Сюгоро Ямамото. Қуриган дарахт (ҳикоя)

Хэй ўзи қуриб олган кулбада ёлғиз яшайди.Ерга тўртта устун кўмди-да, эски-туски тахталар қоқиб, атрофини беркитди, томига эса, ахлатхоналарда занглаб ётган тунукаларни келтириб босди. Кейин бир эшик топиб ўрнатдики, ундан кириб-чиқиш учун нақд икки букилиш керак. Кулбанинг жануб томонидан тўртбурчак туйнук давоми…

Офоқ Масъуд. Инспектор Вайсман (ҳикоя)

Ғулом Ҳусайнли Фанлар академияси ҳовлисига қадам қўйди-ю, кутилмаган манзарадан саросимада қолди. Чамаси, шаҳарни мўр-малаҳдай босиб кетган, дуч келган муассасаю дўкон ва емакхоналар пештоқига ҳар турли лавҳаларни осиб, кўча-кўйда беғамгина кавшаниб юрадиган, юзлари қип-қизил ажнабийлар, ниҳоят, бу даргоҳга ҳам бошини тиққан давоми…

Ҳайнрих Бёлл. Менинг ғамгин юзим (ҳикоя)

Портда турволиб, чағалайларни кузатаётганимда менинг ғамгин юзим шу мавзеда навбатчилик қилаётган миршабнинг эътиборига тушибди. Қушларга маҳлиё бўлиб қолибман. Улар озуқа илинжида гоҳ осмонга ўқдек сапчиб, гоҳ пастга тошдек шувиллаб тушаркан, ҳаракатлари бекор кетарди. Порт бўм-бўш, қорамой тўкилиб, юпқа, яшил парда давоми…

Ги де Мопассан. Дўндиқ (ҳикоя)

Бир неча кундан бери шаҳардан тор-мор этилган армиянинг қолган-қутганлари тинсиз ўтмоқда. Энди булар қўшин эмас, тумтароқ лашкар эди. Солдатларнинг соқоли ўсиб пахмоқ бўлиб кетган, кийимлари йиртиқ; булар тарқоқ, байроқсиз, шалвираб кетишаётганди. Ҳаммасининг руҳи тушкун, толғин, ўйлашга, қимирлашга ҳоли қолмаган, фақат давоми…

Ясунари Кавабата. Кўзгудаги ой акси (ҳикоя)

1-таржима ОЙНАДАГИ ОЙ Бир куни Кёконинг миясига иккинчи қаватда тўшакка михланиб ётган эрига қўлойнада томорқани кўрсатиш фикри келиб қолди. Шу билан бемор ҳаёти ўзгариб қоладигандай эди. Лекин ўртада бошқа гаплар бўлиб кетди. Қанақа ойна эди ўзи у? Бу ойна Кёко давоми…

Азиз Несин. Қирқ йил илгари (ҳажвия)

Бу воқеа Сивас туманларидан бирида бўлиб ўтган. Мен аниқ жойини айтмайман, негаки қаҳрамонимизни у ўлкаларда ҳамма яхши танийди. Шундай экан, уни яна ҳаммага айтишнинг нима кераги бор…Адвокат Ибо воқеанинг гувоҳи бўлганини тасдиқлайди, одамлар эса у ҳаммасини ўйлаб топган дейишади. Менимча, давоми…

Абдиламит Матисаков. Тоғлик қиз (ҳикоя)

У қўшиқчи эмас. Ёшлар тўпланган кечаларда қўшиқ айтиб бер, деган қистовга «Қўшиқ айтишни билмайман, билганимда, айтган бўлардим. Унинг ўрнига кўрган-билганларимдан қизиқроғини сўзлаб бераман», – деб қутилиб қолади. Лекин ёлғизлигида тўрт қатор шеърни секин хиргойи қилиб юради. Асман бизнинг қўшнимиз. Ўттизга давоми…

Альваро Юнке. Муаллима учун атиргул (ҳикоя)

Гюго Гомернинг отаси — шоир. Гюго Гомер яқинда тўққизга киради. У ҳам, албатта, шоир бўлади. Ҳар ҳолда отаси ўғлининг қиёфасида ўз болалигини кўргани, тўғрироғи, боланинг бетакрор феъл-атворига қараб, у ҳам шоир бўлади, дейди. Гюго Гомер — ғалатироқ бола. Унинг ўқитувчилари, давоми…

Эдгар Аллан По. Машҳурликнинг интиҳоси (ҳикоя)

Мен машҳурман, тўғрироғи машҳур эдим. Аммо “Юниус мактуби”нинг муаллифию “Темир ниқобли” одам ҳам эмасман. Менинг исм-фамилиям Роберт Жонс, Бели Бердда туғилганман. Онамнинг айтишича, эндигина тетапоя қила бошлаган вақтларимданоқ, иккала қўлим билан бурнимни чўзиб ўйнарканман. Муштипарим буни менинг ёрқин келажагим белгиси давоми…

Ҳусайн Жовид. Шайх Санъон (4 пардали фожиа)

ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР I Ш а й х К а б и р – фозил ва орифлиги, пири комиллиги, мужтаҳидлиги билан машҳур, оқ соқолли нуроний бир шахс. Ш а й х А б у з а р – Шайх Кабир оиласининг давоми…