, совуқ забтига олган хутор кулбаларидан бирида қайғу ҳукмрон эди: бу уйда мурғак бир бола оғриб ётарди. Кичкина бемор иситмаси кўтарилиб, алаҳсираганида ғингшиб аллақандай қизил чиптаковуш беришларини давоми…

Густав Майринк. “Беморлар” (ҳикоя)

Санатория мусофирхонаси дардмандлар билан тўлиб-тошган эди, одатдагидек, ҳамма тилини ютиб, жим ўтирганча ўзининг соғайиб кетишини кутаётганди. Биров биров билан сўз қотмас, нафсиламбрини айтганда, ҳар бир бемор қисматдошининг касаллик тарихини эшитишдан чўчир ёхуд соғайиб, дарддан батамом фориғ бўлишга шубҳа уйғонишидан қўрқарди.Бу давоми…

Жанни Родари. Вақтни қўйиб юборинг! (ҳикоя)

– Жаноб, ҳудудимизга яқинлашаётган бегона самолёт қўнишга рухсат сўраяпти.– Бегона самолёт дейсизми? Бу ерга қаердан келиб қолди у?– Билмайман, жаноб. Илгари ҳеч учрамаганди. У билан ҳеч қандай алоқамиз ҳам бўлмаган. У ёқилғим тугаяпти, сизлар қаршилик кўрсатсангиз ҳам барибир қўнишга мажбурман, давоми…

Аветик Исаакян. Қалб мантиғи (ҳикоя)

– Қалбимизнинг ўз мантиғи бор, бу мантиқ одамнинг ақлини лол қолдиради,-деганди бир куни италиялик дўстим. – Ҳа, чиндан ҳам кишини ҳайратлантирадиган бу нарса шу қадар «ўжарки», ёлғиз қалбни тан олади, аммо унинг туб моҳиятига етиш мушкул. Негаки, қалб мантиғининг қонун-қоидалари давоми…

Габриэль Гарсиа Маркес. Кунларнинг бирида (ҳикоя)

1-таржима КУНЛАРНИНГ БИРИДА Ёғингарчиликсиз келган илиқ душанба тонги ҳам ўтди. У қадар юқори малакали бўлмаган тиш доктори Аурелио Эсковер жуда эрта уйғониб, соат олтида офисини очди. У ҳанузгача шакл берилишини кутиб ётган нотўғри тишларни шиша идиш ичидан олиб пластир қолипга давоми…

Сомерсет Моэм. Умрим дафтаридан

ЕТМИШ ЁШИМДА Кеча менинг ёшим етмишга тўлди. Гарчи бунда бирор-бир мантиқ кўринмаса-да, ҳаётимизнинг ҳар бир янги ўн йиллигига қадамни-ҳаммамиз ҳам, табиий равишда, умримизнинг ўта муҳим воқеаси, деб ҳисоблаймиз. Ўттиз ёшга тўлганимда акам менга:”Сен энди ёш бола эмассан, эркаклар қаторига қўшилдинг. давоми…

Артур Шницлер. Башорат (ҳикоя)

I Боцандан сал нарида, ўрмонга бурканганидан катта йўлдан деярли кўзга ташланмайдиган, чоғроқ тепаликда барон фон-Шоттенеснинг ихчамгина ер-мулки жой олган. Ўн йилдан буён Меранда истиқомат қилаётган оғайнимни кузда яна ўша ерда учратиб қолгандим ва у мени барон билан таништириб қўйганди. Ўшанда давоми…

Акутагава Рюноскэ. А-ба-ба-ба-ба (ҳикоя)

Ясукити бу дўкон хўжайинини анчадан бери биларди. Яъни, тахминан уни денгиз ҳарбий бирикмасига ўтказишган кундан бери. У ногаҳон бир қути гугурт олишга кирганди. Дўконда кичиккина пештахта бор эди; ойнак орқасида, адмирал байроғи қадалган “Микаса” моделидаги крейсер атрофида кюрасао шишалари, какао давоми…

Дино Буццати. Тезюрар поезд (ҳикоя)

– Бу сен кетадиган поездми?– Ҳа, мен кетадиган поезд.Перроннинг чирк босиб кетган бостирмаси остида қўзғалишини кутиб турган паровоз гўё қутурган буқадек кишини ваҳимага соларди.– Сен шу поездда кетасанми? – деб сўрашди мендан.Паровоздан шовқин билан чиқаётган буғ одамни даҳшатга соларди.– Ҳа, давоми…