Хуан Карлос Онетти. Хуш келибсан, Боб! (ҳикоя)

Ҳа, кўриниб турибди, у Боб деб, чақирган замонлардан кундан-кун узоқлашиб, яна ҳам тезлик билан кексайиб борарди ва унда ўша паллалардан – хонага кириб, жимгина саломлашиб ёки қўлини қулоғининг атрофида қоқиб қўйиб, чироқнинг остида, роял билан ёнма-ён китоб ушлаганча ўтирадиган ёки давоми…

Албер Камю. Ижод ва инқилоб (эссе)

ХХ аср инқилоби ва санъати муросасизликнинг асосий таянчи сифатида айнан бир хил қарама-қаршиликни бошдан кечирмоқда. Амалиётда яроқсизлиги тобора ойдин бўлиб бораётган таълимотдан ўзини халос қилишга уринаётган ҳар иккаласи ҳам бебошдоқлик ҳиссидан қутулишга уринаяпти. Кечаги куннинг зиддиятидан пайдо бўлган инқилоб бугунги давоми…

Албер Камю. Исён ва услуб (эссе)

Санъаткорнинг воқеаликка ружу қўйишини айни пайтнинг ўзида инкор қилиш салоҳияти деб ҳам тушуниш керак бўлади. Воқеликнинг қайсидир жиҳатини ўзи яратган бадиий оламда сақлаб қолиш эса у бу зулматни ижод машъали билан ёритганидан дарак беради. Зеро, воқеалик мутлақо инкор этилса, бундай давоми…

Албер Камю. Роман ва исён (эссе)

Маълум нуқтаи-назарга кўра, адабиёт бошқа турларга нисбатан анча муросачи эканини қайд этиш зарур – бу айблов ўтмиш даҳоларидан тортиб, янги давр даҳрийларининг қарашларигача мос тушади. Аввалги замонларда роман ноёб жанр ҳисобланарди. Унда воқеалик эмас, хаёл кўпроқ акс этарди; “Ҳабаш аёл” давоми…

Албер Камю. Исён ва санъат (эссе)

Санъат бир пайтнинг ўзида ҳам эътироф, ҳам инкор этувчи ҳодисалар сирасига киради. “Биронта ҳам санъаткор воқеаликка охиригача дош беролмайди”, дейди Ницше. Бу ҳақиқат, бироқ биронта ҳам санъаткор воқеаликни четлаб ўтолмаслиги ҳам ҳақиқат. Ижод – ваҳдалул вужудга интилиш, шу билан бирга давоми…

Чон Мёнг Кван. Френк (ҳикоя)

1 Гапнинг пўскалласини айтганда: мен Френк билан умуман учрашмаганман. Ҳатто асл корейсча исмини ҳам билмайман. Тасаввурим эримнинг у ҳақида айтиб берган гаплари доирасидагина эди. Улар болалик чоғларида ёнма-ён уйда яшашган, карате тўгарагига бирга қатнашган ва ёшлари улғайгач ҳам елкама-елка бўлишган. давоми…

Жек Лондон. Мохов Кулау (ҳикоя)

– Касал бўлганимиз учун бизни озодликдан маҳрум қилаётирлар. Биз қонунга итоат қилдик. Биз ҳеч кимни хафа қилмадик. Бизни қамоққа тиқмоқчилар. Молокаи — қамоқхона. Буни биласизлар. Мана Ниули, синглисини Молокаига сургун қилишганига етти йил бўлди. Ўшандан бери синглисини кўргани йўқ. Кўрмайди давоми…

Жек Лондон. Мексикалик (ҳикоя)

I Ҳеч ким унинг ўтмишини билмас, Хунта* одамлари эса буни мутлaқo билмасдилар. Бу бола уларнинг «кичкина сири», «улуғ ватанпарвар» эди, у ҳам яқинлашиб келаётган Мексика инқилобига қўлидан келганча ҳисса қўшиш учун худди хунтачилар сингари астойдил ишларди. Буни анча кейин эътироф давоми…

Жек Лондон. Киш ўғли Киш (ҳикоя)

– Мана мен катта ва иссиқ олтита одеял, катта ва пишиқ олтита арра, Гудзон компанияси ишлаган ўткир ва узун олтита пичоқ; буюк уста Могума ишлаган иккита қайиқ; чанага қўшадиган унта кучли, чидамли ит ва учта милтиқ бераман, биттасининг тепкиси синиб давоми…

Жек Лондон. Буюк сеҳргар (ҳикоя)

Қишлоқ аҳолиси зўр ташвишда. Хотин-халаж чинқиришиб, лаби-лабига тегмай тўхтовсиз жаврашади. Эркакларнинг қовоғи солиқ, улар шубҳа билан атроф-теваракка қарайдилар, ҳатто итлар ҳам безовталаниб, дайдиб юрадилар, улар ҳам бутун қишлоқни қоплаб олган ҳаяжонли ташвишни ғира-шира сезиб, фалокат юз берган ҳамон ўрмонга қараб давоми…