Уильям Фолкнер. Қуёш заволи (ҳикоя)

1 Энди Жефферсонда душанба куни ҳафтанинг бошқа кунларидан зиғирча ҳам фарқ қилмайди. Чунки шаҳарга сон кириб қолди — кўчаларга тош ётқизилган; телефон ва электр компаниялари эман, акас, қайрағоч каби серсоя дарахтларни кесиб, ўрнига ғуж чироқли темир устунлар ўрнатяпти. Шаҳарда кир давоми…

Фэн Цзицай. Найнов аёл ва унинг пак-пакана эри (ҳикоя)

Дейлик, ҳовлингизда танаси сип-силлиқ, хушқад бир дарахт гуркираб ўсиб ётибди. Унинг шу кўринишига кўзингиз кўниккан. Иттифоқо бир куни қарайсизки, дарахт қийшайиб-майишиб кетган бўлади. Қанча кўп тикилсангиз, у шунча ёқимсиз кўринаверади. Лекин вақт ўтиб, худди бу дарахт илгаридан шундай ўсиб келгандек, давоми…

Рабиндранат Тагор. Соҳил ҳикояси (ҳикоя)

Агар шу кунгача кўрган-кечирганларимнинг ҳаммасини тошларимга батафсил ёзиб боришнинг иложи бўлганда эди, биргина зинапоямнинг ўзини ўқиб чиқишга бир неча кун керак бўларди. Модомики ўтмишдан ҳикоят тинглаш ниятингиз бор экан, келинг, зинапоямга ўтиринг-да, тўлқинлар шовқинига қулоқ тутинг. Улар қаъридан аллақачонлар унут давоми…

О’Генри. Йўл айланиб (ҳикоя)

“Кўйлагинг ўзингга лойиқ келдими, Сэм?”- деб сўради Уэббер хоним эман дарахти остидаги ўзининг жонажон тебратма креслосида китоб ўқиб ўтираркан.“Ҳа, энди соз бўлибди, Марти”, — деб жавоб берди Сэм бироз ўзидан кетиб. “Аввалига мен ўзим тугмаларни жой-жойига қўйиб, қадай олмаётгандирман, деб давоми…

О’Генри. Кактус (ҳикоя)

Вақт шундай шафқатсиз ҳакамки, у ўтган ҳар бир дақиқани ўтмишга ва хотирага айлантириб кетаверади. Ҳаёт ўзанида мисоли чўкаётган одам эса ҳар бир қилган хатосини ноилож тан олмасдан боқа чораси ҳам йўқ. Афсуски, ўтиб кетган хатоликларни қўлқопни алмаштирган каби тағин қайтадан давоми…

О’Генри. Бекатда (ҳикоя)

Ҳар куни айни шом бошланиши арафасида ўша сокин ва кичкинагина хиёбоннинг ўша жимжит муюлишига кулранг либосдаги бир қиз ҳар доимгидай яна кириб келади. У таниш ўриндиғига яхшилаб жойлашиб олади-да, бошқа ҳеч қандай иши йўқдай берилиб китоб ўқий бошлайди.Яна такроран айтаман: давоми…

О’Генри. Жефф Питерс магнитининг мўъжизаси (ҳикоя)

Жанубий Каролина штатидаги Чарлстон шаҳри аҳолиси гуручдан жуда кўп овқат тайёрлашади. Жефф Питерснинг пул топиш усуллари ҳам ана шундай кўп ва хилма-хил.Мен айниқса унинг ёшлик даврида кўчаларда ярим оч ҳолда дайди, йўтални даволайдиган сурги мой, аллақандай кукун сотиб юрган, бутун давоми…

О’Генри. Чўчқача ахлоқ (ҳикоя)

Сан-Франсиско — Нью-Йорк экспрессининг чекиш вагонига кирганимда Жефферсон Питерсни кўриб қолдим. Уобаш дарёсининг кунботар тарафида яшовчи одамлар ичида Жефферсон зукколикда ягона эди. У миясининг иккала палласини, боз устига орқа миячасини ҳам баравар ишлата оларди.Жеффнинг касб-кори товламачилик. Беваю етим-есирлар ундан қўрқмаса давоми…

Дадзай Осаму. Олча барги ва най (ҳикоя)

Ҳар йили эрта баҳорда, олчалар гулини тўкиб, барг ёзаётган пайтда шу воқеа ёдимга тушади… — деб гап бошларди кампир.Бунга ўттиз беш йил бўлди. Унда отам ҳали тирик эди. Биз уч киши — отам, мен ва синглим бирга яшардик. Онам эса давоми…

Ғассон Канафаний. Абу Усмон амаки (ҳикоя)

Исроил солдатлари бизни Рамле-Қундуз йўлининг икки тарафи бўйлаб сафга тизиб, «Қўллар кўтарилсин!» дея буюрдилар. Кун ниҳоятда иссиқ, гўё қуёш осмондан кўзга кўринмас олов сели ёғдириб, бутун ер юзидаги мавжудотнинг кулини кўкка совуришга чоғлангандек эди. Онам гавдаси билан мени офтобнинг жазирама давоми…